“Статистик танланма кузатиш асосида аҳолининг турмуш шароитини баҳоловчи ижтимоий индикаторлар тизимини шакллантириш бўйича халқаро тажрибани умумлаштириш” мавзуси бўйича тайёрлаган
1. 1
Тошкент-2020 й
“Статистик танланма кузатиш асосида аҳолининг
турмуш шароитини баҳоловчи ижтимоий
индикаторлар тизимини шакллантириш бўйича
халқаро тажрибани умумлаштириш” мавзуси
бўйича тайёрлаган
Т А Қ Д И М О Т
Маърузачи: Эрназаров Ғулом Бекбоевич
КАДРЛАР МАЛАКАСИН ОШИРИШ ВА СТАТИСТИК ТАДҚИҚОТЛАР
ИНСТИТУТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ
2. 1.
• Аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи ижтимоий-
иқтисодий индекаторлар тизими.
2.
• Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида аҳоли
турмуш даражаси ва сифатини статистик
ўрганишнинг ҳалқаро тажрибаси.
3.
• Аҳолининг сотиб олиш қобилияти, минимал яшаш
даражаси ва камбағаллик чегараси.
4.
• Аҳоли турмуш фаровонлигига таъсир кўрсатувчи
макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларнинг
статистик таҳлили
3. 3
Аҳоли турмуш даражаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Миромонович Мирзиёев 2020 йил 24 январда
Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида 2020
йилда мамлакатимиз олдида турган энг долзарб
вазифаларни санаб ўтди.
2020 йилда макроиқтисодий барқарорликни
таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш,
иқтисодиётни юқори суръатлар билан
ривожлантириш учун фаол инвестиция сиёсатини
изчил давом эттириш, банк тизимини
ривожлантириш, барқарор иқтисодий ўсишнинг энг
муҳим гарови – рақобатдош маҳсулотлар ишлаб
чиқариш, улар учун янги халқаро бозорлар топиш
ва экспортни кўпайтириш, транзит салоҳиятидан
тўлиқ фойдаланиш, саноат тармоқларини узлуксиз
хомашё ва замонавий инфратузилма билан
таъминлаш, бизнес муҳитини янада яхшилаш,
иқтисодиётимиз ривожини, аҳоли бандлиги ва
даромадлари ўсишини таъминлайдиган энг муҳим
соҳа қишлоқ хўжалигини тараққий эттириш,
туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоғига
айлантириш ва урбанизация жараёнларини
жадаллаштирган ҳолда, ҳудудларни комплекс
ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш
шароитини яратиш керак.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
Манба: http://uza.uz
4. 4
Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январ-декабр
ҳолатига аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни,
номинал ўсиш суръати 121,9 % ни ташкил этди.
Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 15 242,0 минг сўмни
(ёки 1 724 АҚШ долл. эквивалентида) ташкил этди ва бу
кўрсаткич 2018 йил билан таққослаганда 3,6 % га ўсди. Аҳоли
жон бошига ЯИМ ўсиши 2017 ва 2018 йилларда мос равишда 2,7
% ва 3,6 % ни ташкил этган.
Аҳоли умумий даромадлари таркиби: Аҳоли умумий
даромадлари ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши - асосан
умумий даромадлар таркибида 69,1 % улушга эга бўлган меҳнат
фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланма ишчиларнинг
даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган
даромадлар) ва 25,3 % ни ташкил этувчи трансфертлардан олинган
даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.
Аҳоли турмуш даражаси
5. 5
Аҳоли даромадларининг шаклланиши ва унинг таркиби
Аҳоли даромадлари – маълум вақт оралиғида уй хўжаликлари
томонидан олинган пул ва натурал формадаги воситалардир. Улар
қуйидагиларни ўз ичига олади:
- аҳоли
барча
категори
яларнин
г меҳнат
ҳақи;
- пенсия,
нафақа,
стипенди
ялар ва
бошқа
ижтимои
й
трансфер
тлар;
- хусусий
тадбирко
рлик
билан
шуғулла
наётган
шахслар
даромад
лари;
-
кредитла
р, хориж
валютал
арини
сотишда
н
олинган
даромад
лар;
-
мулкдан
олинган
даромад
лар
(масалан
,
қўйилма
лар,
қимматл
и
қоғозлар
бўйича
фоизлар,
девидент
лар ва
ҳ.к.);
- қишлоқ
хўжалиг
и
маҳсулот
ларини
сотишда
н
олинган
тушумла
р ва
бошқала
р
6. 6
Аҳоли турмуш шароити
1.Аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи ижтимоий-иқтисодий
индекаторлар тизими.
Аҳоли турмуш даражаси категорияси иқтисодий адабиётларда ҳар хил
талқин қилинади ва уни акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими ҳам турли хил
кўринишга эга бўлиб, уларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: даромадлар,
истеъмол ва яшаш шароитлари. Шу кўрсаткичларнинг барчаси бутун
аҳоли миқёсида ва аҳолининг жон бошига нисбатан ҳисобланади.
Аҳолининг пул даромадлари ҳажми, таркиби, улардан фойдаланиш
йўналишлари ва аҳолининг айрим гуруҳлари орасида тақсимланиши
хақидаги ва бошқа маълумотлар асосида аҳоли турмуш даражасини асосий
ижтимоий-иқтисодий индикаторлари тузилади.
Ижтимоий-иқтисодий индикаторлар ўртача ва медиан кўрсаткичларда
ўзгариш даражаси, учрашиш тезлиги, тўплаш, диференциялаш ва сотиб олиш
қобилияти кабиларда ифодаланади. Ижтимоий-иқтисодий индикаторларни
ҳисоблаш макроиқтисодий кўрсаткичларни тузишга қўйилган талабларга
асосан, лекин ижтимоий кўрсаткичларнинг ўзига хос хусусиятларини
эътиборга олган ҳолда амалга оширилади.
7. 7
Турмуш даражаси – бу жисмоний, маънавий ва ижтимоий
эҳтиёжларнинг ривожланиши, шунингдек, уларни қондириш учун
яратилган имкониятларни акс эттирувчи комплекс ижтимоий-иқтисодий
мезондир.
Аҳоли реал даромадларининг ошишида асосий омил бўлиб,
республикамизда макроиқтисодий шароитнинг қулайлиги, иқтисодий
ўсишнинг тез суръатларда ўсиб бориши, инфляциянинг сезиларли
даражада пасайганлиги, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва
аҳолини аниқ ижтимоий ҳимоя қилиш механизмлариниг кучайганлиги
ҳисобланади.
Аҳоли даромадлари – бу алоҳида шахс ёки оила (уй хўжалиги)
томонидан турли манбалардан маълум давр мобайнида олинадиган ва
истеъмол, жамғарма, турли йиғим ва солиқларга сарфланадиган пул ва
натурал тушумлар мажмуидир.
Турмуш сифати – жамият фаровонлиги даражасини намоён этувчи ва
моҳиятига кўра унинг ўлчови ҳисобланувчи тушунча. Аҳолининг
турмуш сифати кўплаб омиллар таъсирида шаклланади.
9. 9
Аҳоли пул сарф-харажатлари ва
жамғармалари
Товар сотиб олиш ва
хизматларга тўловлар
Омонатлар, қимматли қоғозлар, қатъий
валюта харид қилиш
Мажбурий тўлов ва
бадаллар
Бошқа сарф - харажатлар
Расм-2. Аҳоли пул сарф-харажатлари ва жамғармалари
Аҳоли турмуш шароити
10. 10
Турмуш сифатининг шаклланишига таъсир
кўрсатувчи омиллар
Инфляция даражаси ва сиёсий
барқарорлик
Аҳоли даромадлари даражаси ва бандлик
даражаси
Табиий муҳитнинг ҳолати
Аҳолининг саломатлиги ҳолати ва
соғликни сақлаш ва тиклаш
имкониятининг мавжудлиги
Аҳолининг уй-жой билан
таъминланганлиги
Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари ва
маиший хизматлар билан
таъминланганлиги
Таълим олиш имконияти
Маънавий муҳитнинг ривожланиши ва
ҳаёт фаолияти хавфсизлиги
Расм-3. Турмуш сифатининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи омиллар
Аҳоли турмуш шароити
11. 11
2. Иқтисодиётни либераллаштириш шароитида аҳоли турмуш
даражаси ва сифатини статистик ўрганиш.
Мазмун-моҳияти ва кўлами жиҳатидан Ҳаракатлар стратегиясида
белгиланган вазифалар ва саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз тараққиётининг
янги босқичига қадам қўйганлигини англатади. Ҳаракатлар стратегиясида
иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор
йўналишлари сифатида қатор муҳим вазифалар белгиланган.
Макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш, қабул қилинган ўрта
муддатли дастурлар асосида ялпи ички маҳсулотнинг барқарор юқори ўсиш
суръатларини таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини
модернизация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш ва аҳоли
турмуш даражасини ва унинг сифатини яхшилаш буйича бир қатор чора-
тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Бугунги кунда аҳолини ҳар томонлама ижтимоий муҳофаза
қилишга ва қўллаб қуватлашга йўналтирилган мақсадли чора-тадбирлар
ҳамда юқори иқтисодий ўсиш суръатлари ва бандлик даражаси
мамлакатимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигининг ўсишини
таъминламоқда.
Аҳоли турмуш шароити
12. 12
Аҳоли фаровонлигини ифодалашда жами аҳолининг,
оилаларнинг, алоҳида шахсларнинг умумий даромадлари муҳим
аҳамиятга эга.
Аҳоли умумий даромадларини ҳисоблашда қуйидаги манбалардан
фойдаланилади: Давлат статистика ҳисоботи маълумотларидан, шунингдек, мунтазам
равишда статистика органлари томонидан ўтказиб бориладиган якка тартибдаги
тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг иқтисодий фаолияти бўйича ҳамда уй
хўжаликлари даромадлари ва харажатларини ўрганиш бўйича танлама кузатув
маълумотларидан, бундан ташқари Молия вазирлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси, Марказий Банк, Халқ Банки, Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирликларининг аҳолига ҳисобланган даромадлар, ижтимоий тўловлар ва
солиқ тўловлари тўғрисидаги умумлашган маълумотларидан.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида аҳоли
умумий даромадлари 286,3 трлн. сўмни ташкил этди ва 2017 йилнинг мос даврига
нисбатан 110,3% реал ўсиш суръатига эришилди.
Аҳоли умумий даромадларини ҳисоблаш - Миллий ҳисоблар тизимининг халқаро
статистика стандартларига, Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларига, Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларига асосланган Давлат статистика қўмитаси ва Иқтисодиёт
вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган идоралараро методик қўлланма
асосида амалга оширилади.
Аҳолининг умумий даромадлари - доимий ёки такрорланувчи хусусиятга эга бўлган,
йиллик ёки ундан кам вақт оралиғидаги даврда, уй хўжалиги ёки унинг алоҳида
аъзоларига тушадиган пул ва натура шаклидаги тушумлардан ташкил топади.
13. 13
2018 йилнинг январь-декабрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида
аҳоли умумий даромадларининг ўсиш суръатлари
(2017 йилнинг мос даврига нисбатан, %)
110,3
108,4
100.0
103.0
106.0
109.0
112.0
Аҳоли реал
умумий даромадлари
Аҳоли жон бошига реал умумий даромадлар
14. 14
2018 йилнинг январь-март ойларида аҳоли умумий
даромадларининг катта қисми ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва
мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадларни ўз ичига олган
меҳнат фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобидан (жами аҳоли умумий
даромадларининг 59,6 %) шаклланган. Аҳоли умумий даромадлари
таркибида шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан
олинган даромадларнинг улуши 2,6 % ни, мол-мулкдан олинган
даромадларнинг улуши 5,6 % ни ва трансфертлардан олинган даромадлар
улуши эса 32,2 % ни ташкил қилган.
Мол-мулкдан олинган даромадлар таркибида бошқа мулкий
даромадлар асосий улушга эга бўлиб, унинг улуши 52,9 % ни ташкил
қилади. Кейинги ўринларда дивидендлар – 35,4 %, облигациялар,
депозитлар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича фоизлар ва муаллифлик
ҳақи – 11,7 % ни ташкил қилди. Аҳоли умумий даромадлари ҳажмининг
ўзгаришига мол-мулкдан олинган даромадларнинг таъсири сезиларли
даражада эмас. Жорий даврда мол-мулкдан олинган даромадлар аҳоли
умумий даромадларининг номинал ҳажмининг 2,1 % ўсиш суръатини
таъминлаган.
Аҳоли турмуш шароити
16. 16
Аҳолининг умумий даромадлари таркибида трансфертлардан олинган
даромадлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу даромадлар ижтимоий
трансфертлар ва бошқа жорий трансфертларни ўз ичига олади. 2018 йилнинг
январь-март ойи маълумотларига кўра трансфертлардан олинган
даромадларнинг ўтган 2017 йилнинг мос даврига нисбатан номинал ўсиш
суръати 177,7 % ни ташкил этган. Шу билан бирга, жорий даврда аҳолининг
умумий даромадлари ҳажмида транфертлардан олинган даромадларнинг
улуши 8,2 % га ошиб, 32,2 % ни ташкил этган. Транфертлардан олинган
даромадлар улушининг ошиши асосан республика ташқарисидан келиб
тушган пул ўтказмалари ҳажмининг ошиши билан боғлиқ.
Кузатилаётган даврда ижтимоий трансфертларнинг ўсиш суръати
120,2 % ни ташкил этди ва бунга ижтимоий трансфертлар таркибида 83,9%
улушга эга бўлган пенсиялар асосий таъсир кўрсатди. 2017 йилнинг мос
даври билан таққослаганда пенсияларнинг ўсиш суръатлари 119,6% ни
ташкил этган. Ўтган давр мобайнида пенсия, нафақа ва стипендияларнинг
ўзгариши аҳоли умумий даромадларининг 3,2% га ўсиш имкониятини
берган.
Аҳоли турмуш шароити
17. 17
Ижтимоий трансфертларнинг турлари бўйича ўсиш
суръатлари, %
114.0
116.0
118.0
120.0
122.0
124.0
126.0
128.0
Пенсиялар Нафақалар Стипендиялар
119.6
121.9
128.0
Ўсишсуръати,%
Расм-6. Ижтимоий трансфертларнинг турлари бўйича ўсиш суръатлари
2018 йилнинг январь – март ойларида Ўзбекистон Республикасида аҳоли
жон бошига ўртача умумий даромадлари 1,3 млн. сўмни ташкил
этиб,2017 йилнинг шу даврига нисбатан реал ўсиш суръати - 8,8 % ни
ташкил этган.
18. 18
Жами,
млрд.
сўм
2017 йил
январь-мартига
нисбатан,
%
Аҳоли
жон бошига
ўртача, минг
сўм
2018 йил
январь-мартига
нисбатан,
%
Ўзбекистон Республикаси 36073,8 110,6 1 102,8 108,8
Қорақалпоғистон
Республикаси
1623,3 111,3 879,9 109,8
вилоятлар:
Андижон 2764,1 114,5 916,4 112,6
Бухоро 2226,4 109,6 1 189,0 108,0
Жиззах 1069,0 108,9 805,3 106,9
Қашқадарё 2849,4 109,3 903,4 107,2
Навоий 1704,6 104,4 1 776,2 102,8
Наманган 2177,0 112,3 805,1 110,4
Самарқанд 3491,5 116,6 936,8 114,4
Сурхондарё 2213,1 116,1 878,4 113,7
Сирдарё 774,4 109,1 947,8 107,4
Тошкент 3395,6 104,1 1 185,5 102,9
Фарғона 3169,6 109,1 874,2 107,5
Хоразм 1873,0 116,9 1 036,2 115,1
Тошкент ш. 6723,7 109,0 2 721,7 107,1
2018 йилнинг январь-март ҳолатига Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича аҳоли жон бошига реал
умумий даромадлари
(2017 йилнинг мос даврига нисбатан, %)
19. 19
Жадвалдаги маълумотларидан кўриш мумкинки аҳоли жон бошига умумий
даромадларнинг энг юқори реал ўсиш кўрсаткичи Хоразм вилоятига (15,1 %) тўғри
келган. Шунингдек, Самарқанд (14,4 %), Сурхондарё (13,7 %), Андижон (12,6 %),
Наманган (10,4 %) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (9,8 %)
аҳоли жон бошига умумий даромад кўрсаткичларининг реал ўсиши республика
даражасидан юқори бўлган. Шуни таъкидлаш лозимки, 2018 йилнинг январь-март
ойлари дастлабки маълумотларига кўра, аҳолининг умумий даромадлари ҳажмида
кичик тадбиркорликдан олинган даромадларнинг улуши 47,7 % ни ташкил этган.
Ижтимоий эҳтиёжларни қондириш жараёни аҳоли ҳаёт фаолияти учун
шароитлар яратади. Бу шароитлар “Турмуш сифати” тушунчаси билан
тавсифланади.Турмуш сифати – жамият фаровонлиги даражасини намоён этувчи ва
моҳиятига кўра унинг ўлчови ҳисобланувчи тушунча. Аҳолининг турмуш сифати
кўплаб омиллар таъсирида шаклланади.
Аҳоли реал даромадларининг ошиши ва уларнинг турмуш сифатиниг
яхшиланишида асосий омил бўлиб, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорлик,
макроиқтисодий шароитнинг қулайлиги, иқтисодий ўсишнинг тез суръатларда
ошиши, инфляциянинг сезиларли даражада пасайганлиги, иқтисодиётдаги таркибий
ўзгаришлар ва аҳолини аниқ ижтимоий ҳимоя қилишнинг кучайганлиги
ҳисобланади.
20. 20
3.Аҳолининг сотиб олиш қобилияти, минимал яшаш даражаси ва
камбағаллик чегараси.
Инсон ривожланиш индекси (Jи.р.) учта омилнинг таъсирини ҳисобга олади:
1) умр узунлиги; 2) таълим олиш даражаси; 3) жон бошига ишлаб чиқарилган
ЯИМ ҳажми.
Бу кўрсаткич (Jи.р.) турмуш тарзини ифодаловчи уч кўрсаткич асосида ўртача
арифметик усулда аниқланади:
Jи.р.=1/3 х (Jxi); бунда,
Jxi – турмуш даражаси индикаторлари, шу жумладан:
Jx1 – кутилаётган умр узунлиги;
Jx2 – аҳолининг таълим олиш даражаси (йиғма кўрсаткич: ёши катта аҳолининг
саводхонлик даражаси ва бошланғич, ўрта ва олий маълумот олаётган ёшлар
салмоғи);
Jx3 – жон бошига тўғри келган реал ЯИМ ҳажми, уни пулни сотиб олиш
қобилиятини эътиборга олган ҳолда ҳисобланади АҚШ долларида).
Индекснинг ҳар бир омили ҳисобланаётганда унинг минимал ва максимал қиймати
белгиланган андозасидан фойдаланилади ва у билан мамлакатдаги амалдаги
кўрсаткич солиштирилади:
Jx =
xi амалдаги ҳажми - xi минимал ҳажми
xi максимал ҳажми - xi минимал ҳажми
21. 21
Бўлажак умр узунлиги индекси ҳисобланаётганда максимал даража
сифатида 85 ёш олинади, минимал даража сифатида эса 25 ёш олинади.
Таълим олиш индекси ҳисобланаётганда андозалар 100% ва 0% деб
олинади, жон бошига реал ЯИМ ҳажми индекси – 100 ва 5500 АҚШ
доллари олинади.
Жон бошига реал ЯИМ ҳажми кўрсаткичи ишлаб чиқарилган,
тақсимланган ва истеъмол қилинган даражани акс эттиради.
Умр кўриш узунлиги кўрсаткичи миллатнинг соғломлик даражасини
ифодалайди. У мамлакатнинг иқтисодий ўсиш даражасига, олиб
борилаётган ижтимоий сиёсатга, медицина хизмати даражасига, экологияга
ва бошқа омилларга боғлиқ. Аҳолининг таълим олиш даражаси жамиятнинг
интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ифодалайди.
Аҳоли турмуш шароити
22. 22
Уй хўжаликларининг ихтиёрдаги даромадлари – уй хўжаликларининг ишлаб
чиқариш фаолиятидан, мулкдан, шунингдек қайта тақсимланиш натижасида олган
даромадларини: импорт ва ишлаб чиқаришда олинган субсидияларни ва жорий
трансфертларни қўшиб ҳисобланади.
Ихтиёрдаги даромадлар ҳисобидан уй хўжаликларининг охирги истеъмоли
ҳаражатлари амалга оширилади, улар орасидаги фарқ эса ушбу сектор
жамғармасини ташкил этади.
Уй хўжаликлари олган натурал формадаги ижтимоий трансфертлар ва
ихтиёрдаги даромадлар қўшилиб тузатиш киритилган ихтиёрдаги даромадни
ташкил этади (ТКИД):
ТКИД=ИД+ИТ; бунда,
ИД – ихтиёрдаги даромадлар;
ИТ – ижтимоий трансфертлар.
Бу кўрсаткич уй хўжаликларининг охирги истеъмолини аниқлаш имконини
беради. Истеъмолнинг бундай тузатиш киритилган кўрсаткичи – уй
хўжаликларининг амалдаги охирги истеъмолини ифодалайди. У истеъмол
товарлари ва хизматларини сотиб олиш учун қилинган ҳаражатларни ва натурал
формада олинган ижтимоий трансфертлар қийматларини ифодалайди.
23. 23
Турмуш даражасини уч хил йўналишда ўрганиш мумкин:
1. Барча
аҳолига
нисбатан;
2. Аҳолининг
ижтимоий
гуруҳларига
нисбатан;
3. Ҳар хил
даромадга эга
бўлган уй
хўжаликларига
нисбатан.
Аҳоли турмуш шароити
24. 24
Аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимининг охирги
варианти БМТ томонидан 1978 йилда тақдим этилган.
1. Туғилиш, вафот этиш ва бошқа
аҳолини ҳарактерлайдиган
кўрсаткичлар
2. Турмушнинг санитария-гигиена
шароитлари
3. Озиқ-овқат маҳсулотларини
истеъмол қилиш
4. Турар жой шароитлари
5. Таълим ва санъат
6. Меҳнат шароити ва бандлилик
7. Аҳолининг даромадлари ва
ҳаражатлари
8. Яшаш қиймати ва истеъмол
баҳолари
9. Транспорт воситалари
10. Дам олишни ташкил этиш
11. Ижтимоий таъминот
12. Инсоннинг эркинлиги
25. 25
4. Аҳоли турмуш фаровонлигига таъсир кўрсатувчи макроиқтисодий
кўрсаткичлар ва уларнинг статистик таҳлили
Миллий иктисодиётнинг ривожланганлик даражаси халқаро амалиётда қиёсий
таҳлил этилиб, турли даражаларда тараққий этган давлатлар бўйича илмий, амалий
хулосалар чиқарилади. БМТ Статистика комиссияси аъзо бўлган мамлакатларга
иқтисодиёти ва ижтимоий ҳолатидаги ўзгаришларни макроиқтисодий кўрсаткичлар
бўйича баҳолашни тавсия этади.
Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) мамлакат иқтисодиётининг ривожи ва унинг
аҳолиси фаровонлиги (даромади)га таъсир кўрсатувчи муҳим кўрсаткич
ҳисобланади. Реал ЯИМ ёки жон бошига ЯИМ ошганда мамлакат иқтисодиёти ва
унинг аҳолиси турмуши яхшиланади. Бу кўрсаткичларнинг камайиши мамлакат
иқтисодиётида муаммолар пайдо бўлгани ва аҳоли фаровонлиги (даромади)
пасайганлигини англатади.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2019-йилда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички
маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 511 838,1 млрд. сўмни ташкил этди ва
2018-йил билан таққослаганда 5,6 % га ўсди. ЯИМ дефлятор индекси 2018-йилдаги
нархларга нисбатан 119,2 % ни ташкил этди.
Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 15 242,0 минг сўмни (ёки 1 724 АҚШ долл.
эквивалентида) ташкил этди ва бу кўрсаткич 2018-йил билан таққослаганда 3,6 % га
ўсди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши 2017- ва 2018-йилларда мос равишда 2,7 % ва
3,6 % ни ташкил этган.
26. 26
Маълумот учун: Аҳоли жон бошига ЯИМ, жорий нархлардаги ЯИМ
умумий ҳажмини мамлакатнинг маълум бир даврдаги ўртача аҳолиси
сонига бўлиш йўли билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси доимий
аҳолисининг йиллик ўртача сони 2017-йилда 32 389 минг кишини, 2018-
йилда 32 956 минг кишини ва 2019-йилда 33 581 минг кишини ташкил
қилган.
Маълумот учун: Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2018-
йилда Ўзбекистон Республикасининг харид қобилияти паритети (ХҚП)
бўйича ЯИМ ҳажми 282,0 млрд АҚШ долл.ни ташкил этди. 2018-
йилда МДҲнинг бошқа давлатларида ХҚП бўйича ҳисобланган ЯИМ
ҳажми қуйидагича: Россия Федерациясида - 4050,8 млрд. АҚШ долл.;
Қозоғистонда - 509,5 млрд. АҚШ долл.; Украинада - 391,0 млрд. АҚШ
долл.; Беларусда - 189,7 млрд. АҚШ долл.; Озарбайжонда - 179,4 млрд.
АҚШ долл.; Туркманистонда - 112,9 млрд. АҚШ долл.; Тожикистонда -
31,4 млрд. АҚШ долл.; Арманистонда - 30,5 млрд. АҚШ долл.; Молдовада
- 25,8 млрд. АҚШ долл.; Қирғизистонда - 24,5 млрд. АҚШ долл. Манба:
ҳттпс://www.wорлдбанк.ор.
Аҳоли турмуш шароити
27. 27
Аҳолининг турмуш даражаси кўрсаткичлари
Турмуш даражаси
Тор маънода бу аҳолининг
моддий бойликлар ва
хизматларни истеъмол
қилишдаги эришилган
даражаси.
Кенг маънода эса
жамиятнинг яшаши учун
яратилган ижтимоий-
иқтисодий шароитлар
мажмуасини ўз ичига
олади.
28. 28
Турмуш даражаси – бу жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларнинг
ривожланиши, шунингдек, уларни қондириш учун яратилган имкониятларни акс
эттирувчи комплекс ижтимоий-иқтисодий мезондир.
“Аҳоли турмуш даражаси” тушунчаси жуда мураккаб ва кўп қиррали бўлиб,
уни тавсифлаш учун бирор индикаторни танлаш қийин, шунинг учун бу
атаманинг турли жиҳатларини тавсифлайдиган бир қатор статистик кўрсаткичлар
ҳисоблаб чиқилади.
Бугунги кунда аҳолининг турли гуруҳлари манфаатлари ҳисобга олинмоқда, иш
билан бандликнинг самарали тизими ва иш ҳақи тўлаш тизими, аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўриш орқали ҳар бир
инсонга муносиб ҳаёт билан таъминланмоқда.
Турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар турли-туман бўлиб,
улар қуйидаги туркумларга ажратилади:
-умумий ва хусусий;
-иқтисодий ва ижтимоий-демографик;
-обектив ва субектив;
-қиймат ва натурал;
-миқдор ва сифат;
-истемол пропорцияси ва таркиби кўрсатгичлари;
-статистик ва бошқа кўрсаткичлар.
30. 30
Аҳоли реал даромадларининг ошиши ва уларнинг турмуш сифатиниг
яхшиланишида асосий омил бўлиб, мамлакатимиздаги тинчлик ва
барқарорлик, макроиқтисодий шароитнинг қулайлиги, иқтисодий ўсишнинг
тез суръатларда ошиши, инфляциянинг сезиларли даражада пасайганлиги,
иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва аҳолини аниқ ижтимоий ҳимоя
қилишнинг кучайганлиги ҳисобланади.
Бундан ташқари мамлакатимизда кейинги йилларда аҳолининг реал
даромадларини янада ошириш ва уларнинг турмуш фаравонлигини ва
сифатини ҳар тамонлама яхшилаш борасида давлатимиз тамонидан бир
қатор мақсадли чора-тадбирлар олиб борилаётганлигини айтиб ўтиш
мақсадга мувофиқдир. Жумладан: аҳолининг иш ҳақларини, пенсия,
стипендия ва нафақалар миқдорларини босқичма-босқич ошириш, жисмоний
шахслар даромадидан олинадиган солиқ ставкаларини камайтириш,
инфлясия даражасини пасайтириш бўйича ўтказилаётган тизимли
ислоҳатлардир. Бу ислоҳатлар эса аҳолининг ялпи ва реал
даромадларининг сезиларли равишда ошиб боришини ва унинг харид
қобилиятининг барқарор суръатларда ўсиб боришини таъминламоқда.
Аҳоли турмуш шароити