SlideShare une entreprise Scribd logo
1  sur  61
Télécharger pour lire hors ligne
Мавзу 1: Ислом молияси ва
банкининг асослари
Surayyo Shaamirova
For PM, DMNA, KBBI
2
ИСЛОМ*
Фиқҳ*
Ақийда Аҳлоқ
Фиқҳ ул-
муомала
ИСЛОМ ҲУҚУҚИ (ШАРИАТ)*
Фиқҳ ул -
иъбада
Ижтимоий
фаолиятга оид
қоидалар
Жиноят
(жиноятага оид
қоидалар)
Иқтисодиётга
оид қоидалар
Мунокаҳат
(никоҳ/оилага
оид қоидалар)
Сиёсий фаолиятга
оид қоидалар
Ислом иқтисодиёти, тижорати, молияси ва банкчилиги
Манба: islommoliyasi.uz
3
Исломдан ислом молиясига
ИСЛОМ
Ислом – инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча босқич ва жабҳаларида иштирок
этувчи ва тартибга солиб турувчи кенг қамровли диндир. Жумладан, ҳар бир
инсон ҳаётининг ажралмас ва муҳим қисми бўлган молиявий муносабат ва
амалиётлар исломнинг фиқҳ ул-муомала деб аталувчи соҳаси доирасига
киради.
ШАРИАТ
ШАРИАТ (АРАБ. — ТЎҒРИ ЙЎЛ) — ИСЛОМ ҲУҚУҚИ ТИЗИМИ. МУСУЛМОНЛАРНИНГ
ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ, СИЁСИЙ, ҲУҚУҚИЙ ВА ДИНИЙ ФАОЛИЯТИНИ ҚАМРАБ ОЛУВЧИ
ҚОНУН-ҚОИДАЛАР МАЖМУАСИДИР.
ФИҚҲ
Фиқҳ (араб. — билиш, тушуниш) — ислом ҳуқуқшунослиги, шариат қонун-
қоидаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи фан.
Манба: islommoliyasi.uz
Шариат қисмлари
Шариатни уч қисмга ажратиш мумкин:
 Ал-аҳкам ал-иътиқадия ёки Ақийда – иймон ва
ишончга оид қоидалар.
 Ал-аҳқам ал-ахлақия ёки Ахлоқ – ахлоқ ва одобга оид
қоидалар.
 Ал-аҳкам ал-аъмалия ёки Фиқҳ – одамлар ўртасидаги
алоқалар, ҳуқуқ ва мажбуриятларга оид қоидалар.
5
Исломдан ислом молиясига
Исломда иқтисодий
фаолият турлари
Тижорат
Савдо амалиёти
Банк-молия
Такафул (ислом
суғуртаси)
Қимматли қоғозлар
(сукук)
Хайрия
Қарз-ҳасан
Закот
Вақф
Ҳадя
Садақа
6
Шариат Манбалари/ далиллари
Шариатнинг асосий манбалари
Бирламчи
манблар
Қуръони Карим
Суннат/Ҳадис
Иккиламчи
манбалар
Ижтиҳод
Иккиламчи манбалардан
қоидаларни чиқариш
Қиёс
Ислом олимларининг
қиёслаш орқали ҳукмлар
чиқариши
Ижмо
Ислом олимларининг
якдил фикри
7
Исломдан ислом молиясига
Ислом молияси нима?
Ислом молияси ислом ҳуқуқи асосида ишлайдиган молия тизимидир.
Ислом молиясининг асосий тамойиллари – барча шартнома ва битимларда
адолат ва тенг шарт-шароитни таъминлаш ҳисобланади.
8
Ислом молияси тизими
Ислом молияси тизимининг
таркиби
1
• Ислом молияси маҳсулотлари
2
• Ислом молия муассасалари
3
• Ислом молияси бўйича қонун-қоидалар
4
• Ислом молияси назорати ва бошқаруви
9
Ислом молиясининг асосий тамойиллари
Бойлик шаръий ва қонуний бўлган савдо ва активларга асосланган сармоядан ҳосил
бўлиши керак;
Пулга маҳсулот сифатида муносабатда бўлиш ва уни шу асосда тасарруф қилиш
тақиқланади;
Инвестициялар, нафақат даромад воситаси бўлиши, балки жамият учун ижтимоий манфаат
келтириши муҳимдир;
Хатар ва таваккалчилик даражаси томонлар ўртасида адолатли тақсимланиши лозим.
Шаръий жихатдан ман этилган, давлат ва жамият учун зарарли бўлган фаолият турларидан
четланиш талаб этилади.
10
Ислом молияси тизимидаги тақиқлар
Ислом ҳуқуқи ва мусулмон ахлоқига
зид бўлган фаолият турлари
Ношариъй кўнгил
очар фаолият
турлари (мас. тунги
клублар)
Порнография ва
фоҳишабозликка
оид маҳсулот ва
хизматлар
Қурол-яроғ ишлаб
чиқариш ва сотиш
(давлат мудофаси
доирасида ишлаб
чиқариладиганлари
бундан мустасно)
Шариат
тамойиллари зид
бўлган бошқа бизнес
фаолият турлари
Қимор/майсир
(казино, лотерея
каби) унсурлари
мавжуд бўлган
фаолият турлари
Шариат талабларига
жавоб бермайдиган
қимматли қоғозлар
ва акциялар савдоси
Чўчқа
маҳсулотлари (гўшт
и, ёғи, териси, туки,
суяклари…) ишлаб
чиқариш ва сотиш
Маст қилувчи
ичимликлар, тамаки
маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ва олди-сотди
қилиш
Рибога асосланган молиявий
хизмат кўрсатувчи
ташкилотлар (анъанавий
банклар, кредит
ташкилотлари ва бошқа шу
кабилар)
11
Ислом молияси тизимидаги тақиқлар
Рибо (судхўрлик)
Бизнинг тилимизда «рибо» сўзи судхўрлик деб таржима қилиб келинган. Араб тилида «рибо» сўзи «зиёда бўлди»,
«кўпайди» деган маъноларни англатади. Шариатда эса қарз берувчи қарздордан берган қарзи устига оладиган зиёда
рибодир. Шунингдек бир жинсли маҳсулотларни айрибошлашда бир томоннинг кўпроқ олиши ёки насия қилиши ҳам рибо
ҳисобланади.
Ғарар арабча сўз бўлиб кенг маъноли тушунча ҳисобланади ва ноаниқлик, мавҳумлик ёки хавф-хатар маъноларини
билдиради. Амалда ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти ёки шартномада ғарарга йўл қўйилиши томонлардан бирининг
асоссиз йўқотишларига, бошқа томоннинг эса адолатсиз бойишига олиб боради.
Майсир (қимор) – (араб. “майсир” - “енгиллик”). Маълумки, қимор ўйинларида бошқа бир инсонларнинг молини мехнатсиз
осонлик билан қўлга киритиш имконияти мавжуд. Шу сабабдан ҳозирги кундаги ютуқли лотереянинг барча турлари қарта,
нарда ва шу каби қимор ўйинлари қатъиян ҳаром қилинган.
Бундай ўйинларда бир томоннинг фойдаси иккинчи томоннинг зарари ҳисобига бўлади ва мана шу майсир (қимор) деб
эътироф этилади.
Ғарар (мавҳумлик)
Майсир (қимор)
12
Рибо: моҳияти ва турлари
Фақиҳлар рибони икки тоифага бўлишади:
Рибо
Рибо ан-насия
( ‫رﺑﺎ‬
‫اﻟﻨﺴﯿﺌﺔ‬ )
Рибо ал-фазл
( ‫رﺑﺎ‬
‫اﻟﻔﻀﻞ‬ )
 “Рибо ан-насия” қарз муносабати асосидаги алмашинув жараёнида
кечиктирилган муддат учун қўшимча қиймат/устама олиш орқали
фойдага эришишдир. Қарз олди-бердисида ҳам ҳар қандай насия
савдо ёки ижарада бўлгани каби тўлаш шарт қилинган мажбурият
юзага келади. Ушбу мажбуриятларнинг бажариш муддати (тўлаш
вақти) бўлади ва қарз берган тараф муддатидан олдин тўловни талаб
қилиши мумкин эмас.
 Қарз берилганда берилган қарз миқдорининг ўзигина (раъсул мол)
қайтарилиши, насия савдода ҳам келишилган миқдорнинг айнан ўзи
қайтарилиши шарт қилинади. Aнъанавий банкларнинг фоиз
асосидаги қарз бериш амалиёти рибо ан-насиянинг айни ўзи бўлиб,
бунда қарздор кредит шартномаси бўйича асосий қарз тўлови устига
қўшимча пул (фоиз) ҳам тўлайди.
 Савдо шартномаларида ва бошқа алмашув амалиётларида рибонинг
пайдо бўлиши “Рибо ал-фазл” дейилади.
 Амалда, рибо ал-фазл, машҳур ҳадиси шарифда баён этилганидек бир
жинсдаги маҳсулотларни алмаштиришда ёки олди-сотдисида зиёда
олишдир.
 Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Олтинга (тенг
қийматдаги) олтин, кумушга (тенг қийматдаги) кумуш, буғдойга (тенг
қийматдаги) буғдой, арпага (тенг қийматдаги) арпа, хурмога (тенг
қийматдаги) хурмо, тузга (тенг қийматдаги) туз, ўхшашига ўхшаш,
тенгма-тенг, қўлма-қўл. Бас, ким зиёда қилса ёки зиёда қилишни талаб
қилса, батиаҳққ, рибога йўл қўйибди. Уни олувчи ҳам, берувчи ҳам
барибир» деганлар. (Бешовлари ривоят қилишган).
13
Рибо ан-насия: турлари ва фарқлари
Жисмоний шахслар ва корхоналар фаолиятида вужудга келадиган барча турдаги молиявий амалиётларни икки турга бўлиш
мумкин:
 Савдо ва тадбиркорликдан келадиган фойда ва у билан бирга вужудга келадиган мажбуриятлар – рухсат этилган;
 Пул ёки мол кўринишида берилган қарз маблағлари ва шу берилган қарз натижасида (яъни бизнес фаолият натижасига боғлиқ
бўлмаган ҳолда) олинган даромад/фойда – тақиқланган.
 Берилган қарз устига қўйилган ҳар қандай қўшимча-фоиз, хоҳ у тадбиркорлик фаолияти доирасида олинган кредит устига
қўйилган бўлсин, хоҳ шахсий мақсадлар учун олинган қарз устига қўйилган бўлсин, рибо ҳисобланади.
Асосий муаммо, мана шундай амалиётларнинг бир биридан фарқини ажрата олишда. Буни, барча бизнес амалиёт ва битимларни
уларнинг табиатидан келиб чиққан ҳолда ажратиб олиш мумкин.
Барча бизнес (хўжалик фаолияти) амалиётлар қуйидагилардан бирини ўз ичига олади:
 Нақд ёки насия кўринишидаги олди-сотди;
 Кредит;
 Ижара/лизинг.
 Мушорака
 Мудораба
14
 Нақд ёки насия кўринишидаги олди-сотди
Савдо амалиётида, сотилаётган маҳсулотга нисбатан мулк ҳуқуқи харидорга доимий ва қайтарилмас бўлиб ўтади.
Бунда маҳсулот учун тўлов нақд ёки насия шаклда олинишининг мутлақо аҳамияти йўқ. Ушбу мулк ҳуқуқининг нақд
ёки насия савдо орқали харидорга ўтишида сотувчи фойда кўриши мумкин.
 Қарз/кредит
Қарз, ислом дини талабларига мувофиқ қўшимча тўловсиз амалга оширилади. Унга кўра қарздор муайян мулк ёки
пулнинг вақтинчалик эгасига айланади ва бу иш текинга амалга оширилади. Қарздор тўлов муддати ёки мулкни
қайтариш муддати келганда айни миқдорни ёки ҳудди ўша мулкни қайтариш мажбуриятини олади. Рибо ҳам пул ёки
мулкка вақтинчалик эгалик қилишни назарда тутади, аммо бунда қўшимча тўлов талаб қилинади, бу эса шариатда
тақиқлангандир.
Ижара битими мулкка эгалик қилиш бўйича юқоридагилардан фарқ қилади ва мулкнинг эгалиги ижарачи ўтмайди,
балки фақатгина ундан юзага келадиган манфаат (узуфрукт) ижара ҳақи эвазига ижарачига ўтади. Мулкнинг эгалиги
ижара берувчига тегишли бўлгани сабабли у ижара ҳақи олишга ҳақли бўлиш билан бирга, мулкка бирор зарар етса
ҳам мулкдор зарар кўрган ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, ижарага бериладиган мулк ўз шаклини ўзгартирмагунча
манфаат келтирмайдиган бўлса, уни ижарага бериш мумкин эмас (масалан, озиқ-овқат, ёқилғи, пул ва ҳоказо).
 Ижара/лизинг
15
Насия рибосига мисол ва изоҳлар
10 000 000 сўм (15 %)
(1 Январь, 2020)
11 500 000 (15%)
<------------------------------------------------------
----
(31 декабрь, 2020)
*Оддий фоизда ҳисобланганда
16
Рибо ал-фазл: олти маҳсулот тушунчаси
 олтинга (тенг қийматдаги) олтин
 кумушга (тенг қийматдаги) кумуш
 буғдойга (тенг қийматдаги) буғдой
 арпага (тенг қийматдаги) арпа
 хурмога (тенг қийматдаги) хурмо
 тузга (тенг қийматдаги) туз
 Ушбу олтита маҳсулот олди-сотдиси тенгига тенг ва қўлма-қўл (яъни жойида) бўлиши керак.
 Баъзи фуқаҳолар ушбу олти маҳсулотнинг умумий хусусиятлари рибо ал-фазл учун асос / иллат бўлиши мумкин
дейишади. Иллат, бу маълум бир воқеа / ҳодиса/ нарсанинг умумий белгиси /хусусияти бўлиб, барча шундай
умумий хусусиятга эга ҳолатларда қиёс (аналогия) / ‫ﻗﯿﺎس‬
( ) асосида ҳукм чиқарилади.
17
Шундай қилиб, рибо моллари – рибо қоидаларини қўллаш учун асос ҳисобланади. Ҳанафийлик мазҳабида бу
қуйидагича баён етилади:
 Имом Aбу Ҳанифа фақат иккита умумий хусусиятни, яъни (1) оғирлик ва (2) миқдорни олади. Яъни ушбу олтита
маҳсулот оғирлик ёки миқдорга қараб (асосланиб) сотилади. Шу сабабли оғирлик ёки миқдорга эга бўлган барча
маҳсулотлар ўз жинсидаги маҳсулотларга айирбошланса (олди-сотди қилинса) Рибо-ал-фазл пайдо бўлади.
Имом Нававий Саҳиҳи Муслимга ёзган шарҳида ушбу қоидаларни қуйидагича изоҳлайди:
1. Алмашинаётган икки маҳсулотнинг асосий иллати турлича бўлса, ундай алмашинувда (масалан, буғдойни олтинга
ёки долларни автомобилга алмашиш) етишмаслик, зиёдалик ёки маҳсулот етказиб беришда узилишга (яъни тўлов
билан маҳсулотни етказиб бериш орасидаги узилиш) йўл қўйиш ҳам жоиздир (яъни қўлма қўл бўлиши шарт эмас).
2. Алмашинадиган маҳсулотлар бир жинсли бўлса (масалан: олтинга олтин, буғдойга буғдой, долларга доллар), у
ҳолда зиёдалик ҳам, етказиб беришда узилишга йўл қўйиш ҳам мумкин эмас.
3. Алмашинаётган маҳсулотлар турлича бўлса-ю, лекин уларнинг умумий хусусиятлари (яъни иллати) бир хил бўлса
(масалан олтин-кумуш, доллар-сўм ёки буғдой-гуруч), у ҳолда зиёдалик ёки камомад жоиз, аммо узилиш
(кечикиш) тақиқланади.
18
Бир жинсли маҳсулотларни айрибошлашдаги талаблар
Пул бирлигини (валюта) пул
бирлигига
Озиқ-овқат маҳсулотини озиқ-озиқ
маҳсулотига
Мазмуни Талаб Мазмуни Талаб
Бир пул бирлиги (сўмни
сўмга)
 Қўлма-қўл (спот)
амалиёт
 Тенг миқдорда
Бир хил озиқ-овқат
маҳсулоти
(буғдойни-буғдойга)
 Қўлма-қўл (спот)
амалиёт
 Тенг миқдорда
Турли пул бирликлари
(сўмни долларга)
 Қўлма-қўл (спот)
амалиёт
Турли хил озиқ-овқат
маҳсулотлари
(буғдойни-арпага)
 Қўлма-қўл (спот)
амалиёт
19
• Бир жинсдаги маҳсулотларда Рибо ал-фазлни тартибга солувчи қонун-қоидалар
 Қиймат/сифатдаги ҳар қандай фарқ эътиборга олинмайди ва маҳсулот тенг миқдорда алмаштирилади (тенг оғирлик ёки
ҳажмда).
 Бир жинсдаги маҳсулотларни тўғридан-тўғри алмаштириш ўрнига, ҳар бир шахс ўз молини бозор нархида сотиши ва тушган
пулга бошқа одамнинг молини бозор нархида сотиб олиши керак.
 Маҳсулот қайта ишлаш жараёнида бутунлай ўзгарган бўлса, масалан: пахта (хом ашёси) матога, темир бирор дастгоҳга
айланган бўлса, оз миқдордаги матони кўпроқ миқдордаги пахтага ёки кўп темир-терсакни тайёр дастгоҳга алмаштиришга
рухсат берилган.
Турли жинсдаги маҳсулотларда Риба ал-фазлни тартибга солувчи қонун-қоидалар
 Турли жинсдаги маҳсулотлар тенг бўлмаган ҳолда алмаштирилиши мумкин, лекин бунда тўлов кечиктирилиши тақиқланади.
Масалан: бир кг буғдой 2 кг хурмога алмаштирилиши, ёки бир грамм олтин 4 гр кумушга алмаштирилиши мумкин, чунки бу
спот, яъни бозор нархида дарҳол амалга оширилган тўлов амалиёти ҳисобланади.
 Агар ушбу алмашинувлар қарзга амалга оширилаётган бўлса, унда бу ҳолат бевосита фоизга (яъни рибога) олиб боришини
эсдан чиқармаслик керак. Масалан, харидор 80 грамм кумушни бугун қарзга олиб бир ойдан сўнг 2 грамм олтин билан
қайтармоқчи бўлса, бир ойдан кейин 40 гр кумуш 1 гр олтинга тенг бўлишига ҳеч қандай кафолат йўқ, чунки ҳар қандай ҳолат
юз бериши мумкин.
 Бу каби олдиндан нарх ўрнатиш судхўрликдир. Шу сабабли, турли жинсдаги маҳсулотларни жойида (дарҳол) алмаштириш
қоидаси жорий этилган
Бир жинсдаги маҳсулотларда Рибо ал-фазлни тартибга солувчи қонун-қоидалар
20
Рибо ал-фазлга мисол ва изоҳлар
Айрибошлаш амалиёти Миқдори Ҳукми
Сўмга сўм Тенг Рибо йўқ
Сўмга сўм Тенг эмас Рибо
Сўмга $ Тенг эмас Рибо йўқ
Буғдойга буғдой Тенг Рибо йўқ
Буғдойга буғдой Тенг эмас Рибо
Буғдойга арпа Тенг Рибо йўқ
Буғдойга арпа Тенг эмас Рибо йўқ
21
Ғарар тушунчаси ва турлари
Ғарар арабча сўз бўлиб, луғавий маъноси «ноаниқлик», «мавҳумлик» деган маъноларни
англатади.
 Ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти ёки шартномада ғарарга йўл қўйилиши томонлардан
бирининг асоссиз йўқотишларига, бошқа томоннинг эса адолатсиз бойишига олиб боради.
 Ғарар, шартнома мавзусига (предметига) тегишли турли масалалар тафсилоти (масалан маҳсулот ёки
хизмат сифати, таснифи каби), томонларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, шартноманинг якуний
натижаси ҳақида мавҳумлик/ноаниқликларни ўз ичига олади.
 Ғарар кўриниши мавжуд бўлган ҳар қандай савдо ёки бизнес келишувлари қатъий тақиқланади. Шариат
уламоларига кўра шартноманинг тақиқланиши унинг асосий жиҳатларида хатар ёки ноақниқликнинг
меъёридан ортиқ бўлиши ва шу сабабли шартноманинг умумий жиҳатларига таъсир қилиши билан
изоҳланади.
 Жаҳолат, яъни билимсизлик ғарарнинг бир қисмидир ва шартноманинг табиати, шартлари, жиҳатлари,
тафсилоти ва ҳ.к.з. ларни аниқ-тиниқ тушунмаслик/билмасликни англатади.
22
Ғарар тушунчаси ва турлари
1. Кўп )
‫ﻛﺜﯿﺮ‬
(
2. Ўртача ( )
‫ﻣﺘﻮﺳﻂ‬
3. Оз )
‫ﻳﺴﯿﺮ‬
(
 Шартномани йўққа чиқарадиган даражада
бўлиши мумкин
Табиатига кўра ғарар; Битимга бўлган таъсирига кўра ғарар;
 Шартномани йўққа чиқармайдиган даражада
бўлиши мумкин
23
Ғарарнинг шариатдаги ҳукми
Шариатда битим шартларини амалга оширишни хавф остида қолишига сабаб бўладиган даражадаги
ғарар аралашган шартнома тузилишига рухсат берилмайди. Бу мақсадлар учун ғарарнинг даражалари
қуйидагича баҳоланади:
Ислом ҳуқуқшунослигида шартномалар қиймат алмашинувига кўра икки турли бўлиши мумкин:
а) икки томонлама (муъавада - ‫)ﻣﻌﺎوﺿﻪ‬
б) бир томонлама (табарруъ - ‫ع‬‫ﱡ‬‫ﺗﺒﺮ‬ )
 Савдо, ижара ва шерикчилик шартномалари икки томонлама шартномалар ҳисобланади ва уларга
ғарар таъсир қилади, аммо хайрия/грант/ҳадя каби бир томонлама шартномаларга таъсир қилмайди.
24
Нега ғарар бир томонлама шартномаларда кузатилса ҳам рухсат этилади, лекин икки томонлама шартномаларда
тақиқланган?
 Икки томонлама шартномалар натижасида мол-мулк алмашинуви содир бўлади ёки манфаатга (даромад) эга
бўлинади. Шу сабабли бундай амалиётларда ҳаддан ошиқ ғарарга қўл қўйилмайди, чунки бу, шартнома
томонларининг бири қўллаган алдов ва ҳийла-найранг сабабли ҳар икки томон учун ҳам хатарли бўлиши ва зарар
келтириши мумкин.
 Бир томоннинг беғараз шартнома бўйича «мажбурияти» ихтиёрийдир. Бу шартноманинг асосий хусусияти, бир
томон иккинчи томонга ўз мулкини ихтиёрий равишда хайр-эҳсон қилиши мумкинлигида. Бунда хайр-эҳсон
қилувчи ўзининг мулкини ҳеч қандай тўловсиз (моддий мукофотсиз) бошқа томонга ўтказиб бериши мумкин. Шу
сабабли бундай шартномаларда ғарарга йўл қўйилиши мумкин (агар бу фирибгарлик/қаллоблик бўлмаса албатта),
чунки бундай битимларда қабул қиливчи томоннинг зарар кўриш хавфи йўқ.
 Бундай шартномалар тоифасига қуйидагилар киради:
 совға
 васият
 вақф
 хайрия (эҳсон/садақа)
 ваколат
 кафолат
 қарз
25
Ислом молияси хақида нотўғри тушунчалар
Ислом
банклари
анъанавий
банлар
билан бир
хил
Бепул
молия
манбаси
Фақатгина
мусулмонла
р учун
Ислом
банклари
рақобат
қила
олмайди
Фоиз
даражаси
юқори
бўлмаса
рухсат
берилган
Иккала тараф
рози бўлса
фоиз ишлатса
бўлади
Инфляция
миқдорига
тенг фоиз
қўллаш
мумкин
26
Ислом тижорий-молиявий битимлари таснифи
Шартнома/Битим
турлари
 Муробаҳа
 Истисна
 Салам
 Таварруқ
 Мусавама
 Ино
 Сарф
 Мушорака
 Музороба
 Ижара (лизинг)
 Ижара ва Бай
 Вадиа
 Вакала
 Қарз
 Кафала
 Ҳиба
 Муқаса
 Раҳн
 Даман
Савдо асосидаги
битимлар
Ҳамкорликка
асосланган битимлар
Ижарага асосланган
битимлар
Ҳақ/тўлов асосидаги
битимлар
Бошқа турдаги битимлар
ИСЛОМ МОЛИЯСИДА
ШАРТНОМАЛАР
28
ШАРТНОМАЛАРНИНГ ИСЛОМДА ЎРНИ
Эй мўминлар, ақдларга (ўзаро келишган
битимларга) вафо қилингиз! (Моида сураси, 1 оят)
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Мусулмонлар шартларининг устидан
чиққайлар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти)
29
ШАРТНОМАЛАРНИНГ ҲОЛАТИ
Саҳиҳ Фосид Ботил
Шартномалар ундаги рукн ва шартларнинг тўғрилигига
қараб 3 хил ҳолатда бўлиши мумкин
30
ҲУҚУҚ ОИЛАЛАРИ
Континента
л
Англо-
саксон
Ислом
Кодекслар
Суд
прецедентлари
Шариат
Ҳуқуқ оиласи
Ҳуқуқ манбаи
31
ИСЛОМДА МОЛ ТУШУНЧАСИ
Қийматга
эга
бўлиш
Шаръий
жиҳатдан
ишлатиш
жоиз
бўлиши
Эгаликда
бўлиши Мол
• Шартномалар мол (бойлик), мол олиб келадиган
манфаат ва эгаликни (мулкдорлик) бир томондан
бошқа томонга ўтказади
32
ИСЛОМДА МОЛ, МАНФААТ ВА ЭГАЛИК ТУШУНЧАЛАРИ
• Тавсифга эгалиги
• Савдода вақтга боғлиқ эмас
• Масалан, автомобиль, телевизор, ускуна, уй
Аниқ (айн)
• Луғавий жиҳатдан “мажбурият” дегани
• Аниқ тавсифга эга эмас
• Масалан, тилла, кумуш, пул, буғдой, гуруч, ёғ
Мавҳум (дайн)
• Шартномаларда мол аниқлиги жиҳатдан қуйидаги икки
хил бўлиши мумкин:
33
ИСЛОМДА МОЛ, МАНФААТ ВА ЭГАЛИК ТУШУНЧАЛАРИ
Ўзаро ўрнини
босувчи
(мислий)
• Барчаси бир-бирига ўхшаш ва ўрнини босувчи
маҳсулотлар
• Кило, литр каби нарсаларда ўлчанади
• Буғдой, туз, гуруч, цемент, олма, бодринг
• Қарзга бериш мумкин
• Салам шартномасида қўлланилади
Ўзаро ўрнини
босмайдиган
(қиёмий)
• Бир-биридан фарқ қиладиган, алоҳида ишлаб
чиқариладиган маҳсулотлар
• Донада ўлчанади, серия рақамлари бўлиши мумкин
• Телевизор, телефон, уй, холодильник, уй, кўприк
• Истиснаъ шартномасида қўлланилади
• Молнинг яна бир таснифлаш тури:
34
ИСЛОМДА МОЛ, МАНФААТ ВА ЭГАЛИК ТУШУНЧАЛАРИ
• Қийматга эга бўлиш
• Шаръий жиҳатдан ишлатиш жиоз бўлиши
• Эгаликда бўлиши
Олди-сотди
объекти (мабеъ)
• Пул бирликлари
• Алмашинув воситаси ва қиймат ўлчови
• Сотиладиган маҳсулот эмас
Нарх (саман)
• Шартномалар предмети ва тўлови жиҳатдан:
Бартер (муқаяда) Молни мол эвазига айирбошлаш (айнни айнга)
Олди-сотди (мусавама,
муробаҳа)
Молни пул эвазига сотиш
Саррофлик Пулни пулга айирбошлаш
Етказишни кечиктириш Маҳсулотни етказиб беришни кечиктириш, нархни ҳозироқ тўлаш
35
ИСЛОМ ВА ШАРИАТНИНГ МАҚСАДЛАРИ
Дин
Жон
Aқл
Насл
Мол
Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага
манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишдан иборат:
36
ВАЪДА ВА ШАРТНОМА
Ваъда
• Бир томон иккинчи томон
манфаати учун бирор
мажбуриятни бажариш учун
иккинчи томонни хабардор
қилиши
Битим/Шартнома (ақд)
• Икки ёки ундан ортиқ ваколатли
томонлар ўртасида ихтиёрий,
олдиндан келишилган ва қонуний
асосда боғланадиган битимдир
37
ШАРТНОМА
• Шартнома бу икки ёки ундан ортиқ ваколатли
томонлар ўртасида ихтиёрий, олдиндан
келишилган ва қонуний асосда боғланадиган
битимдир
• Одатда ёзма тузилади, баъзан оғзаки тузилиши
мумкин
• Шартнома араб тилида “ақд” деб юритилади,
луғатда “боғлаш, тугиш, мустаҳкамлаш” деган
маъноларни англатади
38
ШАРТНОМА УСТУНЛАРИ (РУКНЛАРИ)
Таклиф ва қабул
(Ийжоб ва қабул –
сийға)
Битим
иштирокчилари
(Томонлар, сотувчи
ва харидор)
Битим мавзуси
(Предмет – савдо
бўлаётган нарса ва
нарх)
• Шартноманинг устунлари (рукнлари) унинг мазмуни билан боғлиқ
моҳиятидир
• Шартноманинг асосий 3 та рукни бор:
39
ИЙЖОБ ВА ҚАБУЛ (СИЙҒА)
• Ислом мулкка эгалик ҳуқуқини тан олади ҳамда ўз
мақсадларидан бири сифатида мулкчиликни ҳимоя қилади.
Шунинг учун эгалик ҳуқуқини савдо орқали ўтказиш ҳар икки
томоннинг ўзаро розилиги билан амалга оширилиши лозим.
• Шартнома, унинг мақсади ва мазмуни бўйича иккови томоннинг
розилигисиз тузилмайди. Араб тилида бу ийжоб (таклиф) ва
қабул деб номланади. Ушбу иккисидан бирортасининг
топилмаслиги шартноманинг тузилмаганлигини (бекор, ботил
бўлганлигини) англатади
40
ИЙЖОБ ВА ҚАБУЛ (СИЙҒА)
• Ноаниқ атамалар ва шартларнинг бўлмаслиги (ғарардан холи бўлиши)
• Ўтган ёки ҳозирги замонда бўлиши (сотдим, бердим; олдим, қабул қилдим
ва ҳк.)
Aниқлик (шаффофлик)
• Қабул таклифда кўрсатилган шартларга мувофиқ келиши лозим. Бу мутлақ
(тўлиқ) ва шартсиз бўлиши лозим
Қабулнинг таклифга мувофиқ бўлиши
• Таклиф ва қабул битимнинг бир хил (бир вақтда) босқичида амалга
оширилиши керак
• Бир босқич/мажлис давомида қабул қилинмаса, таклиф бекор қилинади
Таклиф ва қабул қилиш ўртасидаги узлуксизлик
41
БИТИМ ИШТИРОКЧИЛАРИ (ТОМОНЛАР)
Лаёқатлилик шартлари
Ҳур (эркин)
бўлиши
Балоғатга
етган
бўлиши
Оқил
бўлиши
(мажнун
бўлмаслиги)
Битимлар
тузишга
ҳуқуқи
бўлиши
• Шартнома тузувчи томонлар мулк ва эгалик ҳуқуқини берувчи ҳамда
ҳаридор ва сотувчидан иборат бўлган шартноманинг муҳим
рукнларидан биридир. Ислом шариатида одамлар ушбу
имкониятларни баҳолаш, музокара олиб бориш ва савдо қилиш
орқали ўзлари қарор қилиш қобилиятига эга деб тахмин қилинади
42
ШАРТНОМА МАВЗУСИ (ПРЕДМЕТ)
• Шартнома кучга эга бўлишини таъминлаш учун предмет (мол),
шунингдек, шартнома тузаётган томонлар манфаатини ҳимоя қилиш
учун маълум шартларни бажариши керак бўлади. Шартномадаги
“предмет” атамаси алмашиладиган ҳар қандай нарсага нисбатан
қўлланилади. У товарни ҳам, унинг нархини хам ўз ичига олади
43
ШАРТНОМА МАВЗУСИ (ПРЕДМЕТ) ВА НАРХГА ОИД ШАРТЛАР
• Шартномадаги предмет (мисол учун, сотиладиган мол) мавжуд бўлиши керак ёки келажакда бўлиши
(ишлаб чиқарилиши) керак, акс ҳолда шартнома бекор қилинади. Ўзи эга бўлмаган нарсани сотиш
тақиқланади (дериватив, ғарар ҳисобланиб, бундай фойда олиш жоиз эмас).
Молнинг
мавжудлиги
• Мол мавжуд бўлганидан кейин шартнома тузилаётганда у етказилиши (тақдим қилиниши,
берилиши) ҳам керак бўлади
Возможность
передачи предмета
договора
• Шартнома предмети иккала томонга ҳам аён бўлиши керак. Кейинчалик шартнома предмети
тўғрисида билим даражаси улар ўртасида тортишувларнинг олдини олиш учун етарли бўлиши
лозим. Ушбу шарт шартноманинг ноаниқ ва номаълум мавзусидан қочишдир.
Шартнома
томонларига маълум
ва аниқлилик
• Шартномадаги предмет (мол) шариат томонидан эгалик қилиниши мумкин бўлган мулк сифатида
тан олинган нарса бўлиши керак. Aгар предмет шариатда мол сифатида қабул қилинган бўлмаса,
шартнома бекор деб ҳисобланади
Қонуний/Ҳалол
• Нарх аниқ ва битта (келишилган) бўлиши керак
• Нархнинг кўриниши (пул, маҳсулот, хизмат, манфаат) ва тури (сўм, доллар) белгиланиши керак
• Тўлов муддатлари ва шартлари аниқ бўлиши лозим
Нарх
44
ҚОНУНИЙ КУЧГА ЭГА БЎЛГАН ВА БЎЛМАГАН ШАРТЛАР
Саҳиҳ
(қабул
қилинадиган)
шартлар
Шартнома рукнлари
бажарилиши
Олди-сотди битимлари
дарҳол қилиниши
керак
Ижара, Истиснаъ,
Кафолат
шартномалари
кечиктирилиши
мумкин
• Сотувчи уй-жойни
ижара олиш шарти
билан сотиши
• Кондиционерни беш
йиллик кафолати ҳамда
бир йиллик текин
хизмати шарти билан
ҳарид қилиш
Фосид
(камчилиги
бор)
шартлар
Шартнома рукнидаги
камчиликлар
Шартнома предмети
тавсифида
камчиликлар, ғарар
ёки рибо бўлиши
• Шартли савдо (Сенга
уйимни сотаман, агар
фалончи менга уйини
сотса)
• Икки савдони бир
савдода қилиш (Бир
шартномада икки
нархни белгилаш,
масалан, нақд ва насия)
Ботил
(нотўғри,
ноқонуний)
шартлар
Шартнома
рукнларининг
бажарилмаслиги
Шарт битим мақсадига
зид бўлганда
Ботил шарт кучга эга
эмас ва бундай
шартномага амал
қилинмайди
• Бинони тунги клуб
қилиш шарти билан
сотиши
• Бировнинг савдоси
устига савдо қилиш
45
САВДО БИТИМЛАРИ ИХТИЁРИЙ ТАНЛОВ – ҲУҚУҚЛАР
• Ихтиёрий танловнинг қуйидаги 7 тури мавжуд:
1. Мажлис макони/жойи танлови. Мажлис дейилганда бай битими тузиладиган жой тушунилади,
яъни сотувчи билан ҳаридор битим тузиладиган жойни тарк этмагунларича улар байни кучга кириши
ёки уни бузиш ихтиерига эгалар
2. Шарт билан боғлиқ танлов. Битим тузилгандан кейин томонларнинг ҳар бири (ёки биттаси)
муайян вақт ичида уни бузишлари мумкин
3. Маҳрум этиш билан боғлиқ танлов. Молни асл/одатий/муносиб қийматидан кескин фарқ
қиладиган нархга харид қилган одамда қатариш ихтиёри
4. Қалбакилаштириш билан боғлиқ танлов ихтиёри. Сотувчи молни ўзида йўқ сифатлари билан
сифатлаши
5. Айбли мол билан боғлиқ танлов ихтиёри. Сотувчи молнинг айбларини беркитган бўлиб, аслида
айблари фош қилинганда уни нархи арзонроққа сотилган бўлар эди
6. Молнинг таърифга мувофиқ келмаслиги билан боғлиқ танлов. Ҳақиқий сифати ва таснифи
берилган таърифга мос келмаслиги
7. Молнинг нарх-навоси бўйича ихтилоф билан боғлиқ танлов ихтиёри. Сотувчи ва харидор
ўртасида нарх-наво масаласида ихтилоф келиб чиқса, сотувчининг гапи ва қасами инобатга
олинади
46
ШАРТНОМА ТУРЛАРИ
Эвазсиз (табарруъ)
• Бундай битимлар учун ҳақ олиш
мумкин эмас
• Қарз, Кафолат, Вақф, Ория бунга
мисол бўлади
Эвазли (муаъвада)
• Битим учун ҳақ олиш мумкин
• Олди-сотди, Ижара, Вакиллик,
Салам бунга мисол бўлади
Қиймат алмашинуви жиҳатдан битимлар 2 хил
бўлади
47
Табиатига кўра
аниқ шартномалар
Олди-сотди битимлари
Табиатига кўра
ноаниқ шартномалар
Шерикчилик битимлари
Бир томонлама
битимлар (табарруъ)
Икки томонлама шартномалар
Фойда олиш кўзда
тутилмаган
ШАРТНОМА ТУРЛАРИ
Тури
Асосий қоидалар
Шартномаларга
мисоллар
• Қарз
• Кафолат
• Такафул
• Ҳавола
• Сармоя
кафолатланади
• Фойда олиш назарда
тутилмайди
• Фойда олдиндан
маълум
• Шартнома мавзуси-
предмети аниқ
(ғарарни
камайтириш)
• Муробаҳа
• Ижара
• Салам
• Истиснаъ
• Фойда олдиндан
маълум эмас
(кафолатланмаган)
• Фақатгина фойдани
тақсимлаш улуши
белгиланган
• Мушорака
• Музораба
• Вакала
Бир томонлама
битимлар (табарруъ)
Тури
Асосий қоидалар
Шартномаларга
мисоллар
48
ШАРТНОМА (AҚД) ВА ВАЪДА (ВАЪАД)
• Қуръони Каримда ваъдани бажарилиши лозимлиги тўғрисида Аллоҳ таоло томонидан буйруқ
берилган:
• "Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир” (Исро сураси, 34 оят, Тафсири
ҳилол).
• “Эй, иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсаларингизни гапирасиз?!” (Соофф
сураси, 2 оят, Тафсири ҳилол).
• “Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилувчилардир” (Муъминун сураси, 8 оят, Тафсири
ҳилол).
• Ваъда (Ваъд) шартнома (Aқд) эмас
• Ваъда фақат келажакда шартномага розилик бериш тўғрисидаги келишувга тўғри келади.
Бунда розилик шартнома учун эмас, балки бир нарсани бажаришни ваъда қилиш учун
берилади.
• Қонуний (дунёвий судлар) судлар одамни ваъдасини бажаришга ва мол-мулкини сотишга
мажбур қила олмайди.
• Ваъда шартнома мажбуриятини келтириб чиқармайди.
• Ваъдани бузиш шартнома бузилишига олиб келмайди.
49
ШАРТНОМА (AҚД) ВА ВАЪДА (ВАЪАД)
• Бир томонлама ваъда, бир томон бошқасига келажакда бошқасининг манфаати учун ҳаракат
қилиш ниятида (мажбуриятида) эканлиги тўғрисида бошқасини хабардор қилганда берилади,
иккинчисида эса ваъдадан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади.
• Шариат томонидан рухсат этилмаган ишни бажаришга ваъда бериш тақиқланган ва бундай
ваъдани бажариш ҳам тақиқланган (масалан, қарзни тўлашдан ташқари, қарз берувчи учун
фойда келтирадиган ҳар қандай ваъдани ўз ичига олган қарз шартномаси).
• Aмални ёки молиявий операцияни амалга оширишга ваъда бериш жоиздир ва бу диний
мажбуриятдир, яъни узрсиз ваъдани бузиш гуноҳдир. Бироқ, ваъда қонуний (қазоан) кучга ега
эмас (диёнатан мажбурий), фақат уни амалга оширишнинг ҳақиқий эҳтиёжи бўлган ҳолатлар
бундан мустасно.
50
ВАЪДАНИНГ ҲОЛАТИ
• Ваъда берувчи ваъда олувчига ваъда натижасида мажбуриятни келтириб чиқарадиган
ҳолатларда ваъда бажарили шарт ёки ваъда туфайли етказилганыопланиши керак.
• Масалан, агар бирор киши савдогарга маълум бир буюмни сотиб олишни буюрса ва кейин бу
буюмни ундан сотиб оламан деб қатъият билан ваъда берган бўлса. Aгар савдогар буюмни
фақат ваъдага таяниб сотиб оладиган бўлса, ваъда берувчи ундан буюмни сотиб олишга
қонуний равишда мажбурийдир, акс ҳолда ваъда берувчидан (савдогар / сотувчига)
етказилган ҳар қандай ҳақиқий зарар учун товон пули тўлаши шарт, агар савдогар бўлса,
буюмни тан нархини қоплайдиган нархга сота олмаса, ваъда берувчидан буюм нархи ва у учун
савдогар томонидан олинган нарх ўртасидаги фарқни қоплаш талаб қилинади. Ҳақиқий зарар
фойда эҳтимолини, яъни булажак фойдани ўз ичига олмайди.
51
РУХСАТ ЭТИЛГАН ВА РУХСАТ ЭТИЛМАГАН ВАЪДАЛАР
Рухсат берилган
• Мижозлар ташкилотлар томонидан тузиладиган муробаҳа битимларига нисбатан
берилган ваъда қонуний кучга эга бўлади.
• Ижара мунтаҳия бит-тамлик битимларида муассаса томонидан ижарага
олувчига ҳадия сифатида ижарага берилган активни бериш тўғрисидаги ваъда,
у барча ижара тўловларини тўлаши шарт билан, пасайиб борувчи мушоракадаги
битимларни муассаса томонидан активнинг ўз улушини бошқа мулкдорга
ижарага бериш тўғрисида берган ваъдаси қонуний кучга эга ва мижоз
томонидан муассаса улушини белгиланган муддатларда сотиб олиш тўғрисида
берган ваъдаси ҳам қонуний кучга эга.
Рухсат берилмаган
• Айрим операциялар бўйича шариат тақиқини четлаб ўтиш мақсадида бир
мазмунлик икки томонлама ваъдалар беришга йўл қўйилмайди (масалан
деривативлар)
52
ВАЪДАЛАШИШ (ИККИ ТОМОНЛАМА ВАЪДА)
• Бирор томон келажакда эвазли (коммутатив, икки томонлама) шартномани тузишга ваъда
берган кишига биринчи томонга биринчи ваъдадан фарқли предмет билан алоҳида эвазли
(коммутатив, икки томонлама) шартномани тузишга ваъда беришига йўл қўйилади, биринчи
ваъдадан фарқли мавзу билан алоҳида коммутатив шартномани тузиш. Масалан, биринчи
томон шундай дейди: "Мен сизга ушбу буюмни сотишга ваъда бераман", бошқа томон еса "Мен
сизга фалон мол-мулкни ижарага беришга ваъда бераман" дейди, иккала ваъда ҳам қонуний
кучга эга, агар ваъда берган киши мажбуриятни ўз зиммасига олишга мажбур қилмаса,
бундай ваъда мажбурий ҳисобланади.
• Қаерда ваъда қонуний кучга эга бўлса, ваъда берган киши томонидан таклиф қилинган бўлса,
ваъда берувчи уни қабул қилиши учун диний ва қонуний жиҳатдан боғланган. Агар таклиф
ваъда берувчи томонидан қилинган бўлса, ваъда олган шахс уни қабул қилиши ёки рад қилиш
ихтиёри бор.
• Икки томонлама ваъда Мижоз буюртмаси асосидаги муробаҳа (Murabaha to Purchase Order),
Эгалик билан якунланувчи ижара (Ижара мунтаҳия биттамлик), Камайиб борувчи мушорака
(Мушарака мутанақиса) битимларида қўлланилади
53
БЎНАК, БАЙБОШИ, ГАРОВ ПУЛИ, ЗАКЛАД
Ҳамиш жиддия (байбоши, бўнак)
• Харидор ўз ваъдасининг жиддийлигини билдириш мақсадида савдогарга
берадиган бўнак
• Масалан, тендерларда ҳамиш жиддия олинади ва харажатлар чегириб,
қайтариб берилади
• Маҳсулотнинг олинган ва кейин бозорда сотилган нархи ўртасидаги фарқни
қоплашга етадиган маблағ
Урбун (заклад, гаров пули)
• Харидор муайян миқдорда тўлов қилиб, келишилган муддатда сотиб олиш
имкониятини олиши
• Агар харидор сотиб олмаса, урбун пули сотувчида қолади
• Тўланиши керак бўлган нархнинг бир қисми ҳисобланади
54
Ислом банкчилиги
Асосий жиҳатлари
Вазифа ва амалиётлари илоҳий қоидларга
асосланади
Аҳлоқий меъёрларга асосланган молия
тизими (яъни айрим соҳа ва корхонларни
молиялаштириш ва айрим турдаги
шартнома/битимларни тузиш ва амалга
ошириш таъқиқланган)
Пулнинг вақт ўлчовидаги қиймати тушунчаси
(концепцияси) инкор қилинади ва ички
қийматга эга реал активларни фойда эвазига
сотишга руҳсат берилади. Бироқ, пулдан пул
қилишга, яъни пулни каттароқ пул эвазига
сотишга рухсат берилмайди
Асосий эътибор активларга асосланган ва
иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкин
бўлган лойиҳаларга қаратилади
Ҳамкорликка, яъни фойда/зарарни
бўлишиш тамойилига асосланган
муносабатлар
Кредит хатаридан ташқари, лойиҳа ва
молиялаштириш маҳсулоти (усули)нинг
турига қараб бизнес билан боғлиқ турли
хатарларни қабул қилади
Хатар ва фойда ўзаро тақсимланишига
асосланган ҳамкорлик муносабатларнинг
ривожланишига ёрдам беради. Фойда эса
бир тараф учун кафолатланмаган.
Ҳар қандай молиялаштириш амалиёти
ҳақиқий актив-мулкка боғланган бўлиши
керак.
Даромад, фойдали ва ислом дини нуқтаи
назаридан руҳсат этилган фаолият турида
иштирок этиш натижасида олинади.
55
Анъанавий ва ислом банкчилиги ўртасидаги асосий тафовутлар
Анъанавий банк Ислом банки
Асосий жиҳатлар
Ҳамкорлик муносабатлари
Банк ўз зиммасига сотувчи, ҳамкор, вакил,
кафил, ижарага берувчи каби бир қанча
вазифаларни олади
Муддати ўтган тўловлар учун жарима
белгиланади ва ундирилади (бу истисни
тарзида рухсат берилган бўлиб, асосий
мақсад мижозлар интизомини оширишдир),
бироқ бу ундирилган жарима молия
муассаси эҳтиёжлари учун сарфланмайди,
балки бевосита хайрияга йўналтирилади.
Қарз берувчи/қарздор муносабатлари
Молиялаштиришнинг асосий усули кредит
ажратишдир
Тўлов кечикканида жарима/пеня
ундирилади.
Муносабатлар
Жарима
Чакана кредит
56
Ислом молияси ва банкчилигининг ривожланиш босқичлари
2011
 Банк Амана (Шри
Ланка)
 Шариатга мувофиқ
восита ва
амалиётлар бўйича
маслаҳат кенгаши
2013
 Банк Низва (Омон)
 Ислом Молияси
Тараққиёт Маркази
Жаҳон Банки,
Истанбул
2014
 Глобал Ислом
молияси ва
инвестиция гуруҳи
2015
 Кувайт-Турк банки,
2002
 Мезон Банк, Покистон
 Халқаро Ислом Молия
Бозори, (ИИФМ), Баҳраин
 Ислом Молиявий
хизматлар кенгаши (ИФСБ)
(Куала Лумпур, Малайзия)
2004
 Британия Ислом Банки
(ҳозирда, Ал-Райён Банк)
2005
 Ислом Молияси
Консуллиги (Буюк
Британия)
2006
 Малайзия Халқаро Ислом
Молия Маркази
2010
 Халқаро Ислом
Ликвидитликни бошқариш
Корпорацияси (ИИЛМ) ,
Куала Лумпур
1991
 ААОИФИ,
(Баҳрайн)
1992
 Муомалат
Банки,
(Индонезия)
1993
 Бруней Ислом
Банки
1994
 Ислом
банклараро пул
бозори
 (Малайзия)
1999
 Малайзия
Муомалат
Банки
1981
 Дарул-Мал Ал Ислам
Траст, Женева
1982
 Қатар ислом Банки
 ЛАРИБА Виттер
банки, Америка
1983
 Бангладеш
масъулияти
чекланган ислом
банки,
 Малайзия Ислом
Банки
1984
 Ал-Барака Ислом
Банки, Баҳрайн
1985
 Такафул ширкати ,
Малайзия
1989
 АНЗ Глобал Ислом
Банки, Британия
1971
 Нассер банк,
(Миср)
1975
 Ислом Тараққиёт
Банки
 Дубай Ислом
Банки (БАА)
1977
 Файсал Ислом
Банки (Судан)
1979
 Иордания Ислом
банки,
 Баҳраин Ислом
Банки
1963
 Мит Ғамр
Жамғарма
банки,
(Миср)
1969
• Табунг
Ҳажи,
(Малайзия)
1960
йиллар
1980 йиллар
1990
йиллар
2000 йиллар
Ҳозирги
вақт
1970
йиллар
Шариат кенгаши вазифалари
 Ислом банклари Шариат тамойиллари ва қоидаларига асосан фаолият
кўрсатади ва уларга амал қилиши лозим.
 Ислом банкларида мустақил назорат органи - Шариат кенгаши бўлиб,
бу банкнинг структурасида мутақил орган ҳисобланади.
 Шариат кенгашининг функция ва мажбуриятлари банк устави ҳамда
мамлакатнинг ислом банклари фаолиятини тартибга солувчи қонунлари
билан белгиланади.
 Банк Шариат кенгашининг вазифаларига банк фаолиятини амалга
оширишда Шариат тамойиллари ва қоидаларига амал қилиниши
назорат қилиш киради.
 Банкнинг барча турдаги маҳсулот ва амалиётлари ислом банкчилиги ва
молияси тамойилларига мувофиқ бўлишини таъминлайдиган шариат
кенгаши томонидан назорат қилинади.
Шариат кенгаши вазифалари
 Ислом маҳсулотларини таклиф қиладиган ташкилотнинг биринчи чора-
тадбитри шаривт Кенгашини тузиши ёки Шариат бўйича маслаҳатчиси бўлиши
лозим.
 Анъанавий банкларни ислом банкига ўтишининг зарур шарти бўлиб Шариат
кенгашининг мавжудлиги ҳисобланади.
 Шариат кенгашлари назорат ҳамда маслаҳат функциясини бажаради.
 Хусусан, ўзларининг молиявий ташкилотини Шариатга амал қилаётганлигига
амин бўлиши учун фаолиятини таҳлил қилади. Бу шариaт аудити деб ҳам
номланади.
 Шунингдек, ўз ташкилотлари ходимларининг бир қатор транзакциялар ёки
маҳсулотлар Шариатга мувофиқлиги бўйича саволларига жавоб беради ва
ушбу масалалар бўйича фатво беради.
Шариат кенгаши вазифалари
 Шаривт Кенгашига кўриб чиқадиган масалалар қуйидагилардан
иборат бўлади:
 1. молиявий воситаларнинг шариатга мувофиқлигини тасдиқлаш
 2. транзакцияларнинг шариатга мувофиқлигини текшириш
 3. ислом молия ташкилотлари тўлайдиган закотни ҳисоблаш
 4. шарита қонунларига номувофиқ даромадларга эгалик қилиш
масалалари
 5. инвесторлар ва акциядорлар ўртасида даромадларни тақсимлаш
бўйича маслаҳатлар бериш

Шариат кенгаши вазифалари
 Шариат кенгашига фикх аль-муамалат бўйича махсус мутахассислар
ишлайди.
 Ислом банк иши ва суғуртаси институтга кўра, Шариат Кенгаши 3
кишидан кам бўлмаган аъзолардан иборат бўлиши лозим.
 Шариат бўйича бир қатор маслаҳат фирмалари вуждуга келган бўлиб,
улар ислом банк маҳсулотлари тақдим қиладиган ташкилотларга
шариат бўйича маслаҳатлар беради.
61
Қўлланилган адабиётлар:
Transaction in Islamic Commercial Law
Foundation of Islamic Finance
IsBF va islommoliyasi.uz materiallari
САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Contenu connexe

En vedette

How to Prepare For a Successful Job Search for 2024
How to Prepare For a Successful Job Search for 2024How to Prepare For a Successful Job Search for 2024
How to Prepare For a Successful Job Search for 2024Albert Qian
 
Social Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie Insights
Social Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie InsightsSocial Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie Insights
Social Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie InsightsKurio // The Social Media Age(ncy)
 
Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024
Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024
Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024Search Engine Journal
 
5 Public speaking tips from TED - Visualized summary
5 Public speaking tips from TED - Visualized summary5 Public speaking tips from TED - Visualized summary
5 Public speaking tips from TED - Visualized summarySpeakerHub
 
ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd
ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd
ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd Clark Boyd
 
Getting into the tech field. what next
Getting into the tech field. what next Getting into the tech field. what next
Getting into the tech field. what next Tessa Mero
 
Google's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search Intent
Google's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search IntentGoogle's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search Intent
Google's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search IntentLily Ray
 
Time Management & Productivity - Best Practices
Time Management & Productivity -  Best PracticesTime Management & Productivity -  Best Practices
Time Management & Productivity - Best PracticesVit Horky
 
The six step guide to practical project management
The six step guide to practical project managementThe six step guide to practical project management
The six step guide to practical project managementMindGenius
 
Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...
Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...
Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...RachelPearson36
 
Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...
Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...
Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...Applitools
 
12 Ways to Increase Your Influence at Work
12 Ways to Increase Your Influence at Work12 Ways to Increase Your Influence at Work
12 Ways to Increase Your Influence at WorkGetSmarter
 
Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...
Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...
Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...DevGAMM Conference
 
Barbie - Brand Strategy Presentation
Barbie - Brand Strategy PresentationBarbie - Brand Strategy Presentation
Barbie - Brand Strategy PresentationErica Santiago
 
Good Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them well
Good Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them wellGood Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them well
Good Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them wellSaba Software
 
Introduction to C Programming Language
Introduction to C Programming LanguageIntroduction to C Programming Language
Introduction to C Programming LanguageSimplilearn
 

En vedette (20)

How to Prepare For a Successful Job Search for 2024
How to Prepare For a Successful Job Search for 2024How to Prepare For a Successful Job Search for 2024
How to Prepare For a Successful Job Search for 2024
 
Social Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie Insights
Social Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie InsightsSocial Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie Insights
Social Media Marketing Trends 2024 // The Global Indie Insights
 
Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024
Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024
Trends In Paid Search: Navigating The Digital Landscape In 2024
 
5 Public speaking tips from TED - Visualized summary
5 Public speaking tips from TED - Visualized summary5 Public speaking tips from TED - Visualized summary
5 Public speaking tips from TED - Visualized summary
 
ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd
ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd
ChatGPT and the Future of Work - Clark Boyd
 
Getting into the tech field. what next
Getting into the tech field. what next Getting into the tech field. what next
Getting into the tech field. what next
 
Google's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search Intent
Google's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search IntentGoogle's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search Intent
Google's Just Not That Into You: Understanding Core Updates & Search Intent
 
How to have difficult conversations
How to have difficult conversations How to have difficult conversations
How to have difficult conversations
 
Introduction to Data Science
Introduction to Data ScienceIntroduction to Data Science
Introduction to Data Science
 
Time Management & Productivity - Best Practices
Time Management & Productivity -  Best PracticesTime Management & Productivity -  Best Practices
Time Management & Productivity - Best Practices
 
The six step guide to practical project management
The six step guide to practical project managementThe six step guide to practical project management
The six step guide to practical project management
 
Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...
Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...
Beginners Guide to TikTok for Search - Rachel Pearson - We are Tilt __ Bright...
 
Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...
Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...
Unlocking the Power of ChatGPT and AI in Testing - A Real-World Look, present...
 
12 Ways to Increase Your Influence at Work
12 Ways to Increase Your Influence at Work12 Ways to Increase Your Influence at Work
12 Ways to Increase Your Influence at Work
 
ChatGPT webinar slides
ChatGPT webinar slidesChatGPT webinar slides
ChatGPT webinar slides
 
More than Just Lines on a Map: Best Practices for U.S Bike Routes
More than Just Lines on a Map: Best Practices for U.S Bike RoutesMore than Just Lines on a Map: Best Practices for U.S Bike Routes
More than Just Lines on a Map: Best Practices for U.S Bike Routes
 
Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...
Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...
Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...
 
Barbie - Brand Strategy Presentation
Barbie - Brand Strategy PresentationBarbie - Brand Strategy Presentation
Barbie - Brand Strategy Presentation
 
Good Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them well
Good Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them wellGood Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them well
Good Stuff Happens in 1:1 Meetings: Why you need them and how to do them well
 
Introduction to C Programming Language
Introduction to C Programming LanguageIntroduction to C Programming Language
Introduction to C Programming Language
 

lecture 1_b1688c7cc575d4db1cfa7eedecb86b21.pdf

  • 1. Мавзу 1: Ислом молияси ва банкининг асослари Surayyo Shaamirova For PM, DMNA, KBBI
  • 2. 2 ИСЛОМ* Фиқҳ* Ақийда Аҳлоқ Фиқҳ ул- муомала ИСЛОМ ҲУҚУҚИ (ШАРИАТ)* Фиқҳ ул - иъбада Ижтимоий фаолиятга оид қоидалар Жиноят (жиноятага оид қоидалар) Иқтисодиётга оид қоидалар Мунокаҳат (никоҳ/оилага оид қоидалар) Сиёсий фаолиятга оид қоидалар Ислом иқтисодиёти, тижорати, молияси ва банкчилиги Манба: islommoliyasi.uz
  • 3. 3 Исломдан ислом молиясига ИСЛОМ Ислом – инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча босқич ва жабҳаларида иштирок этувчи ва тартибга солиб турувчи кенг қамровли диндир. Жумладан, ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас ва муҳим қисми бўлган молиявий муносабат ва амалиётлар исломнинг фиқҳ ул-муомала деб аталувчи соҳаси доирасига киради. ШАРИАТ ШАРИАТ (АРАБ. — ТЎҒРИ ЙЎЛ) — ИСЛОМ ҲУҚУҚИ ТИЗИМИ. МУСУЛМОНЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ, СИЁСИЙ, ҲУҚУҚИЙ ВА ДИНИЙ ФАОЛИЯТИНИ ҚАМРАБ ОЛУВЧИ ҚОНУН-ҚОИДАЛАР МАЖМУАСИДИР. ФИҚҲ Фиқҳ (араб. — билиш, тушуниш) — ислом ҳуқуқшунослиги, шариат қонун- қоидаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи фан. Манба: islommoliyasi.uz
  • 4. Шариат қисмлари Шариатни уч қисмга ажратиш мумкин:  Ал-аҳкам ал-иътиқадия ёки Ақийда – иймон ва ишончга оид қоидалар.  Ал-аҳқам ал-ахлақия ёки Ахлоқ – ахлоқ ва одобга оид қоидалар.  Ал-аҳкам ал-аъмалия ёки Фиқҳ – одамлар ўртасидаги алоқалар, ҳуқуқ ва мажбуриятларга оид қоидалар.
  • 5. 5 Исломдан ислом молиясига Исломда иқтисодий фаолият турлари Тижорат Савдо амалиёти Банк-молия Такафул (ислом суғуртаси) Қимматли қоғозлар (сукук) Хайрия Қарз-ҳасан Закот Вақф Ҳадя Садақа
  • 6. 6 Шариат Манбалари/ далиллари Шариатнинг асосий манбалари Бирламчи манблар Қуръони Карим Суннат/Ҳадис Иккиламчи манбалар Ижтиҳод Иккиламчи манбалардан қоидаларни чиқариш Қиёс Ислом олимларининг қиёслаш орқали ҳукмлар чиқариши Ижмо Ислом олимларининг якдил фикри
  • 7. 7 Исломдан ислом молиясига Ислом молияси нима? Ислом молияси ислом ҳуқуқи асосида ишлайдиган молия тизимидир. Ислом молиясининг асосий тамойиллари – барча шартнома ва битимларда адолат ва тенг шарт-шароитни таъминлаш ҳисобланади.
  • 8. 8 Ислом молияси тизими Ислом молияси тизимининг таркиби 1 • Ислом молияси маҳсулотлари 2 • Ислом молия муассасалари 3 • Ислом молияси бўйича қонун-қоидалар 4 • Ислом молияси назорати ва бошқаруви
  • 9. 9 Ислом молиясининг асосий тамойиллари Бойлик шаръий ва қонуний бўлган савдо ва активларга асосланган сармоядан ҳосил бўлиши керак; Пулга маҳсулот сифатида муносабатда бўлиш ва уни шу асосда тасарруф қилиш тақиқланади; Инвестициялар, нафақат даромад воситаси бўлиши, балки жамият учун ижтимоий манфаат келтириши муҳимдир; Хатар ва таваккалчилик даражаси томонлар ўртасида адолатли тақсимланиши лозим. Шаръий жихатдан ман этилган, давлат ва жамият учун зарарли бўлган фаолият турларидан четланиш талаб этилади.
  • 10. 10 Ислом молияси тизимидаги тақиқлар Ислом ҳуқуқи ва мусулмон ахлоқига зид бўлган фаолият турлари Ношариъй кўнгил очар фаолият турлари (мас. тунги клублар) Порнография ва фоҳишабозликка оид маҳсулот ва хизматлар Қурол-яроғ ишлаб чиқариш ва сотиш (давлат мудофаси доирасида ишлаб чиқариладиганлари бундан мустасно) Шариат тамойиллари зид бўлган бошқа бизнес фаолият турлари Қимор/майсир (казино, лотерея каби) унсурлари мавжуд бўлган фаолият турлари Шариат талабларига жавоб бермайдиган қимматли қоғозлар ва акциялар савдоси Чўчқа маҳсулотлари (гўшт и, ёғи, териси, туки, суяклари…) ишлаб чиқариш ва сотиш Маст қилувчи ичимликлар, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва олди-сотди қилиш Рибога асосланган молиявий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (анъанавий банклар, кредит ташкилотлари ва бошқа шу кабилар)
  • 11. 11 Ислом молияси тизимидаги тақиқлар Рибо (судхўрлик) Бизнинг тилимизда «рибо» сўзи судхўрлик деб таржима қилиб келинган. Араб тилида «рибо» сўзи «зиёда бўлди», «кўпайди» деган маъноларни англатади. Шариатда эса қарз берувчи қарздордан берган қарзи устига оладиган зиёда рибодир. Шунингдек бир жинсли маҳсулотларни айрибошлашда бир томоннинг кўпроқ олиши ёки насия қилиши ҳам рибо ҳисобланади. Ғарар арабча сўз бўлиб кенг маъноли тушунча ҳисобланади ва ноаниқлик, мавҳумлик ёки хавф-хатар маъноларини билдиради. Амалда ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти ёки шартномада ғарарга йўл қўйилиши томонлардан бирининг асоссиз йўқотишларига, бошқа томоннинг эса адолатсиз бойишига олиб боради. Майсир (қимор) – (араб. “майсир” - “енгиллик”). Маълумки, қимор ўйинларида бошқа бир инсонларнинг молини мехнатсиз осонлик билан қўлга киритиш имконияти мавжуд. Шу сабабдан ҳозирги кундаги ютуқли лотереянинг барча турлари қарта, нарда ва шу каби қимор ўйинлари қатъиян ҳаром қилинган. Бундай ўйинларда бир томоннинг фойдаси иккинчи томоннинг зарари ҳисобига бўлади ва мана шу майсир (қимор) деб эътироф этилади. Ғарар (мавҳумлик) Майсир (қимор)
  • 12. 12 Рибо: моҳияти ва турлари Фақиҳлар рибони икки тоифага бўлишади: Рибо Рибо ан-насия ( ‫رﺑﺎ‬ ‫اﻟﻨﺴﯿﺌﺔ‬ ) Рибо ал-фазл ( ‫رﺑﺎ‬ ‫اﻟﻔﻀﻞ‬ )  “Рибо ан-насия” қарз муносабати асосидаги алмашинув жараёнида кечиктирилган муддат учун қўшимча қиймат/устама олиш орқали фойдага эришишдир. Қарз олди-бердисида ҳам ҳар қандай насия савдо ёки ижарада бўлгани каби тўлаш шарт қилинган мажбурият юзага келади. Ушбу мажбуриятларнинг бажариш муддати (тўлаш вақти) бўлади ва қарз берган тараф муддатидан олдин тўловни талаб қилиши мумкин эмас.  Қарз берилганда берилган қарз миқдорининг ўзигина (раъсул мол) қайтарилиши, насия савдода ҳам келишилган миқдорнинг айнан ўзи қайтарилиши шарт қилинади. Aнъанавий банкларнинг фоиз асосидаги қарз бериш амалиёти рибо ан-насиянинг айни ўзи бўлиб, бунда қарздор кредит шартномаси бўйича асосий қарз тўлови устига қўшимча пул (фоиз) ҳам тўлайди.  Савдо шартномаларида ва бошқа алмашув амалиётларида рибонинг пайдо бўлиши “Рибо ал-фазл” дейилади.  Амалда, рибо ал-фазл, машҳур ҳадиси шарифда баён этилганидек бир жинсдаги маҳсулотларни алмаштиришда ёки олди-сотдисида зиёда олишдир.  Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Олтинга (тенг қийматдаги) олтин, кумушга (тенг қийматдаги) кумуш, буғдойга (тенг қийматдаги) буғдой, арпага (тенг қийматдаги) арпа, хурмога (тенг қийматдаги) хурмо, тузга (тенг қийматдаги) туз, ўхшашига ўхшаш, тенгма-тенг, қўлма-қўл. Бас, ким зиёда қилса ёки зиёда қилишни талаб қилса, батиаҳққ, рибога йўл қўйибди. Уни олувчи ҳам, берувчи ҳам барибир» деганлар. (Бешовлари ривоят қилишган).
  • 13. 13 Рибо ан-насия: турлари ва фарқлари Жисмоний шахслар ва корхоналар фаолиятида вужудга келадиган барча турдаги молиявий амалиётларни икки турга бўлиш мумкин:  Савдо ва тадбиркорликдан келадиган фойда ва у билан бирга вужудга келадиган мажбуриятлар – рухсат этилган;  Пул ёки мол кўринишида берилган қарз маблағлари ва шу берилган қарз натижасида (яъни бизнес фаолият натижасига боғлиқ бўлмаган ҳолда) олинган даромад/фойда – тақиқланган.  Берилган қарз устига қўйилган ҳар қандай қўшимча-фоиз, хоҳ у тадбиркорлик фаолияти доирасида олинган кредит устига қўйилган бўлсин, хоҳ шахсий мақсадлар учун олинган қарз устига қўйилган бўлсин, рибо ҳисобланади. Асосий муаммо, мана шундай амалиётларнинг бир биридан фарқини ажрата олишда. Буни, барча бизнес амалиёт ва битимларни уларнинг табиатидан келиб чиққан ҳолда ажратиб олиш мумкин. Барча бизнес (хўжалик фаолияти) амалиётлар қуйидагилардан бирини ўз ичига олади:  Нақд ёки насия кўринишидаги олди-сотди;  Кредит;  Ижара/лизинг.  Мушорака  Мудораба
  • 14. 14  Нақд ёки насия кўринишидаги олди-сотди Савдо амалиётида, сотилаётган маҳсулотга нисбатан мулк ҳуқуқи харидорга доимий ва қайтарилмас бўлиб ўтади. Бунда маҳсулот учун тўлов нақд ёки насия шаклда олинишининг мутлақо аҳамияти йўқ. Ушбу мулк ҳуқуқининг нақд ёки насия савдо орқали харидорга ўтишида сотувчи фойда кўриши мумкин.  Қарз/кредит Қарз, ислом дини талабларига мувофиқ қўшимча тўловсиз амалга оширилади. Унга кўра қарздор муайян мулк ёки пулнинг вақтинчалик эгасига айланади ва бу иш текинга амалга оширилади. Қарздор тўлов муддати ёки мулкни қайтариш муддати келганда айни миқдорни ёки ҳудди ўша мулкни қайтариш мажбуриятини олади. Рибо ҳам пул ёки мулкка вақтинчалик эгалик қилишни назарда тутади, аммо бунда қўшимча тўлов талаб қилинади, бу эса шариатда тақиқлангандир. Ижара битими мулкка эгалик қилиш бўйича юқоридагилардан фарқ қилади ва мулкнинг эгалиги ижарачи ўтмайди, балки фақатгина ундан юзага келадиган манфаат (узуфрукт) ижара ҳақи эвазига ижарачига ўтади. Мулкнинг эгалиги ижара берувчига тегишли бўлгани сабабли у ижара ҳақи олишга ҳақли бўлиш билан бирга, мулкка бирор зарар етса ҳам мулкдор зарар кўрган ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, ижарага бериладиган мулк ўз шаклини ўзгартирмагунча манфаат келтирмайдиган бўлса, уни ижарага бериш мумкин эмас (масалан, озиқ-овқат, ёқилғи, пул ва ҳоказо).  Ижара/лизинг
  • 15. 15 Насия рибосига мисол ва изоҳлар 10 000 000 сўм (15 %) (1 Январь, 2020) 11 500 000 (15%) <------------------------------------------------------ ---- (31 декабрь, 2020) *Оддий фоизда ҳисобланганда
  • 16. 16 Рибо ал-фазл: олти маҳсулот тушунчаси  олтинга (тенг қийматдаги) олтин  кумушга (тенг қийматдаги) кумуш  буғдойга (тенг қийматдаги) буғдой  арпага (тенг қийматдаги) арпа  хурмога (тенг қийматдаги) хурмо  тузга (тенг қийматдаги) туз  Ушбу олтита маҳсулот олди-сотдиси тенгига тенг ва қўлма-қўл (яъни жойида) бўлиши керак.  Баъзи фуқаҳолар ушбу олти маҳсулотнинг умумий хусусиятлари рибо ал-фазл учун асос / иллат бўлиши мумкин дейишади. Иллат, бу маълум бир воқеа / ҳодиса/ нарсанинг умумий белгиси /хусусияти бўлиб, барча шундай умумий хусусиятга эга ҳолатларда қиёс (аналогия) / ‫ﻗﯿﺎس‬ ( ) асосида ҳукм чиқарилади.
  • 17. 17 Шундай қилиб, рибо моллари – рибо қоидаларини қўллаш учун асос ҳисобланади. Ҳанафийлик мазҳабида бу қуйидагича баён етилади:  Имом Aбу Ҳанифа фақат иккита умумий хусусиятни, яъни (1) оғирлик ва (2) миқдорни олади. Яъни ушбу олтита маҳсулот оғирлик ёки миқдорга қараб (асосланиб) сотилади. Шу сабабли оғирлик ёки миқдорга эга бўлган барча маҳсулотлар ўз жинсидаги маҳсулотларга айирбошланса (олди-сотди қилинса) Рибо-ал-фазл пайдо бўлади. Имом Нававий Саҳиҳи Муслимга ёзган шарҳида ушбу қоидаларни қуйидагича изоҳлайди: 1. Алмашинаётган икки маҳсулотнинг асосий иллати турлича бўлса, ундай алмашинувда (масалан, буғдойни олтинга ёки долларни автомобилга алмашиш) етишмаслик, зиёдалик ёки маҳсулот етказиб беришда узилишга (яъни тўлов билан маҳсулотни етказиб бериш орасидаги узилиш) йўл қўйиш ҳам жоиздир (яъни қўлма қўл бўлиши шарт эмас). 2. Алмашинадиган маҳсулотлар бир жинсли бўлса (масалан: олтинга олтин, буғдойга буғдой, долларга доллар), у ҳолда зиёдалик ҳам, етказиб беришда узилишга йўл қўйиш ҳам мумкин эмас. 3. Алмашинаётган маҳсулотлар турлича бўлса-ю, лекин уларнинг умумий хусусиятлари (яъни иллати) бир хил бўлса (масалан олтин-кумуш, доллар-сўм ёки буғдой-гуруч), у ҳолда зиёдалик ёки камомад жоиз, аммо узилиш (кечикиш) тақиқланади.
  • 18. 18 Бир жинсли маҳсулотларни айрибошлашдаги талаблар Пул бирлигини (валюта) пул бирлигига Озиқ-овқат маҳсулотини озиқ-озиқ маҳсулотига Мазмуни Талаб Мазмуни Талаб Бир пул бирлиги (сўмни сўмга)  Қўлма-қўл (спот) амалиёт  Тенг миқдорда Бир хил озиқ-овқат маҳсулоти (буғдойни-буғдойга)  Қўлма-қўл (спот) амалиёт  Тенг миқдорда Турли пул бирликлари (сўмни долларга)  Қўлма-қўл (спот) амалиёт Турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари (буғдойни-арпага)  Қўлма-қўл (спот) амалиёт
  • 19. 19 • Бир жинсдаги маҳсулотларда Рибо ал-фазлни тартибга солувчи қонун-қоидалар  Қиймат/сифатдаги ҳар қандай фарқ эътиборга олинмайди ва маҳсулот тенг миқдорда алмаштирилади (тенг оғирлик ёки ҳажмда).  Бир жинсдаги маҳсулотларни тўғридан-тўғри алмаштириш ўрнига, ҳар бир шахс ўз молини бозор нархида сотиши ва тушган пулга бошқа одамнинг молини бозор нархида сотиб олиши керак.  Маҳсулот қайта ишлаш жараёнида бутунлай ўзгарган бўлса, масалан: пахта (хом ашёси) матога, темир бирор дастгоҳга айланган бўлса, оз миқдордаги матони кўпроқ миқдордаги пахтага ёки кўп темир-терсакни тайёр дастгоҳга алмаштиришга рухсат берилган. Турли жинсдаги маҳсулотларда Риба ал-фазлни тартибга солувчи қонун-қоидалар  Турли жинсдаги маҳсулотлар тенг бўлмаган ҳолда алмаштирилиши мумкин, лекин бунда тўлов кечиктирилиши тақиқланади. Масалан: бир кг буғдой 2 кг хурмога алмаштирилиши, ёки бир грамм олтин 4 гр кумушга алмаштирилиши мумкин, чунки бу спот, яъни бозор нархида дарҳол амалга оширилган тўлов амалиёти ҳисобланади.  Агар ушбу алмашинувлар қарзга амалга оширилаётган бўлса, унда бу ҳолат бевосита фоизга (яъни рибога) олиб боришини эсдан чиқармаслик керак. Масалан, харидор 80 грамм кумушни бугун қарзга олиб бир ойдан сўнг 2 грамм олтин билан қайтармоқчи бўлса, бир ойдан кейин 40 гр кумуш 1 гр олтинга тенг бўлишига ҳеч қандай кафолат йўқ, чунки ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин.  Бу каби олдиндан нарх ўрнатиш судхўрликдир. Шу сабабли, турли жинсдаги маҳсулотларни жойида (дарҳол) алмаштириш қоидаси жорий этилган Бир жинсдаги маҳсулотларда Рибо ал-фазлни тартибга солувчи қонун-қоидалар
  • 20. 20 Рибо ал-фазлга мисол ва изоҳлар Айрибошлаш амалиёти Миқдори Ҳукми Сўмга сўм Тенг Рибо йўқ Сўмга сўм Тенг эмас Рибо Сўмга $ Тенг эмас Рибо йўқ Буғдойга буғдой Тенг Рибо йўқ Буғдойга буғдой Тенг эмас Рибо Буғдойга арпа Тенг Рибо йўқ Буғдойга арпа Тенг эмас Рибо йўқ
  • 21. 21 Ғарар тушунчаси ва турлари Ғарар арабча сўз бўлиб, луғавий маъноси «ноаниқлик», «мавҳумлик» деган маъноларни англатади.  Ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти ёки шартномада ғарарга йўл қўйилиши томонлардан бирининг асоссиз йўқотишларига, бошқа томоннинг эса адолатсиз бойишига олиб боради.  Ғарар, шартнома мавзусига (предметига) тегишли турли масалалар тафсилоти (масалан маҳсулот ёки хизмат сифати, таснифи каби), томонларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, шартноманинг якуний натижаси ҳақида мавҳумлик/ноаниқликларни ўз ичига олади.  Ғарар кўриниши мавжуд бўлган ҳар қандай савдо ёки бизнес келишувлари қатъий тақиқланади. Шариат уламоларига кўра шартноманинг тақиқланиши унинг асосий жиҳатларида хатар ёки ноақниқликнинг меъёридан ортиқ бўлиши ва шу сабабли шартноманинг умумий жиҳатларига таъсир қилиши билан изоҳланади.  Жаҳолат, яъни билимсизлик ғарарнинг бир қисмидир ва шартноманинг табиати, шартлари, жиҳатлари, тафсилоти ва ҳ.к.з. ларни аниқ-тиниқ тушунмаслик/билмасликни англатади.
  • 22. 22 Ғарар тушунчаси ва турлари 1. Кўп ) ‫ﻛﺜﯿﺮ‬ ( 2. Ўртача ( ) ‫ﻣﺘﻮﺳﻂ‬ 3. Оз ) ‫ﻳﺴﯿﺮ‬ (  Шартномани йўққа чиқарадиган даражада бўлиши мумкин Табиатига кўра ғарар; Битимга бўлган таъсирига кўра ғарар;  Шартномани йўққа чиқармайдиган даражада бўлиши мумкин
  • 23. 23 Ғарарнинг шариатдаги ҳукми Шариатда битим шартларини амалга оширишни хавф остида қолишига сабаб бўладиган даражадаги ғарар аралашган шартнома тузилишига рухсат берилмайди. Бу мақсадлар учун ғарарнинг даражалари қуйидагича баҳоланади: Ислом ҳуқуқшунослигида шартномалар қиймат алмашинувига кўра икки турли бўлиши мумкин: а) икки томонлама (муъавада - ‫)ﻣﻌﺎوﺿﻪ‬ б) бир томонлама (табарруъ - ‫ع‬‫ﱡ‬‫ﺗﺒﺮ‬ )  Савдо, ижара ва шерикчилик шартномалари икки томонлама шартномалар ҳисобланади ва уларга ғарар таъсир қилади, аммо хайрия/грант/ҳадя каби бир томонлама шартномаларга таъсир қилмайди.
  • 24. 24 Нега ғарар бир томонлама шартномаларда кузатилса ҳам рухсат этилади, лекин икки томонлама шартномаларда тақиқланган?  Икки томонлама шартномалар натижасида мол-мулк алмашинуви содир бўлади ёки манфаатга (даромад) эга бўлинади. Шу сабабли бундай амалиётларда ҳаддан ошиқ ғарарга қўл қўйилмайди, чунки бу, шартнома томонларининг бири қўллаган алдов ва ҳийла-найранг сабабли ҳар икки томон учун ҳам хатарли бўлиши ва зарар келтириши мумкин.  Бир томоннинг беғараз шартнома бўйича «мажбурияти» ихтиёрийдир. Бу шартноманинг асосий хусусияти, бир томон иккинчи томонга ўз мулкини ихтиёрий равишда хайр-эҳсон қилиши мумкинлигида. Бунда хайр-эҳсон қилувчи ўзининг мулкини ҳеч қандай тўловсиз (моддий мукофотсиз) бошқа томонга ўтказиб бериши мумкин. Шу сабабли бундай шартномаларда ғарарга йўл қўйилиши мумкин (агар бу фирибгарлик/қаллоблик бўлмаса албатта), чунки бундай битимларда қабул қиливчи томоннинг зарар кўриш хавфи йўқ.  Бундай шартномалар тоифасига қуйидагилар киради:  совға  васият  вақф  хайрия (эҳсон/садақа)  ваколат  кафолат  қарз
  • 25. 25 Ислом молияси хақида нотўғри тушунчалар Ислом банклари анъанавий банлар билан бир хил Бепул молия манбаси Фақатгина мусулмонла р учун Ислом банклари рақобат қила олмайди Фоиз даражаси юқори бўлмаса рухсат берилган Иккала тараф рози бўлса фоиз ишлатса бўлади Инфляция миқдорига тенг фоиз қўллаш мумкин
  • 26. 26 Ислом тижорий-молиявий битимлари таснифи Шартнома/Битим турлари  Муробаҳа  Истисна  Салам  Таварруқ  Мусавама  Ино  Сарф  Мушорака  Музороба  Ижара (лизинг)  Ижара ва Бай  Вадиа  Вакала  Қарз  Кафала  Ҳиба  Муқаса  Раҳн  Даман Савдо асосидаги битимлар Ҳамкорликка асосланган битимлар Ижарага асосланган битимлар Ҳақ/тўлов асосидаги битимлар Бошқа турдаги битимлар
  • 28. 28 ШАРТНОМАЛАРНИНГ ИСЛОМДА ЎРНИ Эй мўминлар, ақдларга (ўзаро келишган битимларга) вафо қилингиз! (Моида сураси, 1 оят) Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонлар шартларининг устидан чиққайлар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти)
  • 29. 29 ШАРТНОМАЛАРНИНГ ҲОЛАТИ Саҳиҳ Фосид Ботил Шартномалар ундаги рукн ва шартларнинг тўғрилигига қараб 3 хил ҳолатда бўлиши мумкин
  • 31. 31 ИСЛОМДА МОЛ ТУШУНЧАСИ Қийматга эга бўлиш Шаръий жиҳатдан ишлатиш жоиз бўлиши Эгаликда бўлиши Мол • Шартномалар мол (бойлик), мол олиб келадиган манфаат ва эгаликни (мулкдорлик) бир томондан бошқа томонга ўтказади
  • 32. 32 ИСЛОМДА МОЛ, МАНФААТ ВА ЭГАЛИК ТУШУНЧАЛАРИ • Тавсифга эгалиги • Савдода вақтга боғлиқ эмас • Масалан, автомобиль, телевизор, ускуна, уй Аниқ (айн) • Луғавий жиҳатдан “мажбурият” дегани • Аниқ тавсифга эга эмас • Масалан, тилла, кумуш, пул, буғдой, гуруч, ёғ Мавҳум (дайн) • Шартномаларда мол аниқлиги жиҳатдан қуйидаги икки хил бўлиши мумкин:
  • 33. 33 ИСЛОМДА МОЛ, МАНФААТ ВА ЭГАЛИК ТУШУНЧАЛАРИ Ўзаро ўрнини босувчи (мислий) • Барчаси бир-бирига ўхшаш ва ўрнини босувчи маҳсулотлар • Кило, литр каби нарсаларда ўлчанади • Буғдой, туз, гуруч, цемент, олма, бодринг • Қарзга бериш мумкин • Салам шартномасида қўлланилади Ўзаро ўрнини босмайдиган (қиёмий) • Бир-биридан фарқ қиладиган, алоҳида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар • Донада ўлчанади, серия рақамлари бўлиши мумкин • Телевизор, телефон, уй, холодильник, уй, кўприк • Истиснаъ шартномасида қўлланилади • Молнинг яна бир таснифлаш тури:
  • 34. 34 ИСЛОМДА МОЛ, МАНФААТ ВА ЭГАЛИК ТУШУНЧАЛАРИ • Қийматга эга бўлиш • Шаръий жиҳатдан ишлатиш жиоз бўлиши • Эгаликда бўлиши Олди-сотди объекти (мабеъ) • Пул бирликлари • Алмашинув воситаси ва қиймат ўлчови • Сотиладиган маҳсулот эмас Нарх (саман) • Шартномалар предмети ва тўлови жиҳатдан: Бартер (муқаяда) Молни мол эвазига айирбошлаш (айнни айнга) Олди-сотди (мусавама, муробаҳа) Молни пул эвазига сотиш Саррофлик Пулни пулга айирбошлаш Етказишни кечиктириш Маҳсулотни етказиб беришни кечиктириш, нархни ҳозироқ тўлаш
  • 35. 35 ИСЛОМ ВА ШАРИАТНИНГ МАҚСАДЛАРИ Дин Жон Aқл Насл Мол Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишдан иборат:
  • 36. 36 ВАЪДА ВА ШАРТНОМА Ваъда • Бир томон иккинчи томон манфаати учун бирор мажбуриятни бажариш учун иккинчи томонни хабардор қилиши Битим/Шартнома (ақд) • Икки ёки ундан ортиқ ваколатли томонлар ўртасида ихтиёрий, олдиндан келишилган ва қонуний асосда боғланадиган битимдир
  • 37. 37 ШАРТНОМА • Шартнома бу икки ёки ундан ортиқ ваколатли томонлар ўртасида ихтиёрий, олдиндан келишилган ва қонуний асосда боғланадиган битимдир • Одатда ёзма тузилади, баъзан оғзаки тузилиши мумкин • Шартнома араб тилида “ақд” деб юритилади, луғатда “боғлаш, тугиш, мустаҳкамлаш” деган маъноларни англатади
  • 38. 38 ШАРТНОМА УСТУНЛАРИ (РУКНЛАРИ) Таклиф ва қабул (Ийжоб ва қабул – сийға) Битим иштирокчилари (Томонлар, сотувчи ва харидор) Битим мавзуси (Предмет – савдо бўлаётган нарса ва нарх) • Шартноманинг устунлари (рукнлари) унинг мазмуни билан боғлиқ моҳиятидир • Шартноманинг асосий 3 та рукни бор:
  • 39. 39 ИЙЖОБ ВА ҚАБУЛ (СИЙҒА) • Ислом мулкка эгалик ҳуқуқини тан олади ҳамда ўз мақсадларидан бири сифатида мулкчиликни ҳимоя қилади. Шунинг учун эгалик ҳуқуқини савдо орқали ўтказиш ҳар икки томоннинг ўзаро розилиги билан амалга оширилиши лозим. • Шартнома, унинг мақсади ва мазмуни бўйича иккови томоннинг розилигисиз тузилмайди. Араб тилида бу ийжоб (таклиф) ва қабул деб номланади. Ушбу иккисидан бирортасининг топилмаслиги шартноманинг тузилмаганлигини (бекор, ботил бўлганлигини) англатади
  • 40. 40 ИЙЖОБ ВА ҚАБУЛ (СИЙҒА) • Ноаниқ атамалар ва шартларнинг бўлмаслиги (ғарардан холи бўлиши) • Ўтган ёки ҳозирги замонда бўлиши (сотдим, бердим; олдим, қабул қилдим ва ҳк.) Aниқлик (шаффофлик) • Қабул таклифда кўрсатилган шартларга мувофиқ келиши лозим. Бу мутлақ (тўлиқ) ва шартсиз бўлиши лозим Қабулнинг таклифга мувофиқ бўлиши • Таклиф ва қабул битимнинг бир хил (бир вақтда) босқичида амалга оширилиши керак • Бир босқич/мажлис давомида қабул қилинмаса, таклиф бекор қилинади Таклиф ва қабул қилиш ўртасидаги узлуксизлик
  • 41. 41 БИТИМ ИШТИРОКЧИЛАРИ (ТОМОНЛАР) Лаёқатлилик шартлари Ҳур (эркин) бўлиши Балоғатга етган бўлиши Оқил бўлиши (мажнун бўлмаслиги) Битимлар тузишга ҳуқуқи бўлиши • Шартнома тузувчи томонлар мулк ва эгалик ҳуқуқини берувчи ҳамда ҳаридор ва сотувчидан иборат бўлган шартноманинг муҳим рукнларидан биридир. Ислом шариатида одамлар ушбу имкониятларни баҳолаш, музокара олиб бориш ва савдо қилиш орқали ўзлари қарор қилиш қобилиятига эга деб тахмин қилинади
  • 42. 42 ШАРТНОМА МАВЗУСИ (ПРЕДМЕТ) • Шартнома кучга эга бўлишини таъминлаш учун предмет (мол), шунингдек, шартнома тузаётган томонлар манфаатини ҳимоя қилиш учун маълум шартларни бажариши керак бўлади. Шартномадаги “предмет” атамаси алмашиладиган ҳар қандай нарсага нисбатан қўлланилади. У товарни ҳам, унинг нархини хам ўз ичига олади
  • 43. 43 ШАРТНОМА МАВЗУСИ (ПРЕДМЕТ) ВА НАРХГА ОИД ШАРТЛАР • Шартномадаги предмет (мисол учун, сотиладиган мол) мавжуд бўлиши керак ёки келажакда бўлиши (ишлаб чиқарилиши) керак, акс ҳолда шартнома бекор қилинади. Ўзи эга бўлмаган нарсани сотиш тақиқланади (дериватив, ғарар ҳисобланиб, бундай фойда олиш жоиз эмас). Молнинг мавжудлиги • Мол мавжуд бўлганидан кейин шартнома тузилаётганда у етказилиши (тақдим қилиниши, берилиши) ҳам керак бўлади Возможность передачи предмета договора • Шартнома предмети иккала томонга ҳам аён бўлиши керак. Кейинчалик шартнома предмети тўғрисида билим даражаси улар ўртасида тортишувларнинг олдини олиш учун етарли бўлиши лозим. Ушбу шарт шартноманинг ноаниқ ва номаълум мавзусидан қочишдир. Шартнома томонларига маълум ва аниқлилик • Шартномадаги предмет (мол) шариат томонидан эгалик қилиниши мумкин бўлган мулк сифатида тан олинган нарса бўлиши керак. Aгар предмет шариатда мол сифатида қабул қилинган бўлмаса, шартнома бекор деб ҳисобланади Қонуний/Ҳалол • Нарх аниқ ва битта (келишилган) бўлиши керак • Нархнинг кўриниши (пул, маҳсулот, хизмат, манфаат) ва тури (сўм, доллар) белгиланиши керак • Тўлов муддатлари ва шартлари аниқ бўлиши лозим Нарх
  • 44. 44 ҚОНУНИЙ КУЧГА ЭГА БЎЛГАН ВА БЎЛМАГАН ШАРТЛАР Саҳиҳ (қабул қилинадиган) шартлар Шартнома рукнлари бажарилиши Олди-сотди битимлари дарҳол қилиниши керак Ижара, Истиснаъ, Кафолат шартномалари кечиктирилиши мумкин • Сотувчи уй-жойни ижара олиш шарти билан сотиши • Кондиционерни беш йиллик кафолати ҳамда бир йиллик текин хизмати шарти билан ҳарид қилиш Фосид (камчилиги бор) шартлар Шартнома рукнидаги камчиликлар Шартнома предмети тавсифида камчиликлар, ғарар ёки рибо бўлиши • Шартли савдо (Сенга уйимни сотаман, агар фалончи менга уйини сотса) • Икки савдони бир савдода қилиш (Бир шартномада икки нархни белгилаш, масалан, нақд ва насия) Ботил (нотўғри, ноқонуний) шартлар Шартнома рукнларининг бажарилмаслиги Шарт битим мақсадига зид бўлганда Ботил шарт кучга эга эмас ва бундай шартномага амал қилинмайди • Бинони тунги клуб қилиш шарти билан сотиши • Бировнинг савдоси устига савдо қилиш
  • 45. 45 САВДО БИТИМЛАРИ ИХТИЁРИЙ ТАНЛОВ – ҲУҚУҚЛАР • Ихтиёрий танловнинг қуйидаги 7 тури мавжуд: 1. Мажлис макони/жойи танлови. Мажлис дейилганда бай битими тузиладиган жой тушунилади, яъни сотувчи билан ҳаридор битим тузиладиган жойни тарк этмагунларича улар байни кучга кириши ёки уни бузиш ихтиерига эгалар 2. Шарт билан боғлиқ танлов. Битим тузилгандан кейин томонларнинг ҳар бири (ёки биттаси) муайян вақт ичида уни бузишлари мумкин 3. Маҳрум этиш билан боғлиқ танлов. Молни асл/одатий/муносиб қийматидан кескин фарқ қиладиган нархга харид қилган одамда қатариш ихтиёри 4. Қалбакилаштириш билан боғлиқ танлов ихтиёри. Сотувчи молни ўзида йўқ сифатлари билан сифатлаши 5. Айбли мол билан боғлиқ танлов ихтиёри. Сотувчи молнинг айбларини беркитган бўлиб, аслида айблари фош қилинганда уни нархи арзонроққа сотилган бўлар эди 6. Молнинг таърифга мувофиқ келмаслиги билан боғлиқ танлов. Ҳақиқий сифати ва таснифи берилган таърифга мос келмаслиги 7. Молнинг нарх-навоси бўйича ихтилоф билан боғлиқ танлов ихтиёри. Сотувчи ва харидор ўртасида нарх-наво масаласида ихтилоф келиб чиқса, сотувчининг гапи ва қасами инобатга олинади
  • 46. 46 ШАРТНОМА ТУРЛАРИ Эвазсиз (табарруъ) • Бундай битимлар учун ҳақ олиш мумкин эмас • Қарз, Кафолат, Вақф, Ория бунга мисол бўлади Эвазли (муаъвада) • Битим учун ҳақ олиш мумкин • Олди-сотди, Ижара, Вакиллик, Салам бунга мисол бўлади Қиймат алмашинуви жиҳатдан битимлар 2 хил бўлади
  • 47. 47 Табиатига кўра аниқ шартномалар Олди-сотди битимлари Табиатига кўра ноаниқ шартномалар Шерикчилик битимлари Бир томонлама битимлар (табарруъ) Икки томонлама шартномалар Фойда олиш кўзда тутилмаган ШАРТНОМА ТУРЛАРИ Тури Асосий қоидалар Шартномаларга мисоллар • Қарз • Кафолат • Такафул • Ҳавола • Сармоя кафолатланади • Фойда олиш назарда тутилмайди • Фойда олдиндан маълум • Шартнома мавзуси- предмети аниқ (ғарарни камайтириш) • Муробаҳа • Ижара • Салам • Истиснаъ • Фойда олдиндан маълум эмас (кафолатланмаган) • Фақатгина фойдани тақсимлаш улуши белгиланган • Мушорака • Музораба • Вакала Бир томонлама битимлар (табарруъ) Тури Асосий қоидалар Шартномаларга мисоллар
  • 48. 48 ШАРТНОМА (AҚД) ВА ВАЪДА (ВАЪАД) • Қуръони Каримда ваъдани бажарилиши лозимлиги тўғрисида Аллоҳ таоло томонидан буйруқ берилган: • "Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир” (Исро сураси, 34 оят, Тафсири ҳилол). • “Эй, иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсаларингизни гапирасиз?!” (Соофф сураси, 2 оят, Тафсири ҳилол). • “Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилувчилардир” (Муъминун сураси, 8 оят, Тафсири ҳилол). • Ваъда (Ваъд) шартнома (Aқд) эмас • Ваъда фақат келажакда шартномага розилик бериш тўғрисидаги келишувга тўғри келади. Бунда розилик шартнома учун эмас, балки бир нарсани бажаришни ваъда қилиш учун берилади. • Қонуний (дунёвий судлар) судлар одамни ваъдасини бажаришга ва мол-мулкини сотишга мажбур қила олмайди. • Ваъда шартнома мажбуриятини келтириб чиқармайди. • Ваъдани бузиш шартнома бузилишига олиб келмайди.
  • 49. 49 ШАРТНОМА (AҚД) ВА ВАЪДА (ВАЪАД) • Бир томонлама ваъда, бир томон бошқасига келажакда бошқасининг манфаати учун ҳаракат қилиш ниятида (мажбуриятида) эканлиги тўғрисида бошқасини хабардор қилганда берилади, иккинчисида эса ваъдадан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади. • Шариат томонидан рухсат этилмаган ишни бажаришга ваъда бериш тақиқланган ва бундай ваъдани бажариш ҳам тақиқланган (масалан, қарзни тўлашдан ташқари, қарз берувчи учун фойда келтирадиган ҳар қандай ваъдани ўз ичига олган қарз шартномаси). • Aмални ёки молиявий операцияни амалга оширишга ваъда бериш жоиздир ва бу диний мажбуриятдир, яъни узрсиз ваъдани бузиш гуноҳдир. Бироқ, ваъда қонуний (қазоан) кучга ега эмас (диёнатан мажбурий), фақат уни амалга оширишнинг ҳақиқий эҳтиёжи бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
  • 50. 50 ВАЪДАНИНГ ҲОЛАТИ • Ваъда берувчи ваъда олувчига ваъда натижасида мажбуриятни келтириб чиқарадиган ҳолатларда ваъда бажарили шарт ёки ваъда туфайли етказилганыопланиши керак. • Масалан, агар бирор киши савдогарга маълум бир буюмни сотиб олишни буюрса ва кейин бу буюмни ундан сотиб оламан деб қатъият билан ваъда берган бўлса. Aгар савдогар буюмни фақат ваъдага таяниб сотиб оладиган бўлса, ваъда берувчи ундан буюмни сотиб олишга қонуний равишда мажбурийдир, акс ҳолда ваъда берувчидан (савдогар / сотувчига) етказилган ҳар қандай ҳақиқий зарар учун товон пули тўлаши шарт, агар савдогар бўлса, буюмни тан нархини қоплайдиган нархга сота олмаса, ваъда берувчидан буюм нархи ва у учун савдогар томонидан олинган нарх ўртасидаги фарқни қоплаш талаб қилинади. Ҳақиқий зарар фойда эҳтимолини, яъни булажак фойдани ўз ичига олмайди.
  • 51. 51 РУХСАТ ЭТИЛГАН ВА РУХСАТ ЭТИЛМАГАН ВАЪДАЛАР Рухсат берилган • Мижозлар ташкилотлар томонидан тузиладиган муробаҳа битимларига нисбатан берилган ваъда қонуний кучга эга бўлади. • Ижара мунтаҳия бит-тамлик битимларида муассаса томонидан ижарага олувчига ҳадия сифатида ижарага берилган активни бериш тўғрисидаги ваъда, у барча ижара тўловларини тўлаши шарт билан, пасайиб борувчи мушоракадаги битимларни муассаса томонидан активнинг ўз улушини бошқа мулкдорга ижарага бериш тўғрисида берган ваъдаси қонуний кучга эга ва мижоз томонидан муассаса улушини белгиланган муддатларда сотиб олиш тўғрисида берган ваъдаси ҳам қонуний кучга эга. Рухсат берилмаган • Айрим операциялар бўйича шариат тақиқини четлаб ўтиш мақсадида бир мазмунлик икки томонлама ваъдалар беришга йўл қўйилмайди (масалан деривативлар)
  • 52. 52 ВАЪДАЛАШИШ (ИККИ ТОМОНЛАМА ВАЪДА) • Бирор томон келажакда эвазли (коммутатив, икки томонлама) шартномани тузишга ваъда берган кишига биринчи томонга биринчи ваъдадан фарқли предмет билан алоҳида эвазли (коммутатив, икки томонлама) шартномани тузишга ваъда беришига йўл қўйилади, биринчи ваъдадан фарқли мавзу билан алоҳида коммутатив шартномани тузиш. Масалан, биринчи томон шундай дейди: "Мен сизга ушбу буюмни сотишга ваъда бераман", бошқа томон еса "Мен сизга фалон мол-мулкни ижарага беришга ваъда бераман" дейди, иккала ваъда ҳам қонуний кучга эга, агар ваъда берган киши мажбуриятни ўз зиммасига олишга мажбур қилмаса, бундай ваъда мажбурий ҳисобланади. • Қаерда ваъда қонуний кучга эга бўлса, ваъда берган киши томонидан таклиф қилинган бўлса, ваъда берувчи уни қабул қилиши учун диний ва қонуний жиҳатдан боғланган. Агар таклиф ваъда берувчи томонидан қилинган бўлса, ваъда олган шахс уни қабул қилиши ёки рад қилиш ихтиёри бор. • Икки томонлама ваъда Мижоз буюртмаси асосидаги муробаҳа (Murabaha to Purchase Order), Эгалик билан якунланувчи ижара (Ижара мунтаҳия биттамлик), Камайиб борувчи мушорака (Мушарака мутанақиса) битимларида қўлланилади
  • 53. 53 БЎНАК, БАЙБОШИ, ГАРОВ ПУЛИ, ЗАКЛАД Ҳамиш жиддия (байбоши, бўнак) • Харидор ўз ваъдасининг жиддийлигини билдириш мақсадида савдогарга берадиган бўнак • Масалан, тендерларда ҳамиш жиддия олинади ва харажатлар чегириб, қайтариб берилади • Маҳсулотнинг олинган ва кейин бозорда сотилган нархи ўртасидаги фарқни қоплашга етадиган маблағ Урбун (заклад, гаров пули) • Харидор муайян миқдорда тўлов қилиб, келишилган муддатда сотиб олиш имкониятини олиши • Агар харидор сотиб олмаса, урбун пули сотувчида қолади • Тўланиши керак бўлган нархнинг бир қисми ҳисобланади
  • 54. 54 Ислом банкчилиги Асосий жиҳатлари Вазифа ва амалиётлари илоҳий қоидларга асосланади Аҳлоқий меъёрларга асосланган молия тизими (яъни айрим соҳа ва корхонларни молиялаштириш ва айрим турдаги шартнома/битимларни тузиш ва амалга ошириш таъқиқланган) Пулнинг вақт ўлчовидаги қиймати тушунчаси (концепцияси) инкор қилинади ва ички қийматга эга реал активларни фойда эвазига сотишга руҳсат берилади. Бироқ, пулдан пул қилишга, яъни пулни каттароқ пул эвазига сотишга рухсат берилмайди Асосий эътибор активларга асосланган ва иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкин бўлган лойиҳаларга қаратилади Ҳамкорликка, яъни фойда/зарарни бўлишиш тамойилига асосланган муносабатлар Кредит хатаридан ташқари, лойиҳа ва молиялаштириш маҳсулоти (усули)нинг турига қараб бизнес билан боғлиқ турли хатарларни қабул қилади Хатар ва фойда ўзаро тақсимланишига асосланган ҳамкорлик муносабатларнинг ривожланишига ёрдам беради. Фойда эса бир тараф учун кафолатланмаган. Ҳар қандай молиялаштириш амалиёти ҳақиқий актив-мулкка боғланган бўлиши керак. Даромад, фойдали ва ислом дини нуқтаи назаридан руҳсат этилган фаолият турида иштирок этиш натижасида олинади.
  • 55. 55 Анъанавий ва ислом банкчилиги ўртасидаги асосий тафовутлар Анъанавий банк Ислом банки Асосий жиҳатлар Ҳамкорлик муносабатлари Банк ўз зиммасига сотувчи, ҳамкор, вакил, кафил, ижарага берувчи каби бир қанча вазифаларни олади Муддати ўтган тўловлар учун жарима белгиланади ва ундирилади (бу истисни тарзида рухсат берилган бўлиб, асосий мақсад мижозлар интизомини оширишдир), бироқ бу ундирилган жарима молия муассаси эҳтиёжлари учун сарфланмайди, балки бевосита хайрияга йўналтирилади. Қарз берувчи/қарздор муносабатлари Молиялаштиришнинг асосий усули кредит ажратишдир Тўлов кечикканида жарима/пеня ундирилади. Муносабатлар Жарима Чакана кредит
  • 56. 56 Ислом молияси ва банкчилигининг ривожланиш босқичлари 2011  Банк Амана (Шри Ланка)  Шариатга мувофиқ восита ва амалиётлар бўйича маслаҳат кенгаши 2013  Банк Низва (Омон)  Ислом Молияси Тараққиёт Маркази Жаҳон Банки, Истанбул 2014  Глобал Ислом молияси ва инвестиция гуруҳи 2015  Кувайт-Турк банки, 2002  Мезон Банк, Покистон  Халқаро Ислом Молия Бозори, (ИИФМ), Баҳраин  Ислом Молиявий хизматлар кенгаши (ИФСБ) (Куала Лумпур, Малайзия) 2004  Британия Ислом Банки (ҳозирда, Ал-Райён Банк) 2005  Ислом Молияси Консуллиги (Буюк Британия) 2006  Малайзия Халқаро Ислом Молия Маркази 2010  Халқаро Ислом Ликвидитликни бошқариш Корпорацияси (ИИЛМ) , Куала Лумпур 1991  ААОИФИ, (Баҳрайн) 1992  Муомалат Банки, (Индонезия) 1993  Бруней Ислом Банки 1994  Ислом банклараро пул бозори  (Малайзия) 1999  Малайзия Муомалат Банки 1981  Дарул-Мал Ал Ислам Траст, Женева 1982  Қатар ислом Банки  ЛАРИБА Виттер банки, Америка 1983  Бангладеш масъулияти чекланган ислом банки,  Малайзия Ислом Банки 1984  Ал-Барака Ислом Банки, Баҳрайн 1985  Такафул ширкати , Малайзия 1989  АНЗ Глобал Ислом Банки, Британия 1971  Нассер банк, (Миср) 1975  Ислом Тараққиёт Банки  Дубай Ислом Банки (БАА) 1977  Файсал Ислом Банки (Судан) 1979  Иордания Ислом банки,  Баҳраин Ислом Банки 1963  Мит Ғамр Жамғарма банки, (Миср) 1969 • Табунг Ҳажи, (Малайзия) 1960 йиллар 1980 йиллар 1990 йиллар 2000 йиллар Ҳозирги вақт 1970 йиллар
  • 57. Шариат кенгаши вазифалари  Ислом банклари Шариат тамойиллари ва қоидаларига асосан фаолият кўрсатади ва уларга амал қилиши лозим.  Ислом банкларида мустақил назорат органи - Шариат кенгаши бўлиб, бу банкнинг структурасида мутақил орган ҳисобланади.  Шариат кенгашининг функция ва мажбуриятлари банк устави ҳамда мамлакатнинг ислом банклари фаолиятини тартибга солувчи қонунлари билан белгиланади.  Банк Шариат кенгашининг вазифаларига банк фаолиятини амалга оширишда Шариат тамойиллари ва қоидаларига амал қилиниши назорат қилиш киради.  Банкнинг барча турдаги маҳсулот ва амалиётлари ислом банкчилиги ва молияси тамойилларига мувофиқ бўлишини таъминлайдиган шариат кенгаши томонидан назорат қилинади.
  • 58. Шариат кенгаши вазифалари  Ислом маҳсулотларини таклиф қиладиган ташкилотнинг биринчи чора- тадбитри шаривт Кенгашини тузиши ёки Шариат бўйича маслаҳатчиси бўлиши лозим.  Анъанавий банкларни ислом банкига ўтишининг зарур шарти бўлиб Шариат кенгашининг мавжудлиги ҳисобланади.  Шариат кенгашлари назорат ҳамда маслаҳат функциясини бажаради.  Хусусан, ўзларининг молиявий ташкилотини Шариатга амал қилаётганлигига амин бўлиши учун фаолиятини таҳлил қилади. Бу шариaт аудити деб ҳам номланади.  Шунингдек, ўз ташкилотлари ходимларининг бир қатор транзакциялар ёки маҳсулотлар Шариатга мувофиқлиги бўйича саволларига жавоб беради ва ушбу масалалар бўйича фатво беради.
  • 59. Шариат кенгаши вазифалари  Шаривт Кенгашига кўриб чиқадиган масалалар қуйидагилардан иборат бўлади:  1. молиявий воситаларнинг шариатга мувофиқлигини тасдиқлаш  2. транзакцияларнинг шариатга мувофиқлигини текшириш  3. ислом молия ташкилотлари тўлайдиган закотни ҳисоблаш  4. шарита қонунларига номувофиқ даромадларга эгалик қилиш масалалари  5. инвесторлар ва акциядорлар ўртасида даромадларни тақсимлаш бўйича маслаҳатлар бериш 
  • 60. Шариат кенгаши вазифалари  Шариат кенгашига фикх аль-муамалат бўйича махсус мутахассислар ишлайди.  Ислом банк иши ва суғуртаси институтга кўра, Шариат Кенгаши 3 кишидан кам бўлмаган аъзолардан иборат бўлиши лозим.  Шариат бўйича бир қатор маслаҳат фирмалари вуждуга келган бўлиб, улар ислом банк маҳсулотлари тақдим қиладиган ташкилотларга шариат бўйича маслаҳатлар беради.
  • 61. 61 Қўлланилган адабиётлар: Transaction in Islamic Commercial Law Foundation of Islamic Finance IsBF va islommoliyasi.uz materiallari САВОЛ-ЖАВОБЛАР