SlideShare une entreprise Scribd logo
1  sur  20
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
“БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ” ФАКУЛЬТЕТИ
“БИНО ВА ИНШООТЛАР” КАФЕДРАСИ
ФАННИНГ МАВЗУЛАШТИРИЛГАН
ТАҚДИМОТИ
“БИНОЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ
МАСАЛАЛАРИ” фанидан
5A340201 – Бино ва иншоотлар қурилиши
(энергия самарали бинолар),
магистратура мутахассислиги магистрантлари учун
МОДУЛЬ ТИЗИМИДАГИ ЭЛЕКТРОН МАЖМУА
ТОШКЕНТ 2020 ЙИЛ
1
• Туташмаларнинг иссиқлик изоляцияловчи хусусиятлари
2
• Иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш
3
• Кўп квартирали уйни сақлаш ва ундан фойдаланиш
ҚОИДАЛАРИ ID-18878
4
• “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси масъуллигида татбиқ
этилади лойиҳалар
4-МАВЗУ. ТУТАШМАЛАРНИНГ ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯЛОВЧИ ХУСУСИЯТЛАРИ,
ДЕВОРБОП МАТЕРИАЛЛАР ВА ТАШҚИ ДЕВОРЛАРНИНГ БАРЧА ГОРИЗОНТАЛ
ҲАМДА ВЕРТИКАЛ ТУТАШМАЛАРИ
(АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ)
Туташмаларнинг иссиқлик изоляцияловчи хусусиятлари деворбоп
материаллар ва ташқи деворларнинг барча горизонтал ҳамда вертикал
туташмаларини, уларнинг балконлар, карнизлар, парапетлар, соколлар ва
лоджияларга бириккан туташмаларини кам иссиқлик ўтказувчан материаллар
(масалан, кўпикполистрол)дан ишланган қўйилмалар билан қўшимча
изоляциялашбилан таъминланади. Қўйилмалар ўрнатилгандан кейин ҳосил
бўладиган бўшлиқлар ва чуқур жойлар туташмаларнинг ҳаво ўтказувчанлигини
пасайтириш мақсадида бетон билан тўлдирилади. Ташқи деворларнинг
иссиқлик йўқолиши максимал бўлган вертикал туташмаларидаги бурчак
туташмаларини изоляциялашга айниқса алоҳида еътибор қаратилади. Шу
мақсадда иссиқлик сақловчи қўйилмалар, бетон билан қопланган ёки иситиш
тизимининг еркин ҳолатда ўрнатилган вертикал қувуридан қўшимча иссиқликни
узатувчи ички қия узатма қурилмаси қўлланади (6.1-расм). Кўндаланг юк
кўтарувчи деворли биноларда ташқи бурчакларни иситиш қалин кўндаланг юк
кўтарувчи деворларни тиклашни тоқазо этади.
Ташқи девор панелларининг
очиқ туташмаларини
изоляциялаш:
1 – вертикал изоляция,
2 – горизонтал изоляция,
3 – эластик қўйилма,
4–гидроизоляцион материалдан
ишланган елимланадиган тасма,
5–иссиқлик сақловчи тиқилма,
6–тўлдириш учун бетон,
7–сув оқизувчи фартук,
8–сув қайтарувчи тасма.
ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли қарори
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) билан
тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб
чиқиш ва жорий этиш Дастури ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза
қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган
кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун
меҳнатни муҳофаза қилиш ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги
Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-
модда) мувофиқ иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни
муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидалар иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш
ташкилотларига (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади)
тааллуқлидир.
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш,
қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда,
технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив
ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа
меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат
берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат
жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни
муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича
ишларни ташкил қилиш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга
оширилиши лозим.
6. Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996
йил 14 август) мувофиқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ички назоратнинг асосий турлари
қуйидагилар ҳисобланади:
ишларга раҳбарлик қилувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;
маъмурий-жамоатчилик назорати (уч босқичли назорат);
бош мутахассислар хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат.
Қуйидагилар назорат қилиниши лозим:
иш жойларининг аҳволи;
меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши;
меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларини амалга оширишга доир ишларни бажариш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида, тўғри ўрганиб чиқилиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши;
меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши.
7. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-
тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш
ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш
дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат)
ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини
ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
8. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар
сони 50 нафар ва ундан ошадиган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза
қилиш хизматлари тузилади (лавозим жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган
ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади).
Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг
вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади
ва унинг раҳбари ёки бош муҳандисига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор
қилинади.
10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг
мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа
жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6
июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар
саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга
оширилиши лозим.
2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ишларини ташкил
этиш
12. Ташкилотларнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган
тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари ҳамда билимлари синовдан ўтказилиши керак.
13. Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ходимлар, раҳбарлар,
муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат
муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами
272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича
йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ ишлаб чиқилади
ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
15. Ходимлар хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ишчиларга
таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ
маълумотга эга бўлиши лозим.
16. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги
маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови
натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғирлиги иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилиш орқали
тасдиқланиши лозим.
17. Ҳар битта ташкилот ёки алоҳида ишлаб чиқариш хавфли ва зарарли меҳнат шароитларига эга бўлган касблар, иш
ўринлари ва ҳудудларининг санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ зарарлилик ва хавфлилик синфи
кўрсатилган рўйхатига ҳамда ишлаб чиқариш омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари, меҳнат
жараёнининг оғирлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг амалдаги гигиеник таснифига эга бўлиши лозим.
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
18. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатда
аниқ технологик жараён, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлатиладиган хом ашё ва ишларни амалга ошириш
хусусиятлари билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олиниши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган
ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган
ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр
ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ҳамда амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар
киритилиши шарт.
19. Ўта хавфли ишларга фақат махсус ўқитилган, ушбу ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга эга
бўлган ходимлар қўйилади.
20. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича
йўл-йўриқ олиши ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
21. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда масъул ходим қўл қўйиб расмийлаштирилган
махсус наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
22. Ташкилот (цех) раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз
бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардирлар.
23. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган
технологик жараёнлар ўзгаришларида ёхуд янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга
тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
6-§. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишига рухсат бериш
7-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш
8-§. Ташкилотларнинг ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарига қўйиладиган талаблар
9-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
10-§. Сув таъминоти ва канализация тизимига қўйиладиган талаблар
11-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
12-§. Маиший ва қўшимча хоналарга, уларнинг сони, ҳолати ва жойлашувига қўйиладиган
талаблар
III. Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларига қўйиладиган талаблар
1-§. Технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши лозим бўлган хавфсизлик талаблари
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
ва бошқа бандлардан иборат
VI. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
281. Ташкилотларни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал
қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
282. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун
қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
VII. Якуний қоида
283. Мазкур Иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
қоидалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, «Ўзқурилишматериаллари» акционерлик
компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш
вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
2009 йил 24 сентябрь
«Ўзқурилишматериаллари» АК Бошқарув раиси Э. АКРАМОВ
2009 йил 24 сентябрь
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
2009 йил 24 сентябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
2009 йил 24 сентябрь
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
2009 йил 24 сентябрь
Давлат инспекцияси бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
2009 йил 24 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 516-модда)
Кўп квартирали уйни сақлаш ва ундан фойдаланиш ҚОИДАЛАРИ ID-18878
Кўп квартирали уйни сақлаш ва ундан фойдаланиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Кўп квартирали уйни сақлаш ва ундан техник фойдаланиш қоидалари
(қуйида – Қоидалар) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сонли “2017-2021
йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 январдаги 5-сонли
“Тошкент шаҳар уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбилар тўғрисида”ги қарорини ижро
этиш ва кўп квартирали уйни сақлаш ва ундан техник фойдаланиш, кўп
квартирали уйдаги умумий мулкнинг сақланиш ва тегишли техник ҳолатини
таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.
1-Боб. Асосий қоидалар
§ 1.Умумий қоидалар
1.Мазкур Қоидаларда терминлар ШНҚ 2.08.01-05 «Тураржой бинолари»
ва ШНҚ 2.01.15-05«Тураржой биноларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича Низом»да келтирилган маънода
қўлланади.
2.Мазкур Қоидалар мулкчилик шаклидан қатъи назар кўп квартирали уйда (қуйида - ККУ) ва кўп квартирали уйга
туташ ер участкасида (қуйида – уйга туташ ҳудуд) умумий мулкдан фойдаланганда ва уни сақлаганда мажбурий
ҳисобланади.
3.ККУ ва уйга туташ ҳудуддан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган тартибда фойдаланиш ва
сақлаш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар мазкур Қоидаларга амал қилиниши учун жавобгар
ҳисобланади.
4.Уй-жой муносабатларининг барча иштирокчилари томонидан мазкур Қоидаларга амал қилинишининг давлат
назорати Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-
жой фондидан фойдаланишниназорат қилиш инспекцияси (қуйида – Уй-жой инспекцияси) томонидан амалга
оширилади.
5.ККУ ва уйга туташ ҳудуддан фойдаланиш ва уларни сақлаш остида энг яхши уй-жой маиший шароитларни
яратиш, муддатидан олдин эскириш ва аварияларнинг олдини олиш мақсадида амалга ошириладиган назорат,
парвариш ва барча турдаги таъмирлаш бўйича биргаликдаги ташкилий ва техник тадбирлар тушунилади.
6.ККУ ва уйга туташ ҳудуддан техник фойдаланиш ва уларни сақлаш ишлари уйлар, алоҳида хоналар ва бино
қисмларига, муҳандислик ускуналари тизимларига, ободонлаштириш, санитар тозалаш, уйга туташ ҳудудлар
элементларига техник хизмат кўрсатиш, кўрикдан ўтказишни, хоналар, конструкциялар ва муҳандислик
ускуналаридан фойдаланиш ва уларни сақлаш бўйича норматив шароитларнинг (хоналарнинг ҳарорат, ёнғинга
қарши ва санитария режимлари, умумий фойдаланувдаги жойлар, лифтлар ва ҳоказоларнинг ёритилиши, капитал ва
жорий таъмирлаш ишлари) таъминланишини ўз ичига олади.
Бинолар ва уйга туташ ҳудудлардан фойдаланиш ва уларни сақлашга сарфланадиган харажатлар уларнинг техник
ҳолатини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилиши керак.
§ 2ККУ ва уйга туташ ҳудудни бошқариш шакли ва уларнинг сақланишини таъминлаш
2-Боб. Қурилиш конструкцияларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланишга қўйиладиган талаблар
§ 1. Кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатлари
§ 1. Подвал хоналарининг фундаментлари ва деворлари
§ 2.Ташқи деворлар
§ 3.Тўсиқлар
§ 4. Фасадлар
§ 5.Қаватлараро ёпмалар
§ 6. Поллар
§ 7.Том ва шип
§ 8.Деразалар ва эшиклар
§ 9.Зинапоялар
3-Боб.Муҳандислик тизимларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланишга қўйиладиган талаблар
§ 1.Умумий қоидалар
§ 2.Иситиш тизими
§ 3.Иссиқ сув таъминоти
§ 4.Совуқ сув таъминоти ва сув қочириш тизими
§ 5.Шипдан ички сув қочириш тизими
§ 6. Газ таъминоти
§ 7. Электр таъминоти
§ 8. Вентиляция
§ 9.Чиқинди қувурлари
§ 10. Лифтлар
4-Боб.ККУ хоналари ва туташ ҳудудларни сақлашга қўйиладиган талаблар
§ 1.Умумий қоидалар
§ 2.Подвал хоналари ва техник ертўла
§ 3. Чордоқ хоналари
§ 4.Уйга туташ ҳудуд
5-Боб.ККУга техник хизмат кўрсатиш тизимига қўйиладиган талаблар
§ 1. Технологик талаблар
§ 2.ККУга техник хизмат кўрсатиш
§ 3.ККУни мавсумий фойдаланишга тайёрлашни ташкиллаштириш
§4.Уй-жой фондини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш
6-Боб. Махсус талаблар
§ 1. Ёнғин хавфсизлиги талаблари
§ 2. Санитария-эпидемиология талаблари
§ 3. Лифтларнинг сақланиши ва таъмирланишига қўйиладиган талаблар
§ 4. Сейсмик туманлар (сейсмиклик даражаси 6 баллдан юқори)
7-Боб. ККУ биноларидан техник фойдаланиш ва сақлаш бўйича махсус тадбирлар
§ 1. Ўрнатма металл деталларнинг ҳолатини назорат қилиш, конструкциялар ва ўтказувчи қувурларни
коррозиядан ҳимоялаш
§ 2. Конструкцияларни намланишдан ҳимоялаш ва тайёр темир-бетон конструкциядан йиғилган
бинолардаги панеллараро туташмалар герметизациясини назорат қилиш
§ 3. Шовқинларни пасайтириш ва хоналарнинг товуш изоляцияси
§ 4. Тўсиб турувчи конструкцияларнинг иссиқлик изоляцияси
8-Боб. ККУни таъмирлашни ташкил қилиш
§ 1.Тураржой биноларини техник кўрикдан ўтказиш тизими
§ 2. Биноларни техник текшириш тизими
§ 3. Жорий таъмирлаш ишларини ташкиллаштиришга қўйиладиган талаблар
§4.Биноларнинг жорий таъмири
§ 5. Капитал таъмирлаш ёки реконструкция қилишга режалаштирилган тураржой биноларига техник
хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш
§ 6.ККУни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш
§ 7. Якуний қоидалар
308. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган.
Қурилиш вазири
2020йил «___» ____________
Б.Зокиров
Энергетика вазири
2020йил «___» ____________
А. Султонов
Ички ишлар вазири
2020йил «___» ____________
П. Бобожонов
Соғлиқни сақлаш вазири
2020йил «___» ____________
А. Шадманов
Саноат хавфсизлиги
давлат қўмитаси раиси в.б.
2020йил «___» ____________
Б. Гулямов
07.10.2020
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси масъуллигида тўртта лойиҳа татбиқ этилади
Ҳозир кунда бутун дунёда бино ва иншоотлар
инновацион, янги турдаги қурилиш
материалларини қўллаш орқали сифатли, ҳар
томонлама қулай, энергия тежамкор тарзда бунёд
этилмоқда. Хусусан, ривожланган давлатларда
сўнгги йилларда газобетон, пенобетон, базальт
арматураси, иссиқлик сақловчи материаллар каби
кўплаб қурилиш маҳсулотлардан
фойдаланиляпти.
Мамлакатимизда ҳам бу борада дунё тажрибаси қўлланилмоқда. Бино ва иншоотларни барпо этишда иссиқлик
сақловчи материалларни қўллаш бўйича шаҳарсозлик нормалари ишлаб чиқилган. Республикамизда иссиқлик
сақловчи материалнинг икки хили яъни шиша ва базальт толали турларидан кенг фойдаланилади.
Ушбу қурилиш материалига бўлган талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда. Рақамларга эътибор берадиган бўлсак,
2016 йилда мамлакатимизда 12,1 минг тонна иссиқлик сақловчи материал ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилга
келиб бу кўрсаткич 13,5 минг тоннани ташкил этди.
Нафақат маҳаллий, балки жаҳон бозорини ушбу турдаги маҳсулотлар билан таъминлаш,
ушбу йўналишда янги саноат корхоналарини барпо этиш мақсадида
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси вилоят ҳокимликлари, тижорат банклари билан
ҳамкорликда кўплаб йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширмоқда.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 2020–2021
йилларда уюшма масъуллигида йиллик қуввати 125 минг тонна бўлган 4 та лойиҳа ишга
туширилиши режалаштирилган. Хусусан, Тошкент вилоятида “Angren Insulation” ҚК МЧЖ
(йиллик қуввати 30 минг тонна)да шиша толасидан иссиқлик сақловчи материал ишлаб
чиқариш имконияти яратилади.
Шунингдек, Жиззах вилоятида "Basalt Wool" МЧЖ (йиллик қуввати 35 минг тонна), Тошкент
шаҳрида "Akfa Insulation" МЧЖ (йиллик қуввати 30 минг тонна)да базальт толасидан
иссиқлик сақловчи плиталарни ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.
Ҳозирги кунда республикамизда "Ўзметкомбинат" АЖда йилига 12 минг тонна базальт
толасидан, Жиззах вилоятида эса “ECO CLIMAT” МЧЖ ҚКда ҳар йили 10 минг тонна шиша
толасидан иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқарилмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Michael R. Lindeburg, Kurt M. McMullin. Seismic Design of Building Structures, 11th Ed Eleventh
Edition, New Edition Edition. USA. 2014
2. Маклакова Т.Г., Нанасова С.М., Шарапенко В.Г. Проектирование жилых и общественных зданий:
Учеб. пособие для вузов /Под ред. Т.Г.Маклаковой. – М.: Высш. шк., 1998. –400 с.: ил.
3. Архитектура гражданских и промышленных зданий. Учебник для вузов. Под общ. ред. В.М.
Предтеченского. Т. II. Основы проектирования. – М.: Стройиздат. 1976 г.– 215 с.
4. Архитектура гражданских и промышленных зданий:Учебник для вузов. В 5–ти томах, Т.3. Жилые
здания / Л.Б. Великовский, А.С. Ильяшев, Т.Г.Маклакова и др.; Под общ. ред. К.К. Шевцова.–2-е
изд., перераб. и доп. –М.: Стройиздат, 1983 г. – 239 с.:ил.
5. Sayfiddinov S. Binolarni loyihalashning nazariy va amaliy masalalari” Darslik. Toshkent, – 220 bet.
6. Маракаев Р.Ю., Хаирова Д.Р., Пирматов Р.Х. Особенности теории и практики проектирования
зданий в условиях Узбекистана. Учебное пособие. Ташкент, 2015 г. –160 с.

Contenu connexe

En vedette

How to Prepare For a Successful Job Search for 2024
How to Prepare For a Successful Job Search for 2024How to Prepare For a Successful Job Search for 2024
How to Prepare For a Successful Job Search for 2024Albert Qian
 
Social Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie Insights
Social Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie InsightsSocial Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie Insights
Social Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie InsightsKurio // The Social Media Age(ncy)
 
Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024
Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024
Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024Search Engine Journal
 
5 Public speaking tips from TED - Visualized summary
5 Public speaking tips from TED - Visualized summary5 Public speaking tips from TED - Visualized summary
5 Public speaking tips from TED - Visualized summarySpeakerHub
 
ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd
ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd
ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd Clark Boyd
 
Getting into the tech field. what next
Getting into the tech field. what next Getting into the tech field. what next
Getting into the tech field. what next Tessa Mero
 
Google's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search Intent
Google's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search IntentGoogle's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search Intent
Google's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search IntentLily Ray
 
Time Management & Productivity - Best Practices
Time Management & Productivity -  Best PracticesTime Management & Productivity -  Best Practices
Time Management & Productivity - Best PracticesVit Horky
 
The six step guide to practical project management
The six step guide to practical project managementThe six step guide to practical project management
The six step guide to practical project managementMindGenius
 
Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...
Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...
Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...RachelPearson36
 
Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...
Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...
Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...Applitools
 
12 Ways to Increase Your Influence at Work
12 Ways to Increase Your Influence at Work12 Ways to Increase Your Influence at Work
12 Ways to Increase Your Influence at WorkGetSmarter
 
Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...
Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...
Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...DevGAMM Conference
 
Barbie - Brand Strategy Presentation
Barbie - Brand Strategy PresentationBarbie - Brand Strategy Presentation
Barbie - Brand Strategy PresentationErica Santiago
 
Good Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them well
Good Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them wellGood Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them well
Good Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them wellSaba Software
 
Introduction to C Programming Language
Introduction to C Programming LanguageIntroduction to C Programming Language
Introduction to C Programming LanguageSimplilearn
 

En vedette (20)

How to Prepare For a Successful Job Search for 2024
How to Prepare For a Successful Job Search for 2024How to Prepare For a Successful Job Search for 2024
How to Prepare For a Successful Job Search for 2024
 
Social Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie Insights
Social Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie InsightsSocial Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie Insights
Social Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie Insights
 
Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024
Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024
Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024
 
5 Public speaking tips from TED - Visualized summary
5 Public speaking tips from TED - Visualized summary5 Public speaking tips from TED - Visualized summary
5 Public speaking tips from TED - Visualized summary
 
ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd
ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd
ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd
 
Getting into the tech field. what next
Getting into the tech field. what next Getting into the tech field. what next
Getting into the tech field. what next
 
Google's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search Intent
Google's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search IntentGoogle's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search Intent
Google's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search Intent
 
How to have difficult conversations
How to have difficult conversations How to have difficult conversations
How to have difficult conversations
 
Introduction to Data Science
Introduction to Data ScienceIntroduction to Data Science
Introduction to Data Science
 
Time Management & Productivity - Best Practices
Time Management & Productivity -  Best PracticesTime Management & Productivity -  Best Practices
Time Management & Productivity - Best Practices
 
The six step guide to practical project management
The six step guide to practical project managementThe six step guide to practical project management
The six step guide to practical project management
 
Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...
Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...
Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...
 
Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...
Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...
Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...
 
12 Ways to Increase Your Influence at Work
12 Ways to Increase Your Influence at Work12 Ways to Increase Your Influence at Work
12 Ways to Increase Your Influence at Work
 
ChatGPT webinar slides
ChatGPT webinar slidesChatGPT webinar slides
ChatGPT webinar slides
 
More than Just Lines on a Map: Best Practices for U.S Bike Routes
More than Just Lines on a Map: Best Practices for U.S Bike RoutesMore than Just Lines on a Map: Best Practices for U.S Bike Routes
More than Just Lines on a Map: Best Practices for U.S Bike Routes
 
Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...
Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...
Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...
 
Barbie - Brand Strategy Presentation
Barbie - Brand Strategy PresentationBarbie - Brand Strategy Presentation
Barbie - Brand Strategy Presentation
 
Good Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them well
Good Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them wellGood Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them well
Good Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them well
 
Introduction to C Programming Language
Introduction to C Programming LanguageIntroduction to C Programming Language
Introduction to C Programming Language
 

4 amaliy mashg'ulot (2)

  • 1. ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ “БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ” ФАКУЛЬТЕТИ “БИНО ВА ИНШООТЛАР” КАФЕДРАСИ ФАННИНГ МАВЗУЛАШТИРИЛГАН ТАҚДИМОТИ “БИНОЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ МАСАЛАЛАРИ” фанидан 5A340201 – Бино ва иншоотлар қурилиши (энергия самарали бинолар), магистратура мутахассислиги магистрантлари учун МОДУЛЬ ТИЗИМИДАГИ ЭЛЕКТРОН МАЖМУА ТОШКЕНТ 2020 ЙИЛ
  • 2. 1 • Туташмаларнинг иссиқлик изоляцияловчи хусусиятлари 2 • Иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш 3 • Кўп квартирали уйни сақлаш ва ундан фойдаланиш ҚОИДАЛАРИ ID-18878 4 • “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси масъуллигида татбиқ этилади лойиҳалар 4-МАВЗУ. ТУТАШМАЛАРНИНГ ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯЛОВЧИ ХУСУСИЯТЛАРИ, ДЕВОРБОП МАТЕРИАЛЛАР ВА ТАШҚИ ДЕВОРЛАРНИНГ БАРЧА ГОРИЗОНТАЛ ҲАМДА ВЕРТИКАЛ ТУТАШМАЛАРИ (АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ)
  • 3. Туташмаларнинг иссиқлик изоляцияловчи хусусиятлари деворбоп материаллар ва ташқи деворларнинг барча горизонтал ҳамда вертикал туташмаларини, уларнинг балконлар, карнизлар, парапетлар, соколлар ва лоджияларга бириккан туташмаларини кам иссиқлик ўтказувчан материаллар (масалан, кўпикполистрол)дан ишланган қўйилмалар билан қўшимча изоляциялашбилан таъминланади. Қўйилмалар ўрнатилгандан кейин ҳосил бўладиган бўшлиқлар ва чуқур жойлар туташмаларнинг ҳаво ўтказувчанлигини пасайтириш мақсадида бетон билан тўлдирилади. Ташқи деворларнинг иссиқлик йўқолиши максимал бўлган вертикал туташмаларидаги бурчак туташмаларини изоляциялашга айниқса алоҳида еътибор қаратилади. Шу мақсадда иссиқлик сақловчи қўйилмалар, бетон билан қопланган ёки иситиш тизимининг еркин ҳолатда ўрнатилган вертикал қувуридан қўшимча иссиқликни узатувчи ички қия узатма қурилмаси қўлланади (6.1-расм). Кўндаланг юк кўтарувчи деворли биноларда ташқи бурчакларни иситиш қалин кўндаланг юк кўтарувчи деворларни тиклашни тоқазо этади.
  • 4. Ташқи девор панелларининг очиқ туташмаларини изоляциялаш: 1 – вертикал изоляция, 2 – горизонтал изоляция, 3 – эластик қўйилма, 4–гидроизоляцион материалдан ишланган елимланадиган тасма, 5–иссиқлик сақловчи тиқилма, 6–тўлдириш учун бетон, 7–сув оқизувчи фартук, 8–сув қайтарувчи тасма.
  • 5. ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури ижросини таъминлаш мақсадида буюраман: 1. Иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. Иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш ҚОИДАЛАРИ Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223- модда) мувофиқ иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
  • 6. I. Умумий қоидалар 1. Мазкур Қоидалар иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ташкилотларига (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир. 2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим. 3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди. 4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
  • 7. II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар 1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш 5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим. 6. Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ички назоратнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади: ишларга раҳбарлик қилувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати; маъмурий-жамоатчилик назорати (уч босқичли назорат); бош мутахассислар хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат. Қуйидагилар назорат қилиниши лозим: иш жойларининг аҳволи; меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши; меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларини амалга оширишга доир ишларни бажариш; ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида, тўғри ўрганиб чиқилиши; меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши; меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши. 7. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади: меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора- тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома; тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
  • 8. меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари; ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари; меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат) ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури; ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари. 8. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозим жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади. 9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбари ёки бош муҳандисига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади. 10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас. 11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
  • 9. 2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ишларини ташкил этиш 12. Ташкилотларнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари ҳамда билимлари синовдан ўтказилиши керак. 13. Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ходимлар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим. 14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади. 3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари 15. Ходимлар хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ишчиларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим. 16. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғирлиги иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилиш орқали тасдиқланиши лозим. 17. Ҳар битта ташкилот ёки алоҳида ишлаб чиқариш хавфли ва зарарли меҳнат шароитларига эга бўлган касблар, иш ўринлари ва ҳудудларининг санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ зарарлилик ва хавфлилик синфи кўрсатилган рўйхатига ҳамда ишлаб чиқариш омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари, меҳнат жараёнининг оғирлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг амалдаги гигиеник таснифига эга бўлиши лозим.
  • 10. 4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати 18. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатда аниқ технологик жараён, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлатиладиган хом ашё ва ишларни амалга ошириш хусусиятлари билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олиниши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ҳамда амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт. 19. Ўта хавфли ишларга фақат махсус ўқитилган, ушбу ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга эга бўлган ходимлар қўйилади. 20. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт. 21. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда масъул ходим қўл қўйиб расмийлаштирилган махсус наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим. 22. Ташкилот (цех) раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардирлар. 23. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёхуд янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
  • 11. 5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш 6-§. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишига рухсат бериш 7-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш 8-§. Ташкилотларнинг ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарига қўйиладиган талаблар 9-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар 10-§. Сув таъминоти ва канализация тизимига қўйиладиган талаблар 11-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар 12-§. Маиший ва қўшимча хоналарга, уларнинг сони, ҳолати ва жойлашувига қўйиладиган талаблар III. Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларига қўйиладиган талаблар 1-§. Технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши лозим бўлган хавфсизлик талаблари 2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари ва бошқа бандлардан иборат
  • 12. VI. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик 281. Ташкилотларни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади. 282. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. VII. Якуний қоида 283. Мазкур Иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, «Ўзқурилишматериаллари» акционерлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА 2009 йил 24 сентябрь «Ўзқурилишматериаллари» АК Бошқарув раиси Э. АКРАМОВ 2009 йил 24 сентябрь Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ 2009 йил 24 сентябрь Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ 2009 йил 24 сентябрь Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ 2009 йил 24 сентябрь Давлат инспекцияси бошлиғи И. ХОЛМАТОВ 2009 йил 24 сентябрь (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 516-модда)
  • 13. Кўп квартирали уйни сақлаш ва ундан фойдаланиш ҚОИДАЛАРИ ID-18878 Кўп квартирали уйни сақлаш ва ундан фойдаланиш ҚОИДАЛАРИ Мазкур Кўп квартирали уйни сақлаш ва ундан техник фойдаланиш қоидалари (қуйида – Қоидалар) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сонли “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 январдаги 5-сонли “Тошкент шаҳар уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбилар тўғрисида”ги қарорини ижро этиш ва кўп квартирали уйни сақлаш ва ундан техник фойдаланиш, кўп квартирали уйдаги умумий мулкнинг сақланиш ва тегишли техник ҳолатини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.
  • 14. 1-Боб. Асосий қоидалар § 1.Умумий қоидалар 1.Мазкур Қоидаларда терминлар ШНҚ 2.08.01-05 «Тураржой бинолари» ва ШНҚ 2.01.15-05«Тураржой биноларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича Низом»да келтирилган маънода қўлланади. 2.Мазкур Қоидалар мулкчилик шаклидан қатъи назар кўп квартирали уйда (қуйида - ККУ) ва кўп квартирали уйга туташ ер участкасида (қуйида – уйга туташ ҳудуд) умумий мулкдан фойдаланганда ва уни сақлаганда мажбурий ҳисобланади. 3.ККУ ва уйга туташ ҳудуддан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган тартибда фойдаланиш ва сақлаш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар мазкур Қоидаларга амал қилиниши учун жавобгар ҳисобланади. 4.Уй-жой муносабатларининг барча иштирокчилари томонидан мазкур Қоидаларга амал қилинишининг давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй- жой фондидан фойдаланишниназорат қилиш инспекцияси (қуйида – Уй-жой инспекцияси) томонидан амалга оширилади. 5.ККУ ва уйга туташ ҳудуддан фойдаланиш ва уларни сақлаш остида энг яхши уй-жой маиший шароитларни яратиш, муддатидан олдин эскириш ва аварияларнинг олдини олиш мақсадида амалга ошириладиган назорат, парвариш ва барча турдаги таъмирлаш бўйича биргаликдаги ташкилий ва техник тадбирлар тушунилади. 6.ККУ ва уйга туташ ҳудуддан техник фойдаланиш ва уларни сақлаш ишлари уйлар, алоҳида хоналар ва бино қисмларига, муҳандислик ускуналари тизимларига, ободонлаштириш, санитар тозалаш, уйга туташ ҳудудлар элементларига техник хизмат кўрсатиш, кўрикдан ўтказишни, хоналар, конструкциялар ва муҳандислик ускуналаридан фойдаланиш ва уларни сақлаш бўйича норматив шароитларнинг (хоналарнинг ҳарорат, ёнғинга қарши ва санитария режимлари, умумий фойдаланувдаги жойлар, лифтлар ва ҳоказоларнинг ёритилиши, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари) таъминланишини ўз ичига олади. Бинолар ва уйга туташ ҳудудлардан фойдаланиш ва уларни сақлашга сарфланадиган харажатлар уларнинг техник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилиши керак.
  • 15. § 2ККУ ва уйга туташ ҳудудни бошқариш шакли ва уларнинг сақланишини таъминлаш 2-Боб. Қурилиш конструкцияларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланишга қўйиладиган талаблар § 1. Кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатлари § 1. Подвал хоналарининг фундаментлари ва деворлари § 2.Ташқи деворлар § 3.Тўсиқлар § 4. Фасадлар § 5.Қаватлараро ёпмалар § 6. Поллар § 7.Том ва шип § 8.Деразалар ва эшиклар § 9.Зинапоялар 3-Боб.Муҳандислик тизимларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланишга қўйиладиган талаблар § 1.Умумий қоидалар § 2.Иситиш тизими § 3.Иссиқ сув таъминоти § 4.Совуқ сув таъминоти ва сув қочириш тизими § 5.Шипдан ички сув қочириш тизими § 6. Газ таъминоти § 7. Электр таъминоти § 8. Вентиляция § 9.Чиқинди қувурлари § 10. Лифтлар
  • 16. 4-Боб.ККУ хоналари ва туташ ҳудудларни сақлашга қўйиладиган талаблар § 1.Умумий қоидалар § 2.Подвал хоналари ва техник ертўла § 3. Чордоқ хоналари § 4.Уйга туташ ҳудуд 5-Боб.ККУга техник хизмат кўрсатиш тизимига қўйиладиган талаблар § 1. Технологик талаблар § 2.ККУга техник хизмат кўрсатиш § 3.ККУни мавсумий фойдаланишга тайёрлашни ташкиллаштириш §4.Уй-жой фондини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш 6-Боб. Махсус талаблар § 1. Ёнғин хавфсизлиги талаблари § 2. Санитария-эпидемиология талаблари § 3. Лифтларнинг сақланиши ва таъмирланишига қўйиладиган талаблар § 4. Сейсмик туманлар (сейсмиклик даражаси 6 баллдан юқори) 7-Боб. ККУ биноларидан техник фойдаланиш ва сақлаш бўйича махсус тадбирлар § 1. Ўрнатма металл деталларнинг ҳолатини назорат қилиш, конструкциялар ва ўтказувчи қувурларни коррозиядан ҳимоялаш § 2. Конструкцияларни намланишдан ҳимоялаш ва тайёр темир-бетон конструкциядан йиғилган бинолардаги панеллараро туташмалар герметизациясини назорат қилиш § 3. Шовқинларни пасайтириш ва хоналарнинг товуш изоляцияси § 4. Тўсиб турувчи конструкцияларнинг иссиқлик изоляцияси
  • 17. 8-Боб. ККУни таъмирлашни ташкил қилиш § 1.Тураржой биноларини техник кўрикдан ўтказиш тизими § 2. Биноларни техник текшириш тизими § 3. Жорий таъмирлаш ишларини ташкиллаштиришга қўйиладиган талаблар §4.Биноларнинг жорий таъмири § 5. Капитал таъмирлаш ёки реконструкция қилишга режалаштирилган тураржой биноларига техник хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш § 6.ККУни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш § 7. Якуний қоидалар 308. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган. Қурилиш вазири 2020йил «___» ____________ Б.Зокиров Энергетика вазири 2020йил «___» ____________ А. Султонов Ички ишлар вазири 2020йил «___» ____________ П. Бобожонов Соғлиқни сақлаш вазири 2020йил «___» ____________ А. Шадманов Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси в.б. 2020йил «___» ____________ Б. Гулямов
  • 18. 07.10.2020 “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси масъуллигида тўртта лойиҳа татбиқ этилади Ҳозир кунда бутун дунёда бино ва иншоотлар инновацион, янги турдаги қурилиш материалларини қўллаш орқали сифатли, ҳар томонлама қулай, энергия тежамкор тарзда бунёд этилмоқда. Хусусан, ривожланган давлатларда сўнгги йилларда газобетон, пенобетон, базальт арматураси, иссиқлик сақловчи материаллар каби кўплаб қурилиш маҳсулотлардан фойдаланиляпти. Мамлакатимизда ҳам бу борада дунё тажрибаси қўлланилмоқда. Бино ва иншоотларни барпо этишда иссиқлик сақловчи материалларни қўллаш бўйича шаҳарсозлик нормалари ишлаб чиқилган. Республикамизда иссиқлик сақловчи материалнинг икки хили яъни шиша ва базальт толали турларидан кенг фойдаланилади. Ушбу қурилиш материалига бўлган талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда. Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 2016 йилда мамлакатимизда 12,1 минг тонна иссиқлик сақловчи материал ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилга келиб бу кўрсаткич 13,5 минг тоннани ташкил этди.
  • 19. Нафақат маҳаллий, балки жаҳон бозорини ушбу турдаги маҳсулотлар билан таъминлаш, ушбу йўналишда янги саноат корхоналарини барпо этиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси вилоят ҳокимликлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда кўплаб йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширмоқда. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 2020–2021 йилларда уюшма масъуллигида йиллик қуввати 125 минг тонна бўлган 4 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Хусусан, Тошкент вилоятида “Angren Insulation” ҚК МЧЖ (йиллик қуввати 30 минг тонна)да шиша толасидан иссиқлик сақловчи материал ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Шунингдек, Жиззах вилоятида "Basalt Wool" МЧЖ (йиллик қуввати 35 минг тонна), Тошкент шаҳрида "Akfa Insulation" МЧЖ (йиллик қуввати 30 минг тонна)да базальт толасидан иссиқлик сақловчи плиталарни ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади. Ҳозирги кунда республикамизда "Ўзметкомбинат" АЖда йилига 12 минг тонна базальт толасидан, Жиззах вилоятида эса “ECO CLIMAT” МЧЖ ҚКда ҳар йили 10 минг тонна шиша толасидан иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқарилмоқда.
  • 20. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Michael R. Lindeburg, Kurt M. McMullin. Seismic Design of Building Structures, 11th Ed Eleventh Edition, New Edition Edition. USA. 2014 2. Маклакова Т.Г., Нанасова С.М., Шарапенко В.Г. Проектирование жилых и общественных зданий: Учеб. пособие для вузов /Под ред. Т.Г.Маклаковой. – М.: Высш. шк., 1998. –400 с.: ил. 3. Архитектура гражданских и промышленных зданий. Учебник для вузов. Под общ. ред. В.М. Предтеченского. Т. II. Основы проектирования. – М.: Стройиздат. 1976 г.– 215 с. 4. Архитектура гражданских и промышленных зданий:Учебник для вузов. В 5–ти томах, Т.3. Жилые здания / Л.Б. Великовский, А.С. Ильяшев, Т.Г.Маклакова и др.; Под общ. ред. К.К. Шевцова.–2-е изд., перераб. и доп. –М.: Стройиздат, 1983 г. – 239 с.:ил. 5. Sayfiddinov S. Binolarni loyihalashning nazariy va amaliy masalalari” Darslik. Toshkent, – 220 bet. 6. Маракаев Р.Ю., Хаирова Д.Р., Пирматов Р.Х. Особенности теории и практики проектирования зданий в условиях Узбекистана. Учебное пособие. Ташкент, 2015 г. –160 с.