Ce diaporama a bien été signalé.
Le téléchargement de votre SlideShare est en cours. ×

Kambag'allikni bartaraf etish.pptx

Publicité
Publicité
Publicité
Publicité
Publicité
Publicité
Publicité
Publicité
Publicité
Publicité
Publicité
Publicité

Consultez-les par la suite

1 sur 31 Publicité

Plus De Contenu Connexe

Publicité

Kambag'allikni bartaraf etish.pptx

  1. 1. МАМЛАКАТИМИЗДА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎЛЛАРИ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ •Маърузачи:
  2. 2. КАМБАҒАЛЛИК ТУШУНЧАСИ Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил бошидаги Парламентга мурожаатларида камбағалликни қисқартириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада муваффақиятли халқаро тажрибадан келиб чиқиб, камбағалликни қисқартиришнинг таъсирчан воситаларини амалиётга жорий этиш ҳамда узоқ муддатга мўлжалланган камбағалликни қисқартиш стратегиясини ишлаб чиқиш каби қатор вазифалар белгилаб берилди.
  3. 3. КАМБАҒАЛЛИК ТУШУНЧАСИ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75-юбилей сессиясида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 23 сентябрь куни ўз нутқларида “Тобора ташвишли оҳанг касб этаётган қашшоқликнинг овози бутун дунё ҳамжамиятини, барчамизни безовта қилиши зарур”, деб таъкидладилар.
  4. 4. КАМБАҒАЛЛИК ТУШУНЧАСИ Глобал тус олган коронавирус пандемияси бутун дунёда нафақат камбағаллик, балки қашшоқлик даражасининг ошиб кетиши хавфларини кучайтирмоқда. Шу сабабли, Президентимиз - “қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммит ўтказишни” таклиф этдилар.
  5. 5. КАМБАҒАЛЛИК ТУШУНЧАСИ БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашининг таърифига кўра камбағаллик деганда инсонлар, уй хўжаликлар ва жамоаларнинг ҳимояланмаганлиги, ночорлиги ҳамда зарурий ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятининг чекланганлиги тушунилади.
  6. 6. КАМБАҒАЛЛИК ТУШУНЧАСИ Яъни, тирикчилик учун зарур бўлган минимал эҳтиёжларни қондиришга етарли даромади бўлмаган, оғир касалликка чалинган, ишсиз аҳолини камбағал дейиш мумкин.
  7. 7. КАМБАҒАЛЛИК ТУШУНЧАСИ Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш борасида қисқа ва узоқ муддатларга мўлжалланган стратегик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
  8. 8. КАМБАҒАЛЛИК ТУШУНЧАСИ Бунда жаҳон тажрибасида кенг қўлланиладиган 3 та воситадан фойдаланилмоқда. камбағал оилаларнинг доимий даромад манбаини яратиш инсон капитали сифатини ошириш оилаларни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш
  9. 9. “ТЕМИР ДАФТАР” “ТЕМИР ДАФТАР” — Бу оилаларни камбағалликдан чиқариш, ижтимоий аҳволи ҳамда турмуш шароити оғир бўлган, оилаларни доимий бандлигини ва даромад манбаи билан таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилалар қайд этиладиган “SAXOVAT.ARGOS.UZ” электрон дастури
  10. 10. “ТЕМИР ДАФТАР” “Темир дафтар”га киритиш Секторлар раҳбарлари томонидан маҳалла органлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда уйма-уй юриб оилаларнинг моддий ва турмуш шароитини ҳар томонлама ўрганган ҳолда сектор котиби томонидан “SAXOVAT.ARGOS.UZ” электрон базасига киритилади “Темир дафтар”дан чиқариш Бандлиги таъминланган, даромад манбаи яратилган оилаларни секторлар раҳбарларининг тавсияси ҳамда оила бошлиғининг бу тўғрисидаги ёзма мурожаати асосида туман (шаҳар) Халқ депутатлари кенгаши қарори асосида чиқарилади
  11. 11. “ТЕМИР ДАФТАР” рўйхатига киритиш ва чиқариш асослари Якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтожлар 5 ва ундан ортиқ фарзандли оилалар Карантин чоралари натижасида даромад манбаини йўқотганлар Ҳақиқатда эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлар Меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинган аъзолари мавжуд Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қуйидаги тоифалари киритилади: Оилалар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромад манбаини яратиш бўйича “Вақтинчалик тартиб” тасдиқланган, жумладан - оилавий тадбиркорлик дастурлари; - ҳунармандчиликни ривожлантириш; - инвестиция лойиҳаларида янги иш ўринлари - қурилиш объектларига жойлаштириш; - фойдаланишдан чиққан ва такрорий экин майдонларини ажратиш; - ўзини-ўзи банд қилиш; - жамоат ишларига жалб қилиш орқали меҳнатга лаёқатли аъзолар бандлиги таъминланади Камбағал оилаларга тўғридан-тўғри моддий ва номоддий ёрдам кўрсатиш.
  12. 12. Оилаларга ажратилган моддий ёрдам «Қурбон Ҳайити» арафасида 182 минг оила 154 млрд.сўм Жон бошига 220 минг сўмдан 280 минг оила 260 млрд.сўм 16 ёшга тўлмаган болаларга 845 минг болаларга 422 млрд.сўм «Саҳоват ва кўмак» умумхалқ харакати доирасида 502 минг оила 204 млрд.сўм "Темир дафтар"га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш Оила сони Оила аъзолари сони 2 491,6 минг нафар 592 мингта Меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 582,6 минг нафар шундан, бандлиги таъминланган 430,8 минг нафар 74 % “Темир дафтар” рўйхатига киритилган “Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилган Оила сони 341,1 мингта Оила аъзолари сони 1481,8 минг нафар Бандлиги таъминланган аъзолар сони 423,4 минг нафар 58 %
  13. 13. Яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла)га аризани тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади: - паспорт нусхаси; - никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома; - оила таркибидаги бола туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан икки иш куни мобайнида ариза берувчининг маълумотлари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади. Мурожаат қилиш тартиби Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла) ходимлари томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни Пенсия жамғармаси мутахассислари томонидан кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатлари кўриб чиқиш Бир дона ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқишга ўртача 3 минут вақт ажратилади Бир ойда ўртача 312 та ариза кўриб чиқилади. Бир ойда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқишга жами 16 соат вақт ажратилади “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими Бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ҳамда давлат томонидан бошқа ижтимоий ёрдамларни тайинлаш ва тўлашнининг автоматлаштирилган механизми. Бошланғич жараёнда 10 мингдан ортиқ аввал тайинланган нафақалар бўйича маълумотлар дастурга киритилган. Сирдарё вилояти мисолида
  14. 14. Дастурга киритиш механизми Паспорт маълумотлар 1 та аризани дастурга киритиш жараёни Финиш Ҳужжатларни сканерлаш ва дастурга юклаш 1 2 3 4 5 6 7 8 Никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома Бола туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома Яшаш жойи манзили Оила таркиби тўғрисида маълумотлар Оиланинг бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар Старт Жавоб бериш Вазирлик ва ташкилотлар билан ахборот алмашинуви «Ягона реестр» маълумотлар базаси Пенсия жамғармаси Адлия вазирлиги (ФҲДЁ) Давлат солиқ қўмитаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги Ўздавергеодезкадастр МИБ Давлат персоналлаштириш маркази Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ТМЭК Даромадлар тўғрисида маълумотлар Стипендиялар тўғрисида маълумотлар Ногиронлиги мавжуд шахс мақоми мавжудлиги, ногиронлик гуруҳи тўғрисида маълумот. Ўз автотранспорт воситаси мавжудлиги тўғрисида маълумот Кўчмас мулк мавжудлиги тўғрисида маълумотлар Тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотлар. Фуқаро тўғрисидаи маълумотлар Ариза берувчининг оила аъзолари таркиби тўғрисида маълумотлар Пенсия ва нафақалар тўғрисидаги даромадлар Ишсизлик нафақаси тўғрисида маълумотлар
  15. 15. АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ЭТИШ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4862-сон қарори қабул қилинди ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг қуйидаги тартиблари жорий этилади: 2020 йил 15 ноябрдан касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори давлат томонидан компенсация қилинади ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун микрокредит ажратилади Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи учун: тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади “Микрокредитбанк” АТБ томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган: Бунда микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги асосида 225 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади
  16. 16. КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎНАЛИШИДАГИ ЖАҲОН МАМЛАКАТЛАРИНИНГ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРИ Камбағаллик бу инсоннинг ҳаёти давомида танлов ва имкониятларга эга бўлмаслиги, жамиятда тўлақонли иштирок этиш учун тўсиқларнинг мавжудлиги, бундан ташқари, оиласини боқиши ва кийинтириши, таълим олиши ёки касалхонада даволаниши, бирор соҳада фаолият юритиши ёки даромад олишга имкон берадиган меҳнат билан таъминлаш имкониятлари етишмаслиги ҳамда кредит олиш имкониятининг чекланганлигида намоён бўлади. Шунингдек, камбағаллик — бу инсонлар, уй хўжаликлари ва жамоаларнинг ижтимоий жиҳатдан чегараланганлиги, хавф-хатарлар олдида чорасизлиги ҳамда ночорлиги саналади. • (БМТ Европа Иқтисодий комиссиясининг «Камбағалликни ўлчаш бўйича қўлланма»сидан, 2017 йил Нью-Йорк, Женева).
  17. 17. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Камбағалликни қисқартириш йўналишида тажрибаси ўрганилаётган мамлакатлар ва соҳадаги ҳамкорлар БМТ Тараққиёт Дастури Жаҳон банки ЮНИСЕФ Осиё тараққиёт банки Хитойдаги Камбағалликни қисқартириш ҳалқаро Маркази Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Хитой Халқ Республикаси Россия Федерацияси Жанубий Корея Малайзия Америка Қўшма Штатлари Австралия каби мамлакатларнинг камбағалликни қисқартириш йўналишида тажрибасини ўрганиб чиқиб қисқа муддатда халқаро ташкилотлар билан хамкорлик ўрнатилди
  18. 18. Хитой Халқ Республикасининг камбағалликни қисқартириш йўналишидаги илғор тажрибаси 2021 йил 24 февраль куни ХХР хукумати мамлакатда камбағаллик устидан ғалаба қозонганлигини эълон қилди. Бугунги кунда мамлакатдаги камбағаллик даражаси 0,5-1 фоизни ташкил этмоқда. Хитойнинг камбағалликни қисқартириш йўналишидаги қадамлари ИККИ ЭҲТИЁЖ УЧ КАФОЛАТ озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш сифатли ўрта таълим, тиббий хизматлар ва бошпана билан таъминлаш НАТИЖАДА: Мамлакатда камбағаллар сонини кескин қисқартириш имконияти яратилди ва кейинчалик қўшимча вазифалар белгиланди: - Қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантириш; - Ривожланишдан ортда қолаётган провинцияларни саноатлаштириш; - Қишлоқларнинг аҳамиятини тубдан ўзгартириш ва уларни ривожлантириш. Хитой 1978 йилдан бошлаб 5 босқичли камбағаллик стратегиясини амалга оширишни бошлади 1-босқич (1978-1985 йй.) 2-босқич (1986-1993 йй.) 3-босқич (1994-2000 йй.) 4-босқич (2001-2010 йй.) 5-босқич (2011-2020 йй.) Деҳқонларга экин турларини мустақил танлаш ва етиштириш имконияти берилган ва маҳсулотларни кафолатли нархларда сотилиши таъминлаган 332 та нисбатан ривожланмаган ҳудудларларда субсидияланган қарзлар дастури ва самарали меҳнат учун имконият дастури амалга оширилди ҳамда давлат бюджетидан грантлар ажратилди Ривожланиши суст ҳудудлар сони 592 тага оширилиб уларда камбағал аҳолининг даромадини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш ва қўшимча фаолиятларни йўлга қўйиш каби ёрдамлар кўрсатилган 592 та ҳудуддаги 150 минг камбағал қишлоқларда интеграциялашган қишлоқларни ривожлантириш, меҳнат ресурсларини касбга тайёрлаш ҳамда провинцияларда саноатни ривожлантириш дастурлари амалга оширилди Стратегиянинг асосий вазифаси иқтисодий ўсиш орқали камбағалликни қисқартириш деб белгиланди ва унга эришиш мақсадида қатор дастурлар амалга оширилди
  19. 19. Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистонниг камбағалликни қисқартириш йўналишида асосий хамкорларидан бири ҳисобланади. Хамкорлик мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида камбағалликни қисқартириш бўйича амалдаги ҳамкорлик МЕМОРАНДУМ
  20. 20. Малайзиянинг камбағалликни қисқартириш йўналишидаги илғор тажрибаси Камбағалликни қисқартириш дастурларини амалга ошириш босқичлари Кам таъминланган оилалар учун маълумотлар базаси. Малайзияда камбағалликнинг расмий даражаси 1970 йилдаги 49 фоиздан 2019 йилда 8,4 фоизга тушди. Малайзиядаги ижтимоий сиёсатнинг бошқа мамлакатлардан ажратиб турадиган икки хусусияти: - сиёсатнинг узоқ ва доимий барқарорлик даврдаги қулай шароитлар туфайли тартибли ва босқичма-босқич ривожланиши; - барча Малайзияликларнинг фаровонлигини оширишга интилаётган кучли ҳукумат ва жамоат секторининг доимий фаоллиги. Янги иқтисодий сиёсат (ЯИС 1971-1990) Миллий ривожланиш сиёсати (1991-2000) 1. Ирқий тафовутни камайтириш, камбағалликни тугатиш, барча малайзияликлар учун даромадларни кўпайтириш ва иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш; 2. Иқтисодий номутаносибликни тузатиш учун жамиятни қайта қуриш. - ўта камбағалликни йўқ қилиш ва камбағал аҳолининг фаол тижорат ва саноат ҳамжамиятининг замонавий соҳаларидаги иштирокини кенгайтириш; - хусусий секторга таяниш ҳамда инсон ресурслари салоҳиятини ошириш. Янги даврдаги камбағалликни қисқартириш дастурлари Э-Касиҳ Мақсади: Жамиятнинг ривожланиши, лойиҳаларни режалаштириш, амалга ошириш ва ушбу жараёнда ҳукуматга ёрдам бериш 1-Aзам Кам таъминланганларга 5 йўналишда даромад олиш имкониятини яратиш “Azam Work” - аҳолини ишга жойлаштириш “Agro Azam” - қишлоқ хўжалиги “Azam Business” - кичик бизнес “Azam Service” - хизматлар соҳаси “Allianz Insurance” - суғурта хизматлари ФЕЛДA Федерал ерларни бошқариш агентлиги - ер тузиш лойиҳаларини амалга ошириш ва бажариш; - ерлардаги соҳаларни ривожлантириш; -қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш; - қишлоқ хўжалиги фаолиятини мувоффиқлаштириш.
  21. 21. Америка Қўшма Штатларининг камбағалликни қисқартириш йўналишидаги илғор тажрибаси Америка Қўшма Штатларида камбағалликнинг расмий даражаси 2020 йилда 11,4 фоизни ташкил этган Озиқ-овқат орқали ёрдам дастури (SNAP) Даромад талаблари Камбағаллик даражасининг 130 (ёки ундан кам) миқдорида даромадлари бўлса. Бандликка қўйиладиган талаблар Ҳафтасига 30 соат ишлашлари ёки давлат машғулотларида қатнашишлари керак. Иммиграцион талаблар - мамлакатда 5 йил яшаган; - 18 ёшдан кичик болалари бўлса. Муҳтож оилаларнинг озиқ-овқат бюджетини тўлдириш учун озиқ-овқат маҳсулотларига имтиёзларини тақдим этади, шунда улар соғлом озиқ-овқат сотиб олишлари ва ўзини ўзи таъминлашга ўтишларига имкон яратади. Ёрдам олиш учун талаблар: Қўшимча хавфсизлик даромадлари дастури AҚШда истиқомат қилувчи шахсларга ижтимоий таъминот ва нафақа тўловларни амалга оширади. Дастур озиқ-овқат, бошпана ва кийим- кечакнинг асосий эҳтиёжларини қондириш учун ҳар бир фуқарога 771 (эр-хотинларга 1157) долларга тенг миқдорда пул ажратади. Уй-жой ёрдами Уй-жой қуришга ёрдам кўрсатилади ёки ижарага олиш учун кўмаклашилади. Мазкур ёрдам қария, ногирон, фахрий ва иш билан банд оилаларга кўрсатилади. Кам таъминланган оилаларга энергия ёрдами дастури Кам таъминланган оилаларга, хусусан, электроэнергетика учун даромадининг асосий қисмини тўлайдиган оилаларга ёрдам берилади. Болалар саломатлигини суғурталаш дастури 19 ёшгача бўлган вояга етмаганларни тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжлари билан таъминлайди. Дастур одатда йиллик текширувлар, эмлашлар, касалхонада даволаниш, стоматология ва кўз муолажалари, лаборатория хизматлари, ва шошилинч хизматларни ўз ичига олади
  22. 22. Жанубий Кореянинг камбағалликни қисқартириш йўналишидаги илғор тажрибаси XX асрнинг 50-йилларида Жанубий Корея жаҳоннинг энг камбағал мамлакатларидан бири ҳисобланиб, камбағаллик даражаси 1965 йилда 40,9 фоизни ташкил этган. Аммо 2020 йилда мазкур кўрсаткич 15,3 фоизни ташкил этмоқда. Камбағалликни қисқартириш қуйидаги босқичларда амалга оширилган Ер ислоҳоти (1950-1960) 1950 йил март ойида “Қишлоқ хўжалигидаги ерларни ислоҳ қилиш тўғрисида”ги қонуннинг кучга кириши деҳқонларга ерга эгалик қилиш ҳамда камбағалликка қарши курашишда имконият яратди. Маълумотларга кўра, қишлоқ жойларидаги камбағаллик 1950 йилдаги 18 миллиондан 1960 йилда 14 миллионгача камайган. Қишлоқ хўжалиги ва саноатни экспортга йўналтириш босқичи (1960 -1967) Мазкур дастурда асосий эътибор камбағаллик даражаси юқори бўлган муаммоли ва чегаравий ҳудудларга қаратилди. Натижада бу даврда камбағаллар сони 14 миллиондан 10 миллионга камайган Импортни эркинлаштириш сиёсати (1967-1971) Хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларини мамлакатга олиб киришда божлар бекор қилинади ва бир вақтнинг ўзида саноат маҳсулотлари экспортига асосланган стратегия амалга оширилди. Бу эса ўз навбатида, аҳоли даромадларини ошириб, камбағаллик даражасида яшайдиган аҳолини 10 миллиондан 7 миллионга камайишига сабаб бўлди. Кимё саноати ва миллий суғуртани ривожлантириш дастури (1971-1979) Дастур 1971 йилда, яъни мамлакатда импорт анчагина эркинлаштирилганидан сўнг бошланиб, унинг доирасида аввалги дастурларга қараганда янгича ёндашувда иш олиб борилган. Ушбу дастурлар натижасида, 1979 йилда камбағаллик даражаси 5 миллионгача камайган Аҳоли саводхонлигини ошириш орқали камбағалликни қисқартириш (2000- 2020) Кореяда болалар камбағаллиги даражаси юқори бўлгани сабабли, ҳукумат болаларни сифатли таълим билан таъминлашни мақсад қилиб олди.
  23. 23. Австралиянинг камбағалликни қисқартириш йўналишидаги илғор тажрибаси 2020 йилда Австралиянинг камбағаллик даражаси 13,6 фоизни ташкил этган. Яъни бугунги кунда мамлакатнинг 3,24 миллион аҳолиси камбағал деб ҳисобланади. Мазкур кўрсаткич натижаларининг асосий омиллари: Аҳолининг даромад олишга имкониятлари камлиги Билим даражасининг пастлиги ва натижада ишсизлик юқорилиги Оилалар фарзандларига яхшироқ таълим бера олмаётганлиги Кам даромадли одамларнинг уй жой масалалари билан муаммолари борлиги Соғлиқ учун хавф туғдирадиган хатти- ҳаракатларга бойлиги; Аҳолининг ўртасидаги хизматларнинг етарли даражада сифатли эмаслиги Камбағалликни қисқартириш қуйидаги босқичларда амалга оширилган Биринчи босқич (2000-2004) Аҳолига сифатли хизмат Ижтимоий хизматлар камбағал, қийинчиликдаги ва ночор аҳволда бўлган одамларга кўрсатилди. Ижтимоий хизматлар сифатида оиладаги зўравонликдан омон қолган аёллар ва болалар учун инқироз жойлари, инқироз даврида одамларнинг асосий эҳтиёжларини қондиришда ёрдам бериш учун фавқулодда ёрдам ва озиқ-овқат ёрдами кўрсатилди. Иккинчи босқич (2004-2012) Иқтисодиёт ва солиқ Ҳукумат сифатли таълим, соғлиқни сақлаш, қарияларни парвариш қилиш, болалар парвариши ва муносиб даромадларни қўллаб-қувватлаш тизимлари каби зарур бўлган хизматларни амалга оширди. Ҳукумат камбағаллик даражаси бор оилаларга солиқдан имтиёзлар яратиб берди. Шу билан бирга Ҳукумат томонидан барча учун хавфсиз ва арзон уй дастурини амалга оширди. Учинчи босқич (2012-2016) Мақсадни белгилаб олиш Мавжуд ва яратилган стратегияларни янада кенгайтириш ва уларни мукаммаллаштириш: - Барча муҳтожларга сифатли тиббий хизмат; - Уй жой сиёсатини давом эттириш;
  24. 24. Жаҳон мамлакатларидаги камбағалиик даражасини аниқлашдаги усуллар КАМБАҒАЛЛИКНИ АНИҚЛАШ УСУЛИ КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИ МАНБАА АРМАНИСТОН (2020) АБСОЛЮТ, ИСТЕЪМОЛ БЎЙИЧА, БАЗАВИЙ ХАРАЖАТЛАР МИҚДОРИ 27% Армения Статистика Қўмитаси, https://armstat.am/en/?nid=82&id=2438 МОЛДОВА (2020) АБСОЛЮТ, ИСТЕЪМОЛ БЎЙИЧА, ЯШАШ МИНИМУМИ 25,2% Национальное Бюро Статистики Республики Молдова, https://statistica.gov.md//newsview.php?l=ro&idc=168&id= 6865#idc=429& ОЗАРБАЙЖОН (2020) АБСОЛЮТ, ДАРОМАД БЎЙИЧА, ЯШАШ МИНИМУМИ 6,2% Озарбайжон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси, https://www.stat.gov.az/source/millennium/?lang=az ҚОЗОҒИСТОН (2020) АБСОЛЮТ, ДАРОМАД БЎЙИЧА, ЯШАШ МИНИМУМИ 6,5% Миллий Статистика Бюроси, https://stat.gov.kz/api/getFile/?docId=ESTAT097169 ҚИРҒИЗИСТОН (2020) АБСОЛЮТ, ИСТЕЪМОЛ БЎЙИЧА 25,3% Миллий Статистика Қўмитаси, http://www.stat.kg/media/publicationarchive/27bf7b42- dfee-44e0-9698-864275e6b3b3.pdf РОССИЯ (2020) АБСОЛЮТ, ДАРОМАД БЎЙИЧА, ЯШАШ МИНИМУМИ 12,1% Давлат Статистикаси Федерал Хизмати, https://rosstat.gov.ru/storage/mediabank/urov_51g.doc ТОЖИКИСТОН (2018) АБСОЛЮТ, ИСТЕЪМОЛ БЎЙИЧА, 2350 ККАЛ 11,8% Статистика Агентлиги, https://stat.ww.tj/publications/September2019/2- 2019__russ..pdf
  25. 25. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2021 ЙИЛ 27 АВГУСТДАГИ “МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ ҚИЙМАТИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИНИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ 544-СОН ҚАРОРИ Минимал истеъмол харажатларининг жорий этилиши 2022 ЙИЛДАН БОШЛАБ, “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ” АХБОРОТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ОИЛАНИ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШ ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ВА ЖОН БОШИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИГАН БИР ОЙЛИК ДАРОМАД МЕЗОНИ МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИГА ТЕНГЛАШТИРИЛАДИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ҲАР ЙИЛИ АВГУСТ ОЙИГА ҚАДАР МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ ҚИЙМАТИНИНГ ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИНИ ИНФЛЯЦИЯ КУТИЛМАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ ҲИСОБЛАЙДИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ АЛОҚАДОР ВАЗИРЛИКЛАР БИЛАН БИРГАЛИКДА МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ ҚИЙМАТИНИНГ ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ КЕЛГУСИ ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ХАРАЖАТЛАРИ ПАРАМЕТРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ИНОБАТГА ОЛАДИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ ВА КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИНИ ҲАР ЙИЛГИ ҲИСОБОТ ЙИЛИДА ИНФЛЯЦИЯ ДАРАЖАСИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ, КЕЙИНГИ ЙИЛНИНГ 20 ЯНВАРИГА ҚАДАР ЭЪЛОН ҚИЛИБ БОРАДИ ТЕГИШЛИ ВАЗИРЛИКЛАР ХОРИЖИЙ ЭКСПЕРТЛАРНИ ЖАЛБ ЭТГАН ҲОЛДА, МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ ТАРКИБИНИ РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ҲАМДА АҲОЛИ ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ЎЗГАРИШИНИ ИНОБАТГА ОЛГАН ҲОЛДА КАМИДА ҲАР 5 ЙИЛДА ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚАДИ 1 2 3 4 5
  26. 26. 16 ТА МАҚСАД 125 ТА ВАЗИФА 190 ТА ИНДИКАТОР “2030 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ СОҲАСИДАГИ МИЛЛИЙ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА- ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА” 21.02.2022 й. ВМҚ-83 Индикаторларни шакллантиришда Давлат статистика қўмитаси ва бошқа вазирлик ва идоралар масъул Миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи функциясини бажаради I I II 1-МАҚСАД. БАРЧА ЖОЙЛАРДА АҲОЛИНИНГ КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИНИ ПАСАЙТИРИШ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ МАЪЛУМОТЛАРИДА 2012-2019 ЙИЛЛАР ДАВОМИДА ЎЗБЕКИСТОНДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИ УМУМИЙ 15,0 ФОИЗДАН 11,0 ФОИЗГАЧА, ЖУМЛАДАН, ШАҲАРЛАРДА 11,6 ФОИЗДАН 8,2 ФОИЗГАЧА ВА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА 18,3 ФОИЗДАН 13,9 ФОИЗГАЧА ТУШГАНИ КЕЛТИРИЛГАН 15,0 % 2015 й. КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИ 11,0 % 2019 й. 0.0 5.0 10.0 15.0 20.0 2012 г. 2013 г. 2014 г. 2015 г. 2016 г. 2017 г. 2018 г. 2019 г. 15.0 14.1 13.3 12.8 12.3 11.9 11.4 11.0 11.6 10.6 9.8 9.5 9.2 8.7 8.4 8.2 18.3 17.3 16.6 15.9 15.1 14.8 14.3 13.9 КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИ (ШАҲАР / ҚИШЛОҚ %ДА) Жами Шаҳар Қишлоқ Миллий Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (ВМ-83-сон қарори)
  27. 27. Ноозиқ овқат = жами – озиқ-овқат (26,9%) Озиқ-овқат = калория*нарх*кун (73,1%) Минимал озиқ-овқат харажатлари 1 ккал нархи (5,44 сўм) Кунига 2200 ккал 1 ой (30,41) 364 минг сўм 0 100000 200000 300000 400000 500000 Минимал истеъмол харажатлари ҳисоблаш босқичлари Минимал истеъмол харажатлари 498 минг сўм Минимал озиқ-овқат харажатлари (364 минг сўм) Энгель коэффициенти (0,73) 2021 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКАНИНГ БАРЧА ҲУДУДЛАРИДА 10,6 МИНГ УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛГАН КУЗАТУВИ АСОСИДА МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ ҚИЙМАТИ ҲИСОБЛАНДИ 498 минг сўм
  28. 28. Минимал истеъмол харажатлари Озиқ-овқат маҳсулотлари Хизматлар Ноозиқ-овқат маҳсулотлари Аргентина Арманистон Вьетнам Грузия Молдова Мўғулистон Малайзия Покистон Тожикистон Хитой .... Қирғизистон Жон бошига ЯИМ, АҚШдолл. Камбағаллик чегараси, долл. Минимал истеъмол харажатлар таркиби МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛАЁТГАН МАМЛАКАТЛАР Хитой Тожикистон Мўғилистон Қирғизистон Индонезия Вьетнам Ўзбекистон 1 983 3 742 4 224 1 224 4 185 839 11 891 45.9 24.0 29.8 34.5 58.0 18.4 37.1
  29. 29. ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИДА АСОСИЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИГАН МАҲСУЛОТ ТУРЛАРИНИНГ НАРҲЛАРИ (нарҳлар АҚШ долларида кўрсатилган, 08.02.2022 йилга МБ курси 1 АҚШ доллари – 10855,11 сўм) Мамлакат номи Ўртача ойлик даромад (АҚШ долл) Маҳсулот турлари Гўшт Туҳум Сут Сарёғ Нон Ўсимлик ёғи Буғдой уни Шакар Гуруч Шоколад плиткаси Мол Қўй Товуқ 1 кг 10 дона 1 литр 1 кг 1 дона 1 литр 1 кг 1 кг 1 кг 1 дона АҚШ 4 307,0 12 - 2,6 2,3 0,9 6,7 0,9-1,3 2 0,7-1,3 1,1 1,5 1,9 Бразилия 473,1 9,5 - 3 1,2 1 2,8 0,6 2,5 0,8 0,7 1,2 1,9 Германия 4 853,4 13 - 5,1 1,5 1 10,5 1,2 1,3 1,8 1,3 1,6 1,3 Россия 712,5 5,5 4,6 2,4 1,1 0,9 9,6 1,2 1,8 0,6 0,7 1,1 1 Украина 624,0 6,5 9,6 2,5 1,2 1 10,7 1,1 2,1 0,5 1 1 1,1 Чехия 1 785,3 11,3 11,7 4 1,4 0,9 4,3 1,1 2 0,5 0,5 1,5 0,9 Қозоғистон 599,4 9,6 10 2,5 1,4 0,7 11,7 0,3 2,1 0,9 1,2 0,9 1,6 Малайзия 692,9 7 11,6 4 1,6 1,6 11,8 0,8 2,3 0,6 0,8 1,4 2,1 Филиппин 868,3 11 18 3,9 2,2 1,7 12,1 1,4 2,2 1,8 1,1 1,2 2,5 Хитой 1 242,6 11,8 - 2,59 0,8 1,7 - 1,2 2,1 1,5 2,1 1,2 0,9-1,2 Ўзбекистон 296,0 7-8 7-9 2 1,1 0,9 5 0,15 2 0,6 0,9 1 0,8 Энг юқори кўрсаткич Энг паст кўрсаткич
  30. 30. АҚШ БРАЗИЛИЯ ГЕРМАНИЯ РОССИЯ УКРАИНА ЧЕХИЯ ҚОЗОҒИСТОН МАЛАЙЗИЯ ФИЛИПИН ХИТОЙ ЎЗБЕКИСТОН % 6,3 - 11,7 34,4 47,9 19,2 49,4 18 41,9 30,1 48 Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган умумий харажатлардаги улуши 2021 йилда давлат статистика қўмитаси томонидан республиканинг барча ҳудудларида 10,6 минг уй хўжаликлари ўртасида ўтказилган кузатувда аҳолининг даромадлари ва харажатлари ҳам ўрганилган. ушбу ўрганиш натижалари бизга камбағалликни даражасини иккала усулда, яъни даромад ва харажатлардан келиб чиқиб аниқлаш имконини беради. ўрганиш натижаcига асосан республикада ўта қашшоқлик мавжуд эмаслиги аниқланди. ХОЗИРГИ КУНДА БЕЛГИЛАНГАН МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ МИҚДОРИ (498 МИНГ СЎМ)ГА НИСБАТАН КАМБАҒАЛ АҲОЛИНИНГ УЛУШИ: ИСТЕЪМОЛ ХАРЖАТЛАРИ КАМ БЎЛГАНЛАР -- ФОИЗ ДАРОМАДЛАРИ КАМ БЎЛГАНЛАР -- ФОИЗ
  31. 31. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!

×